Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Ресурслар > Таълим бўйича маслаҳат маркази
Skip Left Section Navigation

Ресурслар

Таълим бўйича маслаҳат маркази

АҚШнинг таълим тизими ҳақидаги маълумотТаълим бўйича маслаҳат маркази (ТММ) АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими қошида очилган бўлиб, АҚШда тахсил олишни хохлайдиган Ўзбекистон фуқаролари учун сохадаги сўнгги ахборотларни ва бу борада мавжуд имкониятлар ҳақида, жумладан янги очилган ТММ талабаларга бакалаврият ва магистратура ёки хеч қандай илмий даража берилмайдиган дастурлар ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, мазкур марказ АҚШ олийгохларида тахсил олиш, малака ошириш ёки илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қизиқиш кўрсатган шахсларга уларни қизиқтирган саволлар бўйича жавоб беради. Марказда таълим бўйича маслаҳатчи, кутубхона ва илм олиш учун керак бўлган техника мавжуд. Ундан кўзда тутилган мақсад АҚШда тахсил олмоқчи бўлган талабаларнинг турли эҳтиёжларини қондиришдан иборат.

АҚШнинг таълим марказлари бутун жаҳон бўйлаб АҚШда тахсил олиш имкониятларини кенг тарғиб қилиб келмоқда. Бу ишни мазкур марказлар АҚШда тахсил олиш имкониятлари ҳақидаги аниқ, тўлиқ ва холис ахборотни ўз вақтида етказиш орқали амалга оширмоқда. Бундан ташқари, АҚШда тахсил олишга лаёқатли шахсларга ўз мақсадларига қандай қилиб эришишнинг энг самарали йўллари ҳақида маслаҳат беради.

Мазкур таълим маркази қуйидаги хизматларни бепул кўрсатади:

  • АҚШда тахсил олиш бўйича маслаҳат беради;
  • Шахсларга таълим сохасидаги ва ўқув курслари ҳақидаги маслаҳат беради;
  • SAT, TOEFL, GRE ва GMAT тестларига тайёргарлик кўриш бўйича қўлланмалар тарқатади, улардан консультация соатларида фойдаланиш мумкин
  • АҚШ коллежларини танлаш учун рўйхатнома тақдим этади;
  • Молиявий кўмак ва манбалар билан таъминлайди;
  • Аризаларни тўлдириш бўйича маслаҳат беради;
  •  Масофадан туриб тахсил олиш бўйича маслаҳат беради.

Таълим бўйича маслаҳатчи талабаларни юзма-юз қабул қилиш ёки e-mail орқали саволларига жавоб бериши мумкин. Юзма-юз бериладиган маслаҳатлар қуйида вақтларда амалга оширилади: 13.00. – 17.00. душанба-пайшанба. Учрашув белгилаш учун қуйидаги рақамга душанба-жума кунлари соат 09.30. – 12.00. қўнғироқ қилинг: 120-54-50 ёки қуйидаги e-mail орқали боғланинг: Tashkent-Advising@state.gov

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ҳақидаги маълумот

Аъзо бўлиш жараёни

Қандай қилиб таълим бўйича маслаҳат марказига (ТММ) аъзо бўлиш ва ундан фойдаланиш мумкин (PDF- 91 kB)

PDF файллари Adobe Acrobat Reader дастури орқали кўриш мумкин. Агар мазкур дастур сизнинг компьютерингизда ўрнатилмаган бўлса, Adobe Acrobat Reader сўнгги версиясини юклаб олинг.