Skip Navigation
Skip Left Section Navigation

Элчи

Close Window Элчи Ричард Норланд
Элчи Ричард Норланд

Элчи Ричард Норланд

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Руспубликасидаги элчиси Ричард Норланд АҚШ Ташқи ишлар маҳкамасида мутассил ишлаб келаётган дипломатдир.  Ҳозирги лавозимга номзоди кўрсатилгунга қадар у (2005-2007) Афғонистон пойтахти Кобулдаги АҚШ элчихонасида Миссия раҳбарининг ўринбосари сифатида хизмат қилган. У шунингдек (2003-2005) Латвия пойтахти Ригадаги АҚШ элчихонасида Миссия раҳбарининг ўринбосари сифатида ҳизмат қилган  ва (2002 октябр - 2003 январ) Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Афғонистондаги сиёсий ва иқтисодий қайта тиклашни илгари суриш учун АҚШ Армиясининг фуқаро масалалари бўйича гуруҳи таркибида Сиёсий масалалар бўйича маслахатчи вазифасини ўтаган.

Элчи Норланд АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Европа масалалари бўйича директори сифатида (1999-2001) ва Ирландия пойтахти Дублиндаги АҚШ элчихонасининг сиёсий маслаҳатчиси сифатида (1995-1998) Шимолий Ирландия тинчлик жараёни бўйича маслаҳат берган. Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Конференцияси миссияси таркибида у Грузия Республикасида тинчликпарвар кузатувчи сифатида (1993) хизмат қилган ва айни шундай вазифа билан 1995 йили Чеченистонга ташриф буюрган.

Элчи Норланд Совет Иттифоқи даврида (1988-1990) Москвадаги АҚШ элчихонасининг сиёсий масалалар бўйича дипломати сифатида хизмат қилган, Норвегиянинг Тромсо шаҳрида эса (1986-1988) АҚШ Ахборот Идорасининг раҳбари бўлиб ишлаган, (1998-1999) Арктик Кенгашида АҚШ раислигини мувофиқлаштирувчи Юқори Мартабали Дипломат бўлиб ишлаган. Унинг ҳорижга илк дипломатик тайинланиши Баҳрайн пойтахти Манамадаги АҚШ элчихонасида бўлган (1981-1982).

Элчи Норланд АҚШ Ташқи ишлар маҳкамасига 1980 йили кирган. У 1977 йили Жоржтаун Университетининг Хорижий Хизмат Мактабини битирган. Жон Хопкинс Университетининг Илғор Халқаро Тадқиқотлар мактабининг Халқаро Жамоат Сиёсати бўйича (1992) магистр унвонини олган, Миллий Ҳарбий Коллежининг Миллий хавфсизлик Стратегияси бўйича (2002) магистр унвонини олган. У француз, рус, норвег ва латиш тилларида сўзлашади. У ва унинг рафиқаси Мэри Хартнетнинг икки фарзандлари бор.