Skip Global Navigation to Main Content
Skip Breadcrumb Navigation
АҚШ элчисининг маданий меъросни сақлаш фонди

Элчининг Маданий Меросни Сақлаш Фонди

Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси Элчининг Маданий Меросни Сақлаш Фонди  (AFCP) бўйича 2012 йил танловини эълон қилади 

Сўровномалар топшириш охирги муддати 30 июнь, 2011 й.

Маданий меросни сақлаш бўйича АҚШ элчисининг фондии 2001 йилда АҚШ Конгресси томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу фонд тарихий обидалар, санъат асарлари, қўлёзма ва музей коллекцияларини ҳамда мусиқа, рақс ва тил каби анъанавий ифода этиш усулларини сақлаб қолиш учун грантлар ажратади. АҚШ элчисининг маданий меросни сақлаш фонди АҚШ Департаментининг Таълим ва маданият ишлари бюроси томонидан бошқарилади.

Маданий меросни сақлаш фонди обида, асар ёки анъанавий ифода этиш усулларининг тарихий ва маданий аҳамияти ва уларнинг сақлашга бўлган эҳтиёж нақадар зарур эканлиги асосида берилади. Грант олиш учун давлат муассасалари, маданият ташкилотлари, таълим институтлари, ННТлар ва якка шахслар лойиҳа-таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин. Ажратиладиган грант учун таклифлар элчихонанинг Жамоатчилик ишлари бўйича бўлимига топширилиши керак. Таклифларни кўриб чиққандан сўнг, элчи энг муносибларини АҚШ Давлат Департаментига сўнгги муҳокама учун топширади. Ғолиблар одатда ёзда эълон қилинади. Қўшимча маълумот учун қуйидаги сайтга мурожаат қилинг: www.exchanges.state.gov/culprop/afcp/ ва элчихонанинг веб-сахифасига киринг http://uzbekistan.usembassy.gov .

Қуйидаги йўналишлардаги  лойиҳаларни фонд молиялаштирмаслигини эътиборга олинг:

  • Табиий меросни сақлаш (физик, биологик ва геологик шаклланмалар, йўқолиб бораётган жониворлар ва ўсимликлар ҳамда фойдали қазилмалар шулар жумласидандир)
  • Яшаш учун мўлжалланган ёки тижорат қилиш учун мўлжалланган мулкларни, ёки хусусий коллекцияларни сотиб олиш ёки сақлаб қолиш
  • Тарихий объектларни ёки биноларни  реконструкция қилиш ёки таъмирлаш
  • Янги биноларни қуриш
  • Маъмурий харажатлар лойиҳанинг умумий қийматининг 5% дан ошиши
  • Халқаро сафарлар харажатлари

Қўшимча  маълумотни илова қилинган сўровномадан олиш мумкин. Сўровнома инглиз, ўзбек ёки рус тилларида  Word форматида Tashkent-Program@state.gov электрон почтаси орқали топширилиши мумкин.  “Subject” сатрида “Cultural Preservation” деб кўрсатинг.

Қўшимча маълумот учун АҚШ Элчихонасининг Маданий ишлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. 
Телефон: 140 2441; 140-2445.

Adobe Reader

  • Бепул юклаб олиш
    Бепул юклаб олиш

    Ушбу саҳифадаги барча юклаб олинадиган ҳужжатлар PDF форматда бўлиб, уларни кўриш учун сизда Adobe Acrobat Reader нусхаси бўлиши лозим. Бепул версияни юклаб олиш учун юқоридаги линкни босинг.