Ноиммиграцион визалар
Анкеталар
DS-156 электрон виза анкетаси
Сухбатдан аввал, мурожаат килувчилар АКШ Давлат Департаментининг электрон виза анкеталари веб сахифасига ташриф буюришлари мумкин: http://evisaforms.state.gov/. Электрон анкеталарни кандай тулдириш хакида йурикномани укиб чикиб, мурожаат килувчи электрон DS-156 анкетани инглиз тилида тулдириши керак. Саволлар мурожаат килувчига тегишли булмаса хам, анкетадаги барча пунктларни тулдириш ва барча саволларга жавоб бериш шарт. Агар савол мурожаат килувчига тегишли булмаса, "NO" (“йук”) ёки "NOT APPLICABLE" (“тегишли эмас”) деб ёзиш керак. Айрим пунктлар факат ракамларни кабул килади. Бундай холларда, анкетани когозга босиб чикаргандан сунг "NO" (“йук”) ёки "NOT APPLICABLE" (“тегишли эмас”) деб кулда ёзиш керак. Аризачилар электрон анкетани лазерли принтердан когозга босиб чикаришлари ва унга имзо куйишлари керак. Анкетанинг 1 ва 2-бетлари тулдирилган DS-156 формаси булади, 3-бети эса баркодли варак булади ва аризачилар буларнинг хаммасини сухбатга олиб келишлари керак. DS-156 анкетаси саволларининг таржимаси узбек тилида ва рус тилида келтирилган.
DS-157 формаси
16 ёшдан 45 ёшгача булган эркаклар DS-157 формасини тулдириб DS-156 формаси билан биргаликда топширишлари керак. DS-157 формаси мана бу ерда мавжуд.
DS-158 формаси
Алмашув дастурлари (J-1), академик дастурлар (F-1) ва ноакадемик дастурлар (M-1) оркали таълим олиш ниятида кетаётган аризачилар хамда уларнинг оила аъзолари (F-2, M-2, J-2 визаларига мурожаат этувчилар) кушимча DS-158 формасини тулдиришлари керак. DS-158 формасини мана бу ерда топишингиз мумкин.
Эслатма: Барча анкеталар тулик тулдирилиши керак; буш жойлар колдириш ёки тире куйиш мумкин эмас. Агар савол ариза берувчига тегишли булмаса, "Йук" ёки "Тегишли эмас" каби суз ва иборалар кулланилиши шарт.



