Skip Navigation
Skip Left Section Navigation

Элчихона ходимлари

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими кенг кўламли хизматни, жумладан АҚШ фуқаролари учун, ноиммиграцион ва иммиграцион визалар бўйича хизматларни кўрсатади.

АҚШ фуқаролари учун консуллик хизмати

АҚШ фуқаролари учун консуллик хизмати бўлими АҚШ фуқароларига паспорт олиш ва муддати ўтган паспортларни янгилаш учун, Ўзбекистонда туғилган чақалоқлар учун туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олиш, давлат ёрдам пулини олиш, даромаддан солиқ тўлаш анкеталарини, фарзандни ота ёки она қарамоғига топшириш, ҳамда нотариал масалаларда консуллик хизматини кўрсатади.

Иммиграцион визалар

Иммиграцион визалар АҚШда доимий яшашга лаёқатли шахсларга берилади. 2006 йилнинг 5 июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча турдаги иммиграцион визаларни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида олишлари мумкин.

Ноиммиграцион визалар

Ноиммиграцион визалар қуйидагилардан иборат: қисқа муддатга ташриф буюрувчилар, яъни туристлар, талабалар, хамда вақтинча ишлашга рухсатномаси борлар учун бериладиган визалар.