Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона ходимлари > Демократия Комиссияси Кичик Грантлар Дастури
Skip Left Section Navigation

Жамоат билан алоқа бўлими

Демократия Комиссияси Кичик Грантлар Дастури

АКШ Элчихонаси Демократия Комиссияси Кичик Грантлар Дастурининг максади Узбекистонда демократик муассасалар ривожланишини куллаб-кувватловчи маълум лойихаларни кичик грантлар билан такдирлаш.  Грантлар нодавлат, нотижорат ташкилотларга (ННТларга) ва оммавий ахборот воситаларига такдим этилади.  Жисмоний шахсларга грантлар берилмайди. 

Узбекистонда Демократия Комиссияси куйидаги йуналишлардаги лойихаларни куллаб-кувватлайди:

  • демократик муассасаларни барпо этиш
  • кучли ва мустакил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш
  • фукаролик таълимотини куллаб-кувватлаш
  • конун устиворлигини таъминлаш
  • инсон хукуклари
  • аёлларнинг сиёсий хукуклари
  • бозор ислохотларини куллаб-кувватлаш, ва
  • атроф-мухитни мухофаза этиш.

Узбекистонлик булмаган шахслар ва ташкилотлар томонидан такдим этилган, партияларнинг сиёсий фаолияти билан узвий боглик булган, хайр-эхсон ва инсонпарварлик ёрдами билан шугулланадиган, маблаг йигиш тадбирлари, тижорий лойихалар, лойихаларнинг узок - муддатли ривожини таъминлайдиган бирор ташкилотга аъзо булмаган алохида шахслар томонидан такдим этилган ва мавжуд лойихаларни такрорлайдиган лойихаларга Америка Кушма Штатлари элчихонаси, Демократия Комиссияси томонидан молиявий ёрдам курсатилмайди.

Лойихалар мавзу, аник шакллантирилган максадлар ва уларни амалга ошириш йуллари, шунингдек ташкилотнинг лойихани амалга ошира билиш имкониятларидан келиб чикиб бахоланади.

Суровнома тулдириш коидалари

Илтимос суровноманггизни топширишдан аввал, суровнома тулдириш коидаларини диккат билан укиб чикинг.  Ушбу коидаларга риоя этмаслик, суровнома рад этилишига олиб келиши мумкин.  Суровнома тулдириш коидаларини мана бу ерда (PDF - 124 кБ) топишинггиз мумкин.

Молиявий хисобот коидалари

Агар Демократия Комиссиясидан грант олсанггиз, сиздан лойиханггиз юзасидан батафсил дастур хисоботи ва молиявий хисобот топширишинггиз талаб этилади.  Молиявий хисобот коидаларини мана бу ерда (PDF - 85 кБ) топишинггиз мумкин.

Тез-тез сураладиган саволлар

Демократия Комиссияси Кичик Грантлар Дастури хакида тез-тез сураладиган саволларни мана бу ерда (PDF - 105 кБ) топишинггиз мумкин.

Кушимча фойдали манбалар

Грант берувчи ташкилотлар ва суровномалар ёзиш хакида кушимча маълумотларни мана бу ерда топишинггиз мумкин. 

Бизга кандай мурожаат килиш мумкин?

Агар сизда Демократия Комиссияси кичик грантлар Дастури хакида саволлар тугилса, мархамат дастур координаторига мурожаат килинг:

Демократия Комиссияси Кичик Грантлар Координатори
Америка Кушма Штатлари Элчихонаси
Узбекистон Республикаси, Тошкент 100093
Юнусобод 5-квартал, Мойкургон кучаси 3
Тел: (+998-71) 140-2441
Факс: (+998-71) 120-6302
Электрон почта: 
TashkentGrant@state.gov
Веб сайт: http://uzbekistan.usembassy.gov