Skip Global Navigation to Main Content
Skip Breadcrumb Navigation
Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси (Грин Кард)
 

Ҳар йили, АҚШ ҳукумати «Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси – DV» дастури орқали 50000 нафар доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради. Батафсил маълумот учун Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси дастурига оид қўшимча маълумотларга мурожаат этинг.

Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV дастури бўйича АҚШ Элчихонасига саволлар билан боғланишдан аввал, илтимос бизнинг кўп сўраладиган саволлар (PDF-103кб) рўйхатимиз билан танишиб чиқинг. Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Виза бўйича суҳбатга тайёрланиш учун элчихонанинг интернетдаги саҳифасида DV Суҳбатига Тайёрланиш Йўриқномаси (PDF-325KB) мавжуд. Илтимос, шуни инобатга олингки, 2012 йил 13-апрелдан бошлаб, Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Виза Дастури жараёнининг маъмурий тўлови миқдори ўзгарди. Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси учун тўлов ҳақида қўшимча маълумот учун Иммиграцион Виза Маъмурий Тўлови саҳифасини кўриб чиқинг.

2017-йил DV Дастури: 2017-йил Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Дастури (Грин Кард) (DV-2017)нинг рўйхатга олиш даври ҳақида маълумот учун Консуллик Масалалари Бюросининг Интернетдаги саҳифасида жойлашган Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Дастури (Грин Кард) Йўриқномаси билан танишиб чиқинг. АҚШ Элчихонаси мурожаат жараёнини мукаммалроқ тушунишингизга кўмаклашиш учун видео-лавҳа тайёрлаган (фақат ўзбек тилида).

2016-йил DV Дастури: Айни пайтдан бошлаб 2016 йил, 30-сентябрга қадар DV-2016 дастурининг қатнашчилари ўз аризаларининг мақомини E-DV веб-саҳифасидаги Аризачи Мақомини Текшириш функцияси орқали текширишлари мумкин. Аризачи Мақомини Текшириш функцияси ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқинг.

Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси Фирибгарлари қалбаки электрон хатлар ва хабарлар жўнатмоқдалар!

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига АҚШ визасига мурожаат этиш ва айниқса, Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визасига мурожаат этиш бўйича хусусий фирмаларга мурожаат этаётганда эҳтиёт бўлиш кераклигини эслатиб ўтади. Элчихона мунтазам равишда виза хизматларини таклиф этаётган қалбаки воситачилар, электрон хатлар, хатлар, веб-саҳифалар, телефон қўнғироқлар, СМС ва нашрдаги рекламаларни кузатиб боради. Бу шахсларнинг бирортаси ҳам АҚШ элчихонаси билан боғлиқ эмас ва элчхихона улар тақдим этаётган хизматларни қўллаб-қувватламайди, тасдиқламайди ва маъқулламайди. Батафсил маълумот билан Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси билан боғлиқ фирибгарликлар саҳифасида танишинг. Фирибгарлик қурбони бўлманг!

Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Дастури (Грин Кард) ҳақида маълумот олишни давом этиш учун бизнинг Фейсбукдаги саҳифамизни кузатиб боринг!

Грин Кард Фирибгарлари

Adobe Reader

  • Бепул юклаб олиш
    Бепул юклаб олиш

    Ушбу саҳифадаги барча юклаб олинадиган ҳужжатлар PDF форматда бўлиб, уларни кўриш учун сизда Adobe Acrobat Reader нусхаси бўлиши лозим. Бепул версияни юклаб олиш учун юқоридаги линкни босинг.