Президент Қутлови - Ийд ал-Адҳа (12/08/2008)
Мен қурбонлик байрами бўлмиш Ийд ал-Адҳани нишонлаётган бутун дунёдаги мусулмонларни ушбу айём билан чин дилдан муборакбод этаман.
Қурбон ҳайити Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳга бўлган садоқати шарафига нишонланар экан, у Яратганнинг марҳамати ва неъматини бизга эслатиб туради. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом эътиқодининг мустаҳкамлигини ўз ўғлини қурбонликка келтиришга буюриш орқали синовдан ўтказди. Гарчи Иброҳим алайҳиссалом Яратганнинг бу чақириғига “лаббай” дея жавоб қайтарган эса-да, Аллоҳ ўз марҳамати билан унинг ўғлининг ўрнига қурбонлик учун бошқа бир нарсани тайин қилди. Ушбу муқаддас байрам куни бутун дунё мусулмонлари Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳга бўлган ишончини шарафлайдилар. Улар оилалари, дўстлари ва жамоаларидаги бошқа кишилар билан биргаликда хайру эҳсонлар қилиб, Аллоҳнинг ўз бандаларига бўлган чексиз муҳаббатини шоду хуррамлик билан нишонлашади.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам мусулмон жамоаларининг кўплиги қалбимизни хушнуд этади. Ушбу қутлуғ кунда барча америкаликлар юртимиздаги диний эркинликни шарафлайди. Шуни ҳамиша ёдда тутамизки, диний эркинлик қайсидир бир халққа эмас, балки бутун дунёга тааллуқлидир.
Рафиқам Лаура иккимиз бу муборак айём муносабати билан энг яхши тилакларимизни йўллаб қоламиз.
Жорж Буш, АҚШ Президенти
8 декабрь 2008 йил


