Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШга визалар > Ноиммиграцион визалар > Алмашув дастурлари катнашчилари
Skip Left Section Navigation

Ноиммиграцион визалар

Таълим алмашуви дастурларида катнашувчилар

Мухим янгилик - SEVIS (I-901) тулови оширилди

Иммиграция ва Фукаролик Акти Америка Кушма Штатларида алмашув дастурларида катнашиш учун танланган шахсларга махсус Алмашув дастури катнашчиси визалари (J) категориясини белгилаб берган. Демак, АКШ Элчихонаси ёки Консуллигида J визасига мурожаат этишдан аввал, сиз бирорта таълим алмашув дастури талабларига мувофик булиб, шу дастур хомийси томонидан катнашчи сифатида кабул килинган булишингиз керак. Агар сиз таълим алмашуви дастури катнашчиси сифатида танланган булсангиз, дастур хомийси АКШга сафарингиз учун J визасига мурожаат этишда керак буладиган хужжатлар ва маълумотларни сизга етказади. 

Алмашув дастури катнашчиси визаси талабларига мувофиклик

Алмашув дастури катнашчиси J визасини олиш учун зарур талаблар Иммиграция ва Фукаролик Актида аник санаб утилган. Сиз талабларга канчалик мувофик эканлигингизни Консуллик Булими Ходими сухбат давомида бахолайди. Мурожаат этувчилар, алмашув дастури катнашчиси визаларини олиш учун, жумладан, куйидаги талабларга мосликларини намойиш эта олишлари керак:

  • Улар АКШга вактинча, чекланган ва аник муддатга боришни режалаштирганликларини; 
  • АКШдаги харажатларини коплай олишларини; 
  • АКШдан бошка мамлакатда кучли ижтимоий ва иктисодий богликликлари борлигини; ва шу богликликлар туфайли сафарлари охирида АКШдан кайтишларини.   

Алмашув дастури катнашчиси визаларига мурожаат этиш учун талаб этиладиган ва тавсия этиладиган хужжатлар руйхатини куриб чикинг.

Шунингдек, таълим алмашуви дастурлари ва уларнинг катнашчилари хакида кушимча маълумот олиш учун куйидаги манзилларда келтирилган маълумотларни куриб чикишни маслахат берамиз:

Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари Бюросига тегишли алмашув дастурлари хакидаги интернет сахифаси: http://exchanges.state.gov/

Давлат Департаментининг Консуллик Масалалари Бюросига тегишли интернет сахифа: http://travel.state.gov/