Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Ресурслар > Таълим алмашинуви
Skip Left Section Navigation

Рeсурслар

Таълим алмашинуви

АКШ элчихонасининг Жамоат Билан Алокалар Булими кенг микесли таълим алмашинув дастурларини бошкариб келмокда. Ушбу дастурлар мактаб укувчилари ва аспирантлар учун мулжалланган булиб, ахборот ва фикрларни эркин алмашинуви ва узаро англашувни кенгайтиришга каратилган .

Дастурлар руйхати:

Ж. Виллиям Фулбрайт Таълим Гранти Дастури

Фулбрайт дастури 50 йилдан ортик давр мобайнида коллеж ва университетларда тахсил олиш учун грантлар ажратиб келмокда. Бундан ташкари ушбу дастур мустакил тадкикотчилар учун АКШда маърузалар ва тадкикотлар килиш учун уртача 4 ва 10 ойлик грантлар билан таъминлайди. Бундан ташкари, дастур доирасида Америкалик олимлар учун хам чет мамлакатларда дарс бериш имкони яратилади. 

Фулбрайт Хорижий Талаба Дастури

Фулбрайт Хорижий Талаба Дастури чет эл олий ўқув юртлари битирувчилари, ёш мутахассислар ҳамда санъат арбобларининг Америка Қўшма Штатларида бир йил ёки ундан кўпроқ муддат давомида таҳсил олишлари ва изланишлар олиб боришларига кўмак беради.

Ж. Виллиям Фулбрайт Чет Тили Укитувчилари Учун Дастур (FLTA)

FLTA дастури еш ва халкаро инглиз тили укитувчиларига уз касб махоратларини оширишга, тилни мукаммал урганишга ва узларининг АКШ хакидаги билимларини чукурлаштиришга имкон яратади. Дастур доирасида катнашчилар 9 ойлик бакалавр еки магистрлик даражаси берилмайдиган курсларда иштирок этиш имкониятига эга буладилар. Она тилиси инглиз тили булмаган катнашчилар орасида рус, узбек ва тожик забон укитувчилар дастурда иштирок этиш хукукига эгалар.

Хуберт Х. Хампри Алмашинув Дастури

Ушбу дастурга 1978 йил асос солинган булиб, у бир йиллик укув курсини уз ичига олади. Бу грант дастури урта ешдаги мутахассисларга мулжалланган. Дастур иштирокчиларига куйиладиган талаблар: сардорлик кобилиятига эга эканликларини намойиш этиш; мустакил равишда тахсил олиш учун АКШнинг нуфузли университетларининг бирида яратилган барча имкониятлардан тулаконли фойдаланиш кобилияти борлигини исботлаш. Дастур катнашчиларига АКШ хукумати томонидан бериладиган гувохнома такдим килинади; дастур доирасида магистрлик еки докторлик даражаси берилмайди.  

Еш Укитувчилар Малакасини Ошириш Дастури (JFDP)

JFDP 1994 йилдан бери амалга оширилиб келмокда. Ушбу дастур олий укув юртларида дарс берувчи укитувчиларга уз малакаларини ошириш ва Америкалик хамкасабалари билан тажриба алмашиниш учун тулик бир семестр мобайнида АКШ университетларида дарсларда иштирок этиш ва кафедра аъзоси сифатида фаолият юритиш учун имкон яратади. Дастурда катнашишга хохиш билдирганлар гуманитар ва ижтимоий фанлар буйича тулик бир семестрлик дастурда катнашишлари мумкин. 

Урта мактаб инлиз тили укитувчилари учун ТЕА дастури

ТЕА дастури 10 йилдан ортикрок булган давр мобайнида урта мактаб инглиз тили укитувчилари учун уз малакаларини ошириш, укитувчилик махоратларини чукурлаштириш ва АКШ тугрисидаги билимларини бойитиш учун имконият яратиб келмокда. 

Эдмунд Маски магистратура дастури

Маски дастури собик Совет Иттифоки фукароларига АКШда магистратурада тахсил олиш имкониятини яратади. Хар йили 250 дан зиед Маски дастури иштирокчилари турли сохалар буйича АКШнинг нуфузли олийгохларида укиб келмокдалар. 

Олий укув юртларининг бошлангич курсларда тахсил олаетган талабалар учун Евроосие Алмашинув Дастури (UGRAD)

UGRAD 1992 йил асос солинган булиб, унинг доирасида собик Совет Иттифоки мамлакатларида яшовчи 1, 2, ва 3-курсларда тахсил олаетган талабалар таълим грантлари билан таъминланадилар. УГРАД иштирокчилари АКШнинг олий укув юртларида ва коллежларида бакалавр еки магистрлик даражасини бермайдиган бир йиллик курсларда тахсил олишади.

Youth Exchange Opportunity Program (Ешлар Алмашинуви Дастури)

Диккат: Ёшлар Алмашинуви Дастури қўшимча маълумот эълон қилингунга қадар 2010-2011 йиллар учун тўхтатиб турилади.

Ешлар Алмашинуви Дастури Узбекистонлик (15 дан 17 ешгача булган) урта мактаб укувчилари учун АКШ мактабларида бир йил мобайнида тахсил олиш имкониятини яратади. Укувчилар Америкалик мезбон оилаларда яшайдилар.

Доимий сўраладиган саволлар (PDF - 76 кБ)