Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Ресурслар > Таълим алмашинуви > 2010 Фулбрайт Чет Тили Ўқитувчи Ассистенти (ЧТЎА) дастури
Skip Left Section Navigation

Таълим алмашинуви

Фулбрайт Чет Тили Ўқитувчи Ассистенти (ЧТЎА) дастури

Дастур Баёни

Фулбрайт ЧТЎА дастури гранти бир академик йилга берилиб, асосан август ойида бошланиб май ойигача давом этади. ЧТЎА илмий даража БЕРИЛМАЙДИГАН дастур бўлиб, асосий мақсади АҚШ коллежлари ва университетларида чет тилидан дарс беришни такомиллаштириш, шу қаторда инглиз тили ўқитувчилари ёки бўлғуси ўқитувчиларнинг маҳоратларини такомиллаштириш, инглиз тили билимларини ошириш ҳамда АҚШ жамияти ва маданияти тўғрисидаги тушунчаларини кенгайтиришдир. ЧТЎА иштирокчилари АҚШдаги мезбон жамиятлар билан ўзаро суҳбатларда, ўқув дастуридан ташқари тадбирларда ва жамоа билан боғлиқ ижтимоий лойиҳаларда ҳамкорлик қиладилар. ЧТЎА иштирокчилари икки хорижий тил бўйича курсларда таълим беришлари ёки ёрдам беришлари мумкин. Иштирокчилар бир семестр давомида камида икки курс ўқишлари керак, шундан биттаси америкашунослик фанларидан бўлиши шарт. Қолган курс ишлари инглиз тилидан дарс бериш фаолиятига алоқадор бўлиши лозим. ЧТЎА иштирокчиларининг маданий тадбирлар ўтказиши, тилшуносликка оид клублар ва учрашувлар ташкил этиши ҳам кўзда тутилган.

Танлов Талаблари:

Номзодлар:

  • Инглиз тили ўқитувчилари ёки инглиз тили ўқитувчилигига ўқиётган;
  • 2010 йил июн ойига қадар энг камида АҚШ бакалавр даражасига тенглаштирилган маълумот эгаси бўлишлари;
  • 2009 йил 1 октябр кунигача камида 21 ёш ва 29 ёшдан катта бўлмаган;
  • Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган бўлиб, 550 дан кам бўлмаган баллга эга бўлишлари (қоғоз-асосидаги TOEFL учун);
  • 213 (компютер асосидаги TOEFL - CBT);
  • 79-80 (интернет асосидаги TOEFL - IBT) ёки
  • 6.0 (умумий баҳо халқаро Инглиз Тилини Тест қилиш Тизими - IELTS);
  • Танлов жараёни давомида ўз мамлакатларида истиқомат қилишлари;
  • Етуклик, мустақиллик, тўғри сўзлик ва профессионализм каби хусусиятлар эгаси бўлиши лозим.

ЧТЎА иштирокчилари тўққиз ойлик дастур тугаши билан ўз мамлакатларига қайтишлари шарт. Муддатни чўзиш бўйича сўровлар қониқтирилмайди. Иштирокчилар қарамоғидаги шахслар ушбу дастурда унга ҳамроҳлик қила олмайдилар.

Дастур томонидан таъминланадиган эҳтиёжлар:

Барча ЧТЎА иштирокчилари ойлик стипендиялар, касаллик ва бахтсиз ҳодисалар эҳтимолига қарши суғурта тўловлари, сафар харажатлари учун маблағлар билан таъминланадилар.

Фулбрайт Чет Тили Ўқитувчи Ассистенти дастурига 2009 йил учун ҳужжатларни топшириш муддати ўтиб кетган. Келгуси йил дастури учун 2010 йил июл ойида мурожаат қилинг.