Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Ресурслар > Таълим алмашинуви > Фулбрайт дастури стипендияси
Skip Left Section Navigation

Таълим алмашинуви

Фулбрайт дастури стипендияси

Дастур таърифи:

Ушбу дастурдан кўзланган мақсад Америка Қўшма Штатлари халқи ва бошқа халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлиликни кучайтириш, шу тариқа Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги дўстона, самимий ва тинч муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Фулбрайт стипендияси дастурида коллеж ва университет ўқитувчилари, шунингдек, АҚШда тўрт ойдан 10 ойгача бўлган муддатда тадқиқот олиб боришни кўзлаган профессионаллар қатнашиши мумкин. Ўқув соҳалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ҳуқуқ
  • Таълим
  • Кутубхоначилик
  • Журналистика
  • Сиёсатшунослик
  • Бизнес
  • Молия
  • Жамиятшунослик
  • Атроф-муҳитни ўрганиш
  • Маданият ва санъат

Ушбу дастурга ариза топширувчи киши Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши, инглиз тилини мукаммал билиши, фан номзоди ёки докторлик даражасига ёхуд ўз соҳасида камида 15 йиллик тажрибага эга профессионал ходим бўлиши лозим. Бундан ташқари, барча номзодларнинг соғлиги яхши ҳолатда бўлмоғи керак.

Фулбрайт дастурига 2010-2011 йил учун ҳужжатларни топшириш муддати ўтиб кетган. Келгуси йил дастури учун 2010 йил июл ойида мурожаат қилинг.