Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Ресурслар > Таълим алмашинуви > Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури
Skip Left Section Navigation

Таълим алмашинуви

Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури

Дастур:

Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури бир йиллик, тўлиқ стипендияли дастур бўлиб, у ўрта поғона лавозимларидаги касб эгаларига, етакчилик тажрибасига эга, жамоат хизматларига содиқ бўлган ҳамда АҚШнинг илғор университетида ўзи танлаган дастур бўйича мустақил таълим олишдан тўлиқ фойдалана оладиган малакали ходимлар учун мўлжалланган. Дастур иштирокчилари АҚШ Ҳукумати томонидан бериладиган сертификат билан тақдирланадилар; дастур қўшимча маълумот бериш учун мўлжалланмаган.

Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури Африка, Осиё, Лотин Америкаси, Кариб ороллари, Яқин Шарқ, Европа ва Евросиё мамлакатларининг етук мутахассисларини ўз касби-корларининг ўрта поғонасидаги даврда АҚШга олиб келиб, бир йиллик ўқиш ва профессионал тажрибалар орттиришлари учун имконият яратади. Хамфри Дастури собиқ Сенатор ва Вице-Президент Хуберт Хамфри хотираси ва эришган ютуқларига бағишланиб, 1978 йилда ташкил топди. Танлов ғолиблари ўзларининг мамлакат миқёсидаги етакчилик қобилиятлари ва жамоат хизматларида фаолият юритиш режалари асосида аниқланади.

Дастур Америка Қўшма Штатлари фуқаролари ва уларнинг чет мамлакатлардаги ҳамкасбдошлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатишга, фикр алмашиш ва бутун дунё бўйлаб ўзаро ҳамфикрлиликни кенгайтиришга замин яратади.

Стипендиялар рақобат асосида давлат ёки хусусий секторда бўлган жамоат хизматларида фаолият юритишга аҳд қилган малакали номзодларга тақдим этилади.


Мувофиқ бўлган Йўналишлар/Секторлар:

  • Қишлоқ хўжалиги ва Қишлоқ Тараққиёти
  • Коммуникация воситалари/Журналистика
  • Ичкилик ва гиёҳвандликка қарши ташвиқотлар олиб бориш, даволаш ва уларнинг олдини олиш
  • Иқтисодий Тараққиёт/Молия ва Банк иши
  • Таълим Бошқаруви, режалаштириш ва сиёсатиОИВ/ОИТСга қарши кураш сиёсати ва олдини олиш
  • Кадрлар бошқаруви
  • Қонун ва инсон ҳуқуқлари
  • Табиий ресурслар/Атроф-муҳитни сақлаш сиёсати/иқлим ўзгариши
  • Соғлиқни сақлашга оид сиёсат ва бошқарув
  • Давлат сиёсати таҳлили ва давлат бошқаруви
  • Инглиз тилини чет тили сифатида ўргатиш (Ўқитувчи малакасини ошириш ёки ўқув курслари дастурини такомиллаштириш)
  • Технологиялар сиёсати ва бошқаруви
  • Одам савдоси, сиёсати ва унинг олдини олиш
  • Шаҳарлар ва минтақавий режалаштириш

Ҳужжатлар топшириш жараёни:

Ушбу маълумотга қизиққанлар http://apply.embark.com/student/humphrey/fellowship/ (инглиз тилида) манзилида рўйхатдан ўтиб, Hubert Humphrey анкетасини тўлдиришлари мумкин. Маҳаллий танловдан сўнг, якуний номзодлар Қўшма Штатлардаги мустақил текширув қўмиталари томонидан кўриб чиқилади. Мазкур текширув қўмиталари Уильям Фулбрайт Стипендиялар Кенгашига якуний ғолибларни аниқлаш бўйича тавсиялар киритади. Ғолиблар рўйхати  ҳар йилнинг эрта баҳорида эълон қилинади.

Хамфри Стипендияларига эришиш учун номзодлар қуйидагиларга эга бўлишлари лозим:

  • Университет дипломи, Бакалавр унвони
  • Беш йиллик иш тажрибаси
  • Етакчилик сифатларини намойиш этган ва жамоат соҳасида хизмат қилган
  • Инглиз тилини яхши билиш
  • Муқаддам АҚШда кўп муддат турмаганлиги.

Шартлар ва Шароитлар:

Хамфри Стипендияси халқаро сафар харажатлари, ўқиш ва университет тўловлари, касаллик ва бахтсиз ҳодисалар эҳтимолига қарши суғурта, ойлик яшаш харажатлари ҳамда китоблар ва профессионал фаолиятлар билан боғлиқ харажатлар учун ажратиладиган пул маблағларини ўз ичига олади. Хамфри Стипендияси иштирокчининг оила аъзолари сафари ва яшаши учун моддий ёрдам ажратмайди.

Хуберт Хамфри Стипендия дастурига 2010-2011 йил учун ҳужжатларни топшириш муддати ўтиб кетган. Келгуси йил дастури учун 2010 йил июл ойида мурожаат қилинг.