Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > 2009 йил Наркотикларга қарши кураш бўйича халқаро стратегияга оид ҳисобот
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

АҚШ хукуматининг Ўзбекистон борасидаги алохида хисоботлари

2009 йил Наркотикларга қарши кураш бўйича халқаро стратегияга оид ҳисобот (02/27/2009)

Наркотикларга қарши кураш ва ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид халқаро масалалар бюроси
27 февраль 2009 йил

Ўзбекистон

I. Мухтасар таъриф

 Ўзбекистон асосан Афғонистонда ишлаб чиқариладиган наркотиклар учун транзит мамлакатдир. Пухта ташкиллаштирилган савдо йўллари ушбу наркотикларнинг Россия ва Европага транзит қилинишини енгиллаштиради. Томир орқали қабул қилинадиган наркотикларнинг турли хилларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда, натижада наркотик ва ОИВ/ОИТСнинг тарқалиши билан боғлиқ муаммо ошиб бормоқда. Мусодара қилинган наркотиклар орасида қаттиқ назорат остидаги дориларнинг мамлакатга ноқонуний олиб кириш ҳоллари кенг тарқалмоқда ва наша етиштириш кўпаймоқда.  Ўзбекистон ҳукумати (ЎҲ) наркотик савдосига қарши кураш борасида бир қанча мустақил чоралар кўрди, лекин ҳануз кўп-томонлама ва икки томонлама молиявий ва техник ресурсларга қаттиқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маъмурлари 2008 йилнинг биринчи ярмида тахминан 1704 кг ноқонуний наркотик моддаларини мусодара қилишди (бундан 46% ни героин ташкил қилди).  Маъмурлар 118940та психотроп таблеткаларни, асосан рецепт билан бериладиган дориларни мусодара қилдилар. Ўзбекистон БМТнинг 1998 йилдаги Наркотик Моддаларига оид Конвенциясига аъзодир. 

II.  Мамлакатдаги вазият 

Ўзбекистонда наркотик моддаларни катта миқдорда ишлаб чиқарилмаса ҳам, опиум, героин ва наша каби наркотиклар олиб ўтиладиган бир нечта транзит йўллари Афғонистонда бошланиб, Ўзбекистон орқали Россия ва Европага боради. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2008 йилнинг биринчи ярмида наркотик моддаларнинг мусодараси 2007 йилнинг айни даврига нисбатан 54%га ошган. ЎҲ мусодараларнинг ошганлигини Афғонистонда наркотик моддаларни ишлаб чиқаришнинг ошганли ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркотик моддаларга қарши амалиётларининг самаралироқ бўлганлиги билан боғлайди. Ўтмишда прекурсор кимёвий моддалар айни транзит каналлар орқали, аммо қарама-қарши йўналишда, Афғонистон ва  Покистондаги лабораторияларга етказилар эди. Прекурсорлар кимёвий моддалар, жумладан уксус кислотаси ангидридининг экспорти Ўзбекистонда 2000 йилдан бошлаб назорат остига олинган. 2008 йил апрелда Ўзбекистон маъмурлари Афғонистон учун мўлжалланган ва Ўзбекистон ҳудудига поезд орқали кирган 1.6 тонна уксус ангидридни қўлга туширганлар. Ушбу прекурсор кимёвий моддаларнинг мусодара қилиниши 2001 йилдан бери биринчи маротаба эълон қилинган амалиёт бўлиб, БМТнинг Наркотик ва Жиноятга қарши кураш идорасининг "Tarcet операцияси" доирасида амалга оширилди. Ўзбекистон маъмурлари Тожикистон учун мўлжалланган 320 литр контрабанда сульфат кислотасининг мусодара қилинганлиги ҳақида ҳам хабар бердилар. Расмий статистикага кўра, наркотик моддалар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий моддалар Афғонистонга қонуний равишда экспорт қилинмаган. Опиум экинларини йўқотишга қаратилган ҳукуматнинг самарали дастурлари Ўзбекистонда кўкнорининг ноқонуний етиштирилишига барҳам берди.

 III. 2008 йилда мамлакатнинг наркотик моддаларига қарши ҳаракатлари

Сиёсий ташаббуслар.  АҚШ ва Ўзбекистон орасида 2001 йили имзоланган Наркотик моддаларга қарши кураш ва ҳуқуқ-тартибот масалаларига оид шартнома ҳамда унинг иловалари доирасида наркотик моддаларига қарши чекланган ҳамкорлик 2008 йилда давом этди. Ушбу шартномалар асосида АҚШ Ўзбекистонга кўмак беради ва дастлабки йилдаги музокаралардан кейинги йилларда алоҳида илова қилиниб, давом этаётган дастурлар бўйича ёрдам даражаларини ошириш ёки янги ёрдам дастурларини бошлашни кўзда тутади. Шартномалар наркотик моддаларнинг траффикига ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон хуқуқ-тартибот идораларининг салоҳиятини оширишга бағишланган лойихаларни қўллаб-қувватловчи тизимни барпо этишга қаратилгандир. 2004 йилдан бери янги иловалар қилинмаган. 2007 йилнинг ноябрида икки томонлама Ҳуқуқ Тартибот Фаолияти ва Хавфсизлик соҳасида Кўмак бўйича ишчи гуруҳи чегара хавфсизлиги ва наркотик моддаларга қарши ҳамкорлик борасидаги ўзаро манфаатларни муҳокама қилиш учун учрашди.  Бу учрашув АҚШ ва Ўзбекистон орасида ушбу масалалар бўйича мулоқотнинг тикланишига ўз хиссасини қўшди. Ўзбекистоннинг жиноий масалалар бўйича адлия тизими замонавийлаштириш ва ислоҳот, хусусан суд ва процессуал хуқуқ ислоҳоти олиб борилиши суст кечаётгани туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда ва халқаро нормалардан паст даражада қолмоқда. Ўзбекистондаги жиноий адлия тизими асосан Совет Иттифоқидан мерос қолгандир. Ижроий тармоқ ва Бош Прокуратура кучли ваколатга эга бўлган ҳолда, суд тизими мустақил эмас. Суд натижалари одатда олдиндан маълум бўлиб, айбларнинг исботланиш даражаси 100 % га етади. Суд қарорлари кўпинча айбланувчининг мажбурий равишда ўз айбини тан олишига асосланади ва далил бўлмаса ҳам айблов ҳукмининг ўқилиши оддий ҳолдир. Жиноий адлия тизимининг ҳамма даражаларида коррупция жуда кенг тарқалган. Бироқ, Ўзбекистон 2008 йилда қабул қилган янги қонунларга кўра, "habeas corpus"нинг баъзи элементлари киритилди ва адвокатларнинг ваколатлари кучайтирилди. Президент Каримов Ҳуқуқий тадқиқот маркази ташкил этиш ва профессионал ҳуқуқий андозаларни такомиллаштиришни қўллаб-қувватловчи қарорлар чиқарди. 

Эришилган ютуқлар. Ўзбекистон БМТнинг 1998 йилги Наркотик моддалари ҳақидаги конвенциясининг мақсадлари доирасида ўз ҳудудида ноқонуний культивация ва ишлаб чиқаришга қарши кураш бўйича иш олиб боришда давом этмоқда. Ҳар йили ўтказиладиган "Қора дори" номли кампания жуда самарали бўлиб, ноқонуний кўкнори етиштиришни деярли йўқ қилди ва ноқонуний экинзорлар жуда оз қолди. 2008 йилнинг октябрида ушбу йиллик амалиёт натижасида фақат 1.24 гектарлик  наркотик моддалари экилган майдон тозаланган. Самарали қонунлар, дастурлар, маблағ, муносиб халқаро шартнома ва ҳуқуқ-тартибот идоралари орасидаги мувофиқлашув йўқлиги БМТ Конвенциясининг бошқа мақсадларига эришишга тўсқинлик қилмоқда.

БМТнинг Наркотик ва Жиноятга қарши Идораси  (БМТНЖИ) ҳуқуқ-тартибот фаолиятини такомиллаштириш, прекурсор кимёвий моддаларни назорат қилиш, чегара хавфсизлиги ва наркотик моддаларга талабнинг камайтирилишига қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда. БМТНЖИ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик, айниқса мусодара ҳақидаги тезкор маълумотни бериш борасида тобора яхшиланиб бораётгани ҳақида ҳам хабар берди. Ўзбекистон ҳукумати Марказий Осиё Минтақавий Ахборот ва Мувофиқлаштирувчи Маркази (CARICС)нинг синов босқичида ҳам иштирок этди, жумладан Марказнинг Алмати шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг доимий вакили фаолият олиб борди. Ўзбекистон маъмурлари CARICС доирасида 2008 йил октябрида Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган ҳамкасаблари иштирокида муштарак назорат қилиш бўйича ўқув машғулотида иштирок этганлари хақида хабар бердилар. Давлат Департаменти, Халқаро Наркотик Моддалар ва Ҳуқуқ-Тартибот масалалари Бюроси (ХНМҲТ) орқали бир қанча БМТНЖИ лойиҳаларига молиявий ёрдам беришда давом этмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот саъй ҳаракатлари.  Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилган дастлабки статистика маълумотларига кўра, 2008 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жаъми 1704 кг ноқонуний наркотик моддаларни мусодара қилган, бу кўрсаткич аввалги йилнинг айни даврига нисбатан 54 % га кўп бўлиб, бунда умумий миқдорнинг 46 %  героин, 25%  опиум, 19 % канабис, 7% кўкнори ва 3% нашадан иборат бўлди. Ўзбекистон ҳукумати хабар беришича, 90 та мусодара қилиш амалиётида жаъми 118, 940 та психотроп таблеткалар қўлга олиниб, уларнинг аксарияти рецепт билан бериладиган дориларни ташкил қилади. 2007 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,405 та наркотик моддалар билан боғлиқ жиноий ишлар Ўзбекистон томонидан хабар берилиб, бунинг 176 таси наркотик моддалар контрабандаси ва 2,931 таси эса уларни тарқатиш билан боғлиқ ҳибсга олиш ишлари бўлди. 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,737 та наркотик моддалар билан боғлиқ жиноий ишлар тўғрисида Ўзбекистон томонидан хабар берилиб, бунинг 176 таси наркотик моддалар контрабандаси ва 3,219 таси эса уларни тарқатиш ишлари бўлди. 2008 йилнинг биринчи ярмидаги жиноий ишлар сони 2007 йилнинг айни даврига нисбатан 6% га ошган. Тўртта турли хил ваколатли идоралар наркотик моддаларга қарши фаолият олиб бориш ваколатига эга: Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ), Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ), Давлат Божхона Қўмитаси (ДБҚ) ва 2008 йилдаги янги ўзгаришлар сабабли Мудофаа Вазирлигидир. ИИВ мамлакат ичидаги жиноятларнинг олдини олишга масъул, МХХ (ҳозирги кунда Чегара Хизматини ҳам ўз ичиги олади) эса, (разведкадан ташқари) халқаро уюшган жиноятлар билан шуғуллунади  ва Божхона чегарада фаолият олиб боради (чегарада тутиш/мусодара этиш вазифаси Чегара Хизмати томонидан ҳам уларнинг оддий вазифалари билан бирга амалга оширилади). Маъсулиятларнинг бундай аниқ ажратилишига қарамай, оператив мувофиқлаштириш сустлиги наркотик моддаларга қарши курашдаги ҳаракатлар самарадорлигини пасайтиради. Наркотик моддаларни Назорат Қилиш Миллий Маркази, идоралар орасида ишончсизлик, рақобат ва бир хил ҳаракатларнинг такрорлаш ҳолларини йўқ қилиш мақсадида ташкил этилган, лекин ушбу мақсадни амалга ошириш борасида Марказ қийинчиликларга дуч келмоқда. Бироқ  Наркотик Моддаларни Назорат қилиш Миллий Маркази АҚШ ҳукумати ва бошқа халқаро ташкилотларга ўз маълумотларини тақдим қилишга тайёр туради.

2007 йилда АҚШ-Ўзбекистон наркотик моддаларига қарши икки томонлама шартномалар асосида Давлат Божхона Қўмитаси ўқув дастурлари ва жиҳозлар билан таъминланган эди. АҚШ Наркотик Моддалар Назорати Маъмурияти (НМНМ) 2003 йилда Ички Ишлар Вазирлиги қошида ташкил қилинган Тезкор Тергов Бўлими (ТТБ)ни аввал қўллаб-қувватлаган эди. Бироқ 2007 йилнинг март ойида НМНМ ўз ходимларининг визалари узайтирилмаганлиги сабабли Ўзбекистонда ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди. НМНМ қайтиб келиб, Ўзбекистон ҳукуматининг наркотик моддаларига қарши вазифаларида ёрдам бериш истагида.  Ўзбекистон ҳукуматининг НМНМ билан ҳамкорликни тиклаш борасидаги 2008 йили билдирган истакларига қарамай, АҚШ элчихонаси томонидан тақдим этилган ва НМНМни қайта очиш ҳақидаги расмий таклифга 2008 йилнинг июль ойида рад жавоби олинган эди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси таркибида НМНМ фаолият олиб боришига оид Ўзбекистон ҳукуматининг муносабатини аниқлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Миллий Марказ хабарларига кўра, контрабанда ҳолларининг кўпи бир ёки икки киши иштирокида бўлиб, уларнинг орқасида каттароқ  уюшган жиноятчи гуруҳлар туради. Маблағларнинг етишмаслиги ЎҲнинг ушбу ҳолларни тергов қилишга имкон бермади. Умуман олганда, йиғилган маълумотлар контрабанда ҳалқаларининг нисбатан кичик миқёсда эканлигини кўрсатади. Ушбу ҳалқалар Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги чегарада жойлашиб, чегарадаги назорат сустроқ бўлган жойларда гуруҳ аъзоларига нисбатан осонлик билан ўтиш имкониятини беради. Ҳукумат манбаларига кўра, Туркманистон-Ўзбекистон чегараси бўйлаб наркотик моддалар контрабандаси фаолияти кучли даражада эмаслигини кўрсатади. Ўқув машғулотлари ва жихозларнинг етишмаслиги Ўзбекистондаги барча идоралар фаолиятига тўсиқ бўлишда давом этмоқда. Асосий эҳтиёжлар, ҳатто Совет давридан қолган эскиб бораётган ускуналарни алмаштириш учун таъминот жуда кам ёки маъмурий жиҳатдан топиш қийиндир. Ўзбекистон кичик миқёсда ўз дастурларини амалга оширган БМТНЖИ, АҚШ, Буюк Британия, ЕИ ва бошқаларнинг халқаро ёрдамига таянди.

2008 йилда БМТНЖИнинг Тошкентдаги расмий вакили Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик сезиларли даражада ошганини айтган. 2007 йил декабрда БМТНЖИ Ўзбекистон ва Афғонистон орасидаги Ҳайратон номли замонавий чегара постини қуриб битказди, у қисман АҚШ ҳукуматининг Давлат Департаменти қошидаги Халқаро наркотик моддалар ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бюроси (ХНМХТ) орқали молиялаштирилди. 

2008 йил июнда  БМТНЖИ Ўзбекистон ва Афғонистон орасидаги Термиз  дарёси портида хавфсизликни ошириш ва наркотик моддаси бор юкларни аниқлаш имкониятларини такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширди ва ушбу лойиҳа АҚШнинг ХНМХТ томонидан молиялаштирилди.  Ўзбекистон ҳукумати мулозимларининг Марказий Осиёда наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг ортиб бориши жиддий умумий хавф солаётганини тасдиқловчи кўплаб баёнотларига қарамасдан, Ўзбекистон наркотик моддаларга қарши лойиҳаларни АҚШ билан икки томонлама асосда олиб боришни ҳануз маъқуллагани йўқ.

2008 йилда афғон наркотик моддаларни Россияга ташиб ўтувчи, Марказий Осиёда фаолият юритган йирик гуруҳни муваффақиятли нишонга олган "Тайфун амалиёти"да қатнашди. Афғонистон, Тожикистон ва Қозоғистон расмий вакиллари қатнашган ва узоқ муддат давом этган тергов натижасида ушбу уюшган жиноий гуруҳнинг етакчиси ва шериклари фош этилган. Тайфун операцияси натижасида 880 кг героин ва 100 кг опиум мусодара қилинди. Жаъми 24 та жиноий иш очилиб, гуруҳнинг 42 та фаол аъзолари ҳибсга олинди. Энг муҳими, "Тайфун операцияси" Ўзбекистон маъмурларининг изчил тергов операциясини қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда олиб бориш истагини ва имкониятини ёрқин намойиш қилди ва қуйи даражадаги "ташувчилар"дан анча юқорироқдагиларни қўлга олишга ёрдам берди. Ўзбекистон маъмурлари 2008 йил сентябрда ўтказилган "Карвон операцияси"га ҳам катта урғу бериб ўтдилар, унинг доирасида Россия ва Қозоғистон билан ҳамкорликда наркотик моддаларни саримсоқ солинган қопларга яшириб, автобусларда ташиган халқаро жиноий ҳалқа қўлга туширилди.

Коррупция. ЎҲининг сиёсати наркотик ёки психотороп дориларни ёки бошқа назорат остидаги моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ёки тарқатишни рағбатлантирмайди ёхуд осонлаштирмайди. Бироқ коррупция ҳукуматнинг ҳамма даражаларида кенг тарқалгандир ва пора бериш одатий ҳол бўлиб қолган. Наркотик моддаларни ташиб ўтилишига кўз юмишлари учун ташувчилар божхона ва чегара хизмати ходимларига пора бериш ҳоллари бўлган. Наркотик моддалари траффиги билан шуғулланувчи ташкилотларда баъзи ҳукумат мулозимлари аралашганининг эҳтимоли бор.     

Шартномалар ва Битимлар. Ўзбекистон БМТнинг 1998 йилги Наркотик моддаларга оид Конвенциясига, БМТнинг 1971 йилги Психотропик Моддалар Конвенциясига ва 1972 йилги Протокол билан тўлдирилган БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясига аъзодир. Ўзбекистон  БМТнинг Халқаро Уюшган  Жиноятчиликка қарши Конвенциясига аъзодир ва 2008 йил август ойида Инсон савдосига қарши Протоколни ратификация қилди ҳамда Мигрант савдосига қарши протоколни имзолади, лекин ратификация қилмади. 2008 йилнинг июль ойида Ўзбекистон БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенциясига қўшилиши кутилмаган воқеа бўлиб, узоқ муддатдан бери шаффофликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларга ёрдам бериши керак. Ўзбекистон БМТНЖИ билан наркотик моддаларга қарши Келишув Меморандумини имзолади ва 2006 йилда Марказий Осиёда маълумот алмашинуви ва наркотикларга қарши ўзаро ҳаракатларни координация қилиш учун Марказий Осиё Ҳудудий Маълумот ва Координация Маркази (ЎОХМКМ)ни қуришга расмий розилик билдирди. 2008 йилда синов лойиҳа муваффақиятли якунланди ва қатнашувчи давлатлар ЎОХМКМ ни тузиш бўйича шартномани ратификация қилгунларича лойиҳа муддати узайтирилган эди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 1999 йилнинг сентябрь ойида халқаро жиноятчиликка, жумладан наркотик моддалари траффикига  қарши ҳамкорлик бўйича шартномани имзоладилар. Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ҳамда Озарбайжон, Грузия, Эрон, Покистон ва Туркия БМТНЖИ ҳомийлиги остидаги Иқтисодий Координация Механизмига аъзодир. ЎҲ 2006 йилда наркотик моддаларга қарши кенгайтирилган ҳамкорлик шартномасини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги аъзолик доирасида имзолади. Бироқ хозирга келиб, ушбу шартномалар унча катта натижаларга олиб келмаганга ўхшайди.

Культивация/Ишлаб чиқариш. Ҳар йилги ўтказиладиган "Қора Дори Операцияси" натижасида Ўзбекистонда ноқонуний кўкнори етиштиришга деярли барҳам берилди. Маъмурлар ҳар йили ўтказиладиган ушбу операцияда 600-800 соат учиш вақтини қайд этадилар. Маъмурларнинг хабарига кўра, 2008 йилда "Қора дори Операцияси"нинг биринчи босқичида 875 та қидирув ҳолатлари бўлиб, жумладан 368 та исковуч итлар ёрдамида 805 та ноқонуний наркотик моддалар етиштириш майдонлари аниқланди. Жаъми 1.24 га етиштириш майдонлари йўқ қилинди. 

Наркотик моддалар оқими/Транзити. Бир нечта йирик трансмиллий савдо йўллари Афғонистондан Ўзбекистон орқали Россия ва Европага опиат ва канабис ташиб ўтилишини енгиллаштиради. Чегарани кесиб ўтиш нуқтаси бўлган Термиз шаҳри ҳанузгача эътибор марказида қолмоқда, чунки ўтмишда Афғонистонга гуманитар ёрдам олиб бориб Ўзбекистонга қайтаётган юк машиналарида ҳамда Тожикистондан келаётган поездларда наркотиклар топилган. Лекин БМТНЖИ томонидан  амалга оширилган чегара хавфсизлиги лойиҳаси ёрдамида автомобиль ва темир йўл кесишмаларида Афғонистон билан чегараларда назорат яхшиланди , янги ХНМХТ ҳомийлиги остидаги БМТНЖИ лойиҳаси дарё портидаги назорат режимини яхшилашга қаратилгандир. 2004 йилдан бери Афғонистонга Ўзбекистон орқали гуманитар ёрдам ва бошқа карго ўтишлар камайган бўлса ҳам, Ўзбекистон маъмурларининг хабар беришича, тахминан 1000 та контейнерлар ҳар куни Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл орқали кириб боради. Контейнерларнинг ичи одатда текширилмайди ва Ўзбекистон томони Афғонистонга  контрабанда, жумладан прекурсор кимёвий моддаларни киритмасликни таъминлаш учун сканер жиҳозларини сўраган.

Миллий марказ ва БМТНЖИнинг хабарига кўра, наркотик моддалар траффиги одатдаги контрабанда йўллари орқали ва эски усуллар билан ҳам давом этиб, асосан Афғонистондан Сурхондарё вилоятига ва Афғонистондан Тожикистон ва Қирғизистон орқали Ўзбекистонга кириш билан амалга ошмоқда. Ўзбекистонда наркотик моддалар транзити учун асосий жойлар Тошкент, Термиз, Фарғона водийси, Самарқанд ва Сирдарёдир.

Мамлакат миқёсидаги дастурлар/Талабни Камайтириш. Наркотик моддалар Назорати Миллий Марказига кўра, 2007 йилнинг охири ҳолатига келиб тахминан 21777 та гиёҳванд рўйхатга олинган бўлиб, улардан 85% героин истеъмол қилади. Расмий статистик маълумотлардан фарқли ўлароқ, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда гиёҳвандларнинг умумий сони 35000 та деб ҳисоблайди. Бироқ халқаро кузатувчилар расмий равишда эълон қилинган гиёҳвандлар сони Ўзбекистондаги реал мавжуд бўлган гиёҳвандлар сонининг 10-15%ни ташкил қилади, деб таъкидлашади. БМТНЖИнинг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда 130000 дан ортиқ гиёҳвандлар мавжудлиги тахмин қилинди. Охирги бир қанча йиллар давомида Инсон иммун тақчиллиги (ОИВ) билан касалланган беморлар сони ташвишли равишда кўпайди ва Ўзбекистон маъмуриятига кўра, муаммо тобора ёмонлашиб бормоқда. 2008 йилнинг биринчи ярмида 849 та янги  ОИВ ҳолати қайд қилинди, бунда 231 таси (27 %) Ўзбекистон ҳукуматининг расмий статистикасига кўра гиёҳвандлар бўлган. 15000-100000 та ОИВ билан касалланган беморларнинг тахминан ярми 25 ва 34 ёш орасида. Гиёҳвандларни даволовчи касалхона дастурлари детоксикация курслари ва даволашга  бўлган ошиб бораётган талабни қондиришга муносиб жавоб бермайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Наркотик моддаларни Назорат қилиш Милий Маркази наркотик муаммосига эътиборни кучайтириш кераклигини эътироф этади, лекин буни тегишли равишда амалга ошириш учун етарли маблағларга эга эмас. Гиёҳвандликдан огоҳлантирувчи дастурлар ННТ, мактаб, аёллар ва ёшлар гуруҳлари, диний ташкилотлар, миллий радио ва маҳалладаги ёрдам бериш тизимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 2008 йилда ЎҲ 129 та телевизион дастурлар ва 304 та радио эшиттиришлар орқали наркотик моддаларни истеъмол қилиш хавфлари ҳақида аҳоли бохабарлигини оширди ва 232 та мақола газеталарда чоп этилди. 2007 йилда БМТНЖИ мактаб ўқувчилари орасида гиёҳванликдан огоҳ этувчи оқартув ишларини олиб борди ва ХНМХТ ҳомийлигидаги наркотик моддаларга талабни камайтирадиган лойиҳани ниҳоясига етказди. ХНМХТнинг қўшимча маблағлари БМТНЖИга 2008 йилда берилиб, наркотик моддаларга талабни камайтирувчи кейинги лойиҳаларга ишлатилади. ЮСАИД (USAID)нинг наркотик моддаларга талабни камайтирувчи лойиҳаси наркотик моддаларни траффик йўлларида таҳлика остидаги гуруҳга мансуб ёшларнинг гиёҳванд бўлишини олдини олишга қаратилган бўлиб, 2008 йилда якунланди; баъзи тадбирлар эса маҳаллий ННТлар ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташаббуси билан ўтказилиши давом этмоқда. 

IV. АҚШ Сиёсий Ташаббуслари ва Дастурлари

Икки томонлама ҳамкорлик. АҚШ-Ўзбекистон иккитомонлама гиёҳванд моддаларига қарши ҳамкорлик Ўзбекистон ичида ва у орқали амалга оширилаётган ноқонуний наркотик моддалар ҳаракатларининг олдини олишга қаратилгандир ва бу ҳаракатларга қарши курашда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг салоҳиятини оширишни кўзлайди.  Бу кўмак кўпинча техник ёрдам, ўқув машғулотлари ва чекланган равишда жихозлар тақдим этиш шаклида кўрсатилган. 2005 йилдан бери ЎҲ АҚШ билан иккитомонлама ҳамкорлик суръатини анча секинлаштирган. Ҳукумат Ўзбекистон ёки учинчи ммамлакатларда ўтказиладиган оператив ўқув машғулотлари дастурларида ва жиҳозлар тақдимоти дастурларида иштирок этишда давом этмоқда. ЎҲнинг АҚШ ҳомийлиги остидаги турли соҳаларда, жумладан наркотик моддаларга қарши дастурларда қатнашишда эҳтиёткорлигининг давом этишига қарамай, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ўрта мартабали ходими 2008 йил август октябр ойларида Венгриянинг Будапешт шаҳрида Халқаро Ҳуқуқ Тартибот Академиясида  (ҲҲТА) ўтказилган саккиз ҳафталик ўқув дастурида қатнашди. Бу Ўзбекистон маъмурларининг 2005 йилдан бери ҲҲТАдаги ўқув дастурда биринчи марта қатнашиши бўлди, гарчи ЎҲ таклифнома юборилган мулозимларнинг фақат ярмини юборишга розилик берган. БМТНЖИ томонидан бошқариладиган ҲГМҲТ ҳомийлигида наркотик моддаларга талабни камайтириш лойиҳаси 2008 йилнинг охирида бошланиб, олдинги якунланган лойиҳанинг давоми сифатида мактаб ўқувчилари орасида наркотик хавфлари ҳақида огоҳликни оширишга қаратилади.

Давлат Департаментининг экспорт ва чегара хавфсизлиги сиёсий муносабатлар яхшиланганлиги сабабли 2008 йилда Ўзбекистонда  ўз фаолиятларини аста-секин кенгайтирди.  Элчихона 2008 йилда Божхона Олий Ҳарбий Институтига ўнта радиоизотопли текшириш жиҳозини тақдим этди. Ўзбекистон ҳукуматининг турли қисмларидан бир нечта ходимлар 2008 йил сентябрда Вашингтонда ўтказилган экспортни назорат қилиш ўқув семинарида қатнашди.  2008 йилнинг август ойида Қозоғистон ҳукумати ҳамкорлигида ва EXBS маблағи ҳисобига Божхонага олдин берилган сайёр рентген системаси билан жиҳозланган микроавтобус таъмирланди.  АҚШ Мудофаа вазирлиги ЎҲ билан наркотик моддаларга қарши фаолиятларни 2008 йил давомида кўпайтирди, бу фаоллашув АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги ва Гиёҳванд Моддаларни Назорат қилиш Миллий Маркази орасидаги қайта келишувдан кейин амалга ошди. Олдинги йилларда Ўзбекистон Мудофа вазирлиги ходимлари наркотик моддаларга қарши кураш уларнинг ваколат доирасига кирмаслигини маълум қилган эдилар; бироқ 2008 йилдаги ЎҲнинг дипломатик нотасида Ўзбекистон Мудофа вазирлигининг АҚШнинг CENTCOM томонидан ўтказиладиган наркотик моддаларга қарши дастурида қатнашишга тайёр эканлигини тасдиқлади. 2008 молиявий йилда АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳомийлигида ўтказилган наркотик моддаларга қарши тадбирларда, жумладан наркотик моддаларга қарши дастурлар Маршал Маркази ва бошқа ҳарбийлараро ўқув машғулотларида ЎҲ вакиллари иштирок этишди. CENTCOMнинг собиқ қўмондони Адмирал Вильям Фаллон 2008 йил январида ва унинг ўрнига келган генерал Мартин Демпси 2008 йил августида Ўзбекистонга бўлган ташрифларида наркотик моддаларга қарши курашдаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладилар. 

Олдиндаги йўл. АҚШ Ўзбекистоннинг мутасадди идораларининг наркотик моддаларини аниқлаш ва уларни таъқиқлаш саллоҳиятини яхшилаш бўйича ёрдам кўрсатишга содиқ бўлиб қолмоқда. Бироқ АҚШ кўмак дастурларининг самарадорлиги Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу саъй-ҳаракатларда қатнашиш истагига боғлиқдир.  

V. Статистик жадвал

Наркотик моддалар мусодарасига оид умумий статистик маълумотлар

Ўзбекистон

2008 йил, январь-октябрь

 

2008
(9
ой)

2007
(9
ой)

Наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг умумий сони
Изоҳ: 6.5% га ошган

7837

7328

Наркотик моддалар мусодараси:

 

2008

2007

Жаъми

2973кг

1554кг

   

    

    

Героин (кг)

1,151

195.4

Опиум (кг)

995.4

666.1

Канабис (кг)

630

492.7

Наша (кг)

59.8

54

Кўк нори новдалари (кг)

137

146

Ўзбекистонда транспорт воситасига кўра наркотик моддалар мусодараси:

61.2% - Пиёда
23.4% -Автотранспорт (мотоциклдан ташқари)
5.8% -Темир йўл
4.4% -Сув транспорти
4% -Ҳаво транспорти
1.2% -Мотоцикл