Рeсурслар
Ахборот Ресурс Маркази
Ахборот Ресурс Маркази (АРМ) америкашуносликка оид маьлумотлар тўпламига эга бўлган мухим электрон кутубхонадир. У сўровлар қабул қилиш билан бирга Қўшма Штатлар тўғрисида Ўзбекистон Хукумати (Президент Девони, Олий Мажлис, Вазирликлар), матбуот, нодавлат ташкилотлар, ўқув муассасалари ва Қўшма Штатлар билан қизиқувчи бошқа уюшмаларнинг вакилларига ишончли маьлумот тарқатади. Шунингдек, у Америка Бурчаги Дастурининг Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштиради хамда Ўзбек кутубхоналари билан самарали алоқаларни қўллаб-қувватлайди.
АРМ электрон ахборот базаларига обуна бўлишда яқиндан ёрдам беради. Унда Интернетдан тўлиқ фойдаланиш учун имконият хамда компакт маьлумотномалар тўплами мавжуд. Ушбу тўплам Америка тарихи, хукумат, қонунчилик, тадбиркорлик фаолияти, бошқарув, иқтисодиёт, таьлим, америкашунослик хамда озроқ Америка адабиёти ва саньатига оид маьлумотларни ўз ичига олади. Марказ асосий эьтиборни китобларга емас, балки электрон ахборот воситаларига қаратади. Маьлум бир ахборотни электрон шаклда олиш тезроқ ва осонроқ кечиши билан фойдалидир. Lexis-Nexis, ProQuest Direct, Factiva, EBSCO, Leadership Directories, STAT_USA ва бошқа кўплаб электрон маьлумот базалари Интернет билан бир қаторда АҚШ сиёсати, қонунчилиги, ийтимоий хаёти ва бошқа сохаларга оид ғоят кенг, аниқ ва батафсил маьлумотлар билан таьминлайди.
АРМ АҚШ-Ўзбекистон алоқалари, Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган мухим шартномалар, АҚШнинг худуддаги, шунигдек, дунёдаги сиёсатига доир саволларга зудлик билан явоб қайтаради. Шу билан бирга ундан АҚШ қонунчилиги ва унинг ишланиш тизими, хукумат хисоботлари ва матбуот хабарлари, АҚШ мулозимлари нутқлари ва баёнотларидан кўчирма, Американинг машхур кишиларига оид хабарлар хамда енг аниқ статистика маьлумотларини олиш мумкин. АРМнинг электрон маьлумот базаларида АҚШда чиқадиган деярли барча нашрлар, юмладан, "The Washington Post", "The Wall Street Journal", "The New York Times" ва "Los Angeles Times" каби рўзномаларда босилган янги мақолалар билан бемалол танишса бўлади.
АРМ хизматлари хамма учун бепулдир. Маьлумотларни Марказнинг иш вақтида телефон, факс, электрон почта ёки шахсий учрашувлар орқали олса бўлади.
Ўқув машғулотлари/кўргазмали қуроллар намойиши илтимоснома асосида гурухлар учун ташкил қилиниши мумкин.
АРМ - Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг қиёфаси (PDF - 372 kБ)
Ахборот Воситалари Марказининг Иш Пайти
Душанба, Сешанба, Пайшанба - 09:30-17:00
Чоршанба - 14:00-17:00
Жума - 9:30-16:00
Тушлик вақти - 12:00-13:00
Телефонлар: (998-71) 120-5450
Факс: (998-71) 120-6335
Электрон почта: Tashkent-irc@state.gov
Тез-Тез Сўраладиган Саволлар (PDF - 77 кБ)


