Таълим алмашинуви
Ёш Ўқитувчиларни Ривожлантириш Дастури (ЁЎРД)
Дастур Баёни:
Ёш Ўқитувчиларни Ривожлантириш Дастури (ЁЎРД) АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва маданият ишлари бўйича бюроси дастуридир. ЁЎРД университет ўқитувчиларига бир семестр давомида АҚШ университетлари дарсларида қатнашиш ва дарс берувчи ходимлари билан ишлаш орқали ўз билимлари ва малакаларини ошириш имкониятини беради. Қизиқиш билдирган шахслар гуманитар ва ижтимоий фан соҳалари бўйича ҳужжат топширишлари мумкин.
ЁЎРД нинг асосий мақсади университет ўқитувчиларини уларнинг академик йўналишлари бўйича тренинглар билан таъминлашдир. ЁЎРД қатнашчиларининг АҚШ университетлари ва ўзларининг университетлари ўртасида ҳамкорлик қилиш мақсадида алоқалар ўрнатишлари ҳам кўзда тутилган. ЁЎРД қатнашчилари ўз соҳаларидаги билимларни мукаммал эгаллаш, замонавий ўқув материаллари ва ресурслар тўплаш, янги ўқув қўлланмалари билан танишиш ҳамда АҚШ ўқитувчилари ва талабаларини ўз мамлакатларидаги ҳаёт тарзи ва таълим тизими билан таништириш мақсадида ўзлари ўқиётган АҚШ университетлари ўқитувчилари ва устозлари билан яқиндан ишлайдилар. АҚШда бўлган давр мобайнида ЁЎРД қатнашчилари курсларни тинглайдилар, академик конференцияларда қатнашадилар, шу билан бирга АҚШ университетида дарс бериш ёки бирга ўқитиш учун таклиф этилишлари мумкин. Қатнашчиларга ЁЎРД орқали илмий даража ёки маълумот, ишларига баҳолар ёки баллар берилмайди. Улар дастур тугаши билан ўз мамлакатларига қайтишлари лозим.
Танловда Қавқоз, Ўрта Осиё ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатлари фуқаролари қатнашишлари мумкин.
Дастур Талаблари:
ЁЎРД Стипендияларига лойиқ бўлиш учун номзод:
- Университет маълумотига эга бўлиши;
- Ҳозирги пайтда ўз мамлакатининг олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаётган бўлиши;
- Олий ўқув юртида камида икки йиллик ўқитувчилик тажрибасига эга бўлиши;
- Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган бўлиши лозим.
2008-2009 ЁЎРД йили танлови учун мувофиқ деб ҳисобланган гуманитар ва ижтимоий йўналишлар қуйидагилардан иборат бўлган (ҳар йили ўзгариши мумкин):
Америкашунослик фанлари, Меъморчилик/Шаҳарсозлик, Тасвирий санъат/Санъаткорлик, Бизнес Бошқаруви, Маданий Антропология, Иқтисодиёт, Таълимни Бошқариш (Маориф), Атроф-муҳитни ўрганиш, Тарих, Халқаро Муносабатлар, Журналистика, Кутубхона иши, Ҳуқуқшунослик, Тилшунослик, Адабиёт, Тинчлик ва Урушни Ўрганиш фанлари, Фалсафа, Сиёсатшунослик, Психология, Давлат Бошқаруви, Соғлиқни Сақлаш, Давлат Сиёсати, Диншунослик, Ижтимоий фаолият ва Социология.
Дастур томонидан таъминланадиган эҳтиёжлар:
Ҳар бир ЁЎРД қатнашчиси жаъми бўлиб беш ой муддат (Январ-Май) давомида Америка Қўшма Штатларида бўлади. Америкадаги мутасадди ташкилот Дастур қатнашчиларини АҚШ университетларига жойлаштириш ва уларнинг АҚШда қоладиган даврларида уларга ташкилий ишларда кўмак бериш учун масъулдир. ЁЎРД Стипендиялари Дастури:
- Бориб-келиш транспорт харажатлари (маҳаллий ва халқаро сафарлар);
- Тиббий суғурта;
- Ойлик стипендиялар ҳамда
- Профессионал ривожланиш харажатларини қоплаш учун маблағлар ажратади.
Шу билан бир қаторда, Давлат Департаменти алмашинув дастурларини битириб, мамлакатларига қайтиб келган шахслар, битирувчилар учун ўтказиладиган тадбир ва йиғинларда иштирок этишлари мумкин.
Илтимос, саволларингизни ушбу электрон манзилга Tashkent-Program@state.gov ёзиб юборинг. Хабар мавзуси кўрсатиладиган қаторга "JFDP" сўзини киритинг.
Ёш Ўқитувчиларни Ривожлантириш Дастурига 2009 йил учун ҳужжатларни топшириш муддати ўтиб кетган. Келгуси йил дастури учун 2009 йил июл ойида мурожаат қилинг.


