Иммиграцион Визалар
Йуколган ёки угирланган «грин кард»лар
Узбекистондаги АКШ элчихонасининг Консуллик Булими I- 551 шакллари (Доимий Резидент Карточкаси) йуколган ёки угирланган Конуний Доимий Резидентлардан мурожаатларни кабул килади. Бу аввалдан сухбат белгилаш оркали амалга оширилади.
ДХД кайтиб бориш рухсатномаси сураётган чет эл фукаросининг макомини тасдиклагач, Консуллик Булими сафар хати беради.
Талаб этиладиган хужжатлар
1. Чет эл фукаросининг исми курсатилган паспорт ёки бошка фотосуратли шахсни тасдикловчи гувохнома: асли ва нусхаси;
2. Чет эл фукароси АКШ даги истикомат килиш жойини бир йилдан куп муддатга тарк этмаганининг исботи. Самолет билетлари ва паспортдаги кириш/чикиш штамплари исбот вазифасини уташи мумкин;
3. Иккита якинда олинган фотосурат: 5смХ5см хажмда, ок ёки окка якин фонда;
4. Сафар хати учун $165 АКШ доллари микдорида тулов.




