Янгиликлар ва тадбирлар
Кредит уюшмалари активлари 52 млн. АҚШ долларидан ошиб кетди (09/2008)
2008 йилнинг биринчи ярми давомида Ўзбекистон кредит уюшмаларининг активлари 70 млрд сўм (52 млн. АҚШ доллари)дан ошиб кетди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 60 та кредит уюшмаси мавжуд бўлиб 80.000дан ортиқ киши уларга аъзодир. Бутунжаҳон кредит уюшмалари кенгаши (WOCCU) орқали USAID қонун лойиҳаларини тайёрлашда ёрдам кўрсатди, бир қатор кредит уюшмалар тузишда кўмаклашди ва ҳамон кредит уюшмаларига хизмат кўрсатишда кўмаклашиб келмоқда.
Ўзбекистондаги биринчи кредит уюшмалари USAID томонидан қўллаб-қувватлаш орқали 2002 йилда Кредит уюшмалар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши билан пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда кредит уюшмалари Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида мавжуд, уларнинг аксарияти Тошкентда фаолият кўсатмоқда.


