Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > USAID > USAID Ўзбекистонга касб ўқув юртларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олишда ёрдам кўрсатмоқда
Skip Left Section Navigation

Янгиликлар ва тадбирлар

Close Window USAID ердамида нашр этилган қўлланма Узбекистон ешлар уртасида гиёҳвандликнинг ва  ИИВ/ОИДС олдини олишга каратилган. Суръат: DDRP
USAID ердамида нашр этилган қўлланма Узбекистон ешлар уртасида гиёҳвандликнинг ва ИИВ/ОИДС олдини олишга каратилган. Суръат: DDRP

USAID Ўзбекистонга касб ўқув юртларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олишда ёрдам кўрсатмоқда (09/2008)

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги USAID ёрдами билан тайёрланган “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш” қўлланмасини 4.000 нусхада тарқатади. Қўлланма USAID маблағ билан таъминлайдиган қисман Попьюлейшн Сервисиз Интернашнл (Аҳолига хизмат кўрсатиш) ва Ўзбекистон ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан бажарилаётган Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни қисқартириш дастури (DDRP) доирасида тайёрланди. DDRP матнни тайёрлашда ёрдам берди, бир неча касб-ҳунар билим юртларида қўлланмани синаб кўрди ва уни чоп эттирди. Қўлланма ҳар иккала ўзбек ва рус тилда чиқди, уни  бутун мамлакат касб-ҳунар билим юртлари уқитувчилари Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қила бошлашнинг олдини олиш учун қўллайдилар.

Ушбу қўлланма мамлакатдаги шу турдаги иккинчи китоб бўлиб DDRP ёрдами билан тайёрланган иккинчи китоб ҳисобланади. Биринчиси – “Ўрта мактаблар ўқитувчилари учун гиёҳвадликнинг олдини олиш қўлланмаси” – 20.000 нусхада 2006 йилда чоп этилиб уни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакат бўйлаб 2006-2007 ўқув йили давомида тарқатди.