Янгиликлар ва тадбирлар
Фарғона водийси ёшлари соғлом турмуш тарзи учун (09/2008)
USAIDнинг “Capacity” (Потенциал) лойиҳаси Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ИИВ/ОИДС ва ғиёҳвандлик моддаларни исьеъмол қилишнинг олдини олиш борасида хабардорликни ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида бир қатор тадбирлар ўтказди. Тадбирлар “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, бошқа нарсага вақтимиз йўқ” шиори остида олиб борилиб олий билим юртлари талабалари, коллеж ўқувчилари ва шунингдек Ўзбекистоннинг бошқа ёшларига мўлжалланган эди.
4.000 нафардан ортиқ ёшлар мусобақа, викторина ва тенгқўрлар орасидаги мулоқотли таълим машғулотларида қатнашдилар ва гиёҳвандлик моддаларни қўллаш ва ИИВ/ОИДС ҳавфидан кўпроқ хабардор бўлдилар.


