АҚШга визалар
Ноиммиграцион визалар
Барча ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар сафарларини вактли режалаштириб, визаларга вактли мурожаат этишлари тавсия этилади. Мурожаат этувчилар бизнинг интернет сахифамиздаги визага мурожаат этиш жараёнлари хакида маълумотларни укиб, барча талаб этиладиган хужжатларни тайёрлашлари керак.
Ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар аввалдан сухбат кунларини белгилашлари керак. Сухбат куни ва вакти интернетда куйидаги манзилда белгиланади. Мазкур тизимдан фойдаланиш коида ва курсатмалари эса мана бу манзилда жойлашган. Тошкент шахридаги АКШ элчихонасининг Консуллик Булимида сухбат вактларини кутиш муддатини куриш учун мана бу манзилни куздан кечиринг.
Консуллик Булими ута мухим холатларда ва шунингдек талаба (F-1, J-1, M-1) ёки ишчи (H1, L, P) визаларига мурожаат этувчилар учун вактли сухбат кунини белгилаш имкониятларини яратган. Вактли сухбат кунини белгилаш илтимоси билан мурожаат килиш учун юкорида санаб утилган мурожаат этувчилар Консуллик Булимига электрон почта (consulartashkent@state.gov) ёки факс (998-71) 120-5448 оркали хабар килиб, унда уз шахсий ва паспорт маълумотлари билан биргаликда уз ишларининг мухимлиги сабабларини тушунтириб ёзишлари керак. Барча электрон почта оркали келган хатлар уч иш куни ичида хал этилади.
Диккат: Барча ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар DS-156 электрон анкетасини тулдиришлари шарт. Кулдан тулдирилган анкеталар кабул килинмайди. DS-156 анкетасини http://evisaforms.state.gov манзилида тулдириш мумкин.
Виза мурожаатномалари учун фотосуратларга талаблар (рус, ўзбек ва инглиз, PDF - 93 кБ)
Adobe Acrobat Reader



