Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона ходимлари
Skip Left Section Navigation

Элчихона ходимлари

Бўлимлар бошлиқлари

ДИПЛОМАТИК МИССИЯ БОШЛИҒИ
РИЧАРД Б. НОРЛАНД
Дипломатик миссия бошлиғи сифатида Элчи жаноблари Президентнинг шахсий вакили хамда Қўшма Штатлар Хукуматининг Ўзбекистон Хукумати мулозимлари билан асосий сухбатдоши саналади.

ДИПЛОМАТИК МИССИЯ БОШЛИҒИНИНГ ЎРИНБОСАРИ
ДУЭЙН С. БАТЧЕР
Дипломатик Миссия Бошлиғининг Ўринбосари (ДМБЎ) Миссиянинг умумий бошқарувига жавобгардир. ДМБЎ Миссия Бошлиғи билан биргаликда Миссиянинг "Мамлакатдаги дипломатлар гурухи"га жавобгар саналади хамда уни бошқаради. Шунингдек, ДМБЎ Элчининг сафардалигида Ишончли Вакил вазифасини бажаради.

СИЁСИЙ/ИҚТИСОДИЙ БЎЛИМ БОШЛИҒИ
НИКОЛАС БЕРЛИНЕР 
Сиёсий/Иқтисодий Бўлим бошлиғи бўлимнинг умумий бошқарувига жавобгар бўлиб, Ўзбекистоннинг ички сиёсатини тахлил қилиш, демократик ривожланиш хамда сайлов ислохотини кузатиб бориш билан шуғулланади. Сиёсий бошлиқ сиёсий ривожланиш ва унинг АҚШ манфаатига таъсирини тахлил қилади; АҚШ манфаатларига мос келадиган ташқи сиёсатга оид қарорлар қабул қилишда мезбон мамалакат билан хамкорлик қилади; ва АҚШ бошқарув ходимарига махаллий сиёсий холат хусусида маслахатлар беради. Иқтисодий Ишлар Бошлиқлари АҚШ тадбиркорларига махаллий сармоя, иқтисодий холат хусусида хабар беради; бозорлар ташкил этиш хамда тенг имконият яратиш учун савдо ва сармоя олиб кириш билан боғлиқ шартномалар хусусида музокаралар олиб боради; макроиқтисодий йўналиш, савдо сиёсати ва уларнинг АҚШ манфаатига таъсирини тахлил қилади хамда хисобот беради; ва келгусида АҚШга манфаат келтирадиган чет мамлакатлар томонидан иқтисодий сиёсат олиб боришда ўз хиссасини қўшади.

АХБОРОТ, МАДАНИЯТ ВА ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАХАТЧИ
МОЛЛИ СТЕФЕНСОН
Жамоат Ишлари бўйича маслахатчи (ЖИБМ) жамоат ишларида АҚШ Элчиси хамда Мамлакатдаги дипломатлар гурухининг барча таркибий қисмига маслахатчи бўлиб, у Элчихона учун вакил ва Фулбрайт, Хамфри, Маски хамда Халқаро Зиёратчилар каби АҚШнинг расмий алмашинув дастурлари бошқарувчиси сифатида хизмат қилади. Шу билан бирга, ЖИБМ чет элдаги АҚШ воизлари дастурини бошқаради хамда халқаро электрон алоқаларни назорат қилади

КОНСУЛ
ДЕВИД МИКО
АҚШ Элчихонаси ёки Консуллигида Консул АҚШ Хукумати томонидан чет элда унинг фуқароларини химоя қиладиган дипломат бўлиб, у виза масалалри бўйича асосий шахс хисобланади. Консул ва Консул Ўринбосари Давлат Департаментининг Дипломатик лавозимларга қўйилган чет элдаги ходимларидир. Консул чет элдаги Америка фуқароларини барча масалалардаги химоясига ва вакиллик қилишга жавобгардир. Шунингдек, консул Қўшма Штатларга бормоқчи бўлган хамда у ерда яшашни истаган чет элликларга виза беради.

МЕНЕЖМЕНТ БЎЛИМИ БОШЛИГИ
РОБЕРТ ПИТРЕ
Бош Маьмурий Ходим Миссиянинг кунли иш фаолиятига,
жумладан, ходимларнинг умумий бошқарувига; бюджет ва молия масалаларига; идора ва турар жойларнинг кўчмас мулки бошқарувига; ишлатиладиган/ишлатилмайдиган мулкни сақлаш, сотиб олиш ёки сотишга; созлаш ишларига; автомобил турар жойларига; сафар ва у билан боғлиқ масалаларга; юк жўнатиш ва божхона ишларига; Элчихона коммуникацияси, дипломатик хат-хабар ва АТ дастурларига хамда тиббий хизматга жавобгардир. Шунингдек, бошқа миссиялар ва мезбон хукумат билан юқоридаги масалалар бўйича алоқа олиб боради.

МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ХОДИМИ
ШЕЙН РОНИШ
Дипломатик Хавфсизлик Хизматининг федерал агентлари АҚШ Элчихоналарида Худудий Хавфсизлик Ходими лавозимига тайинланади. У Элчихона ва мезбон хукумат ўртасида қонунни тадбиқ этишда боғловчи халқа сифатида хизмат қилади. Минтақавий Хавфсизлик Ходими АҚШ дипломатик объектлари ва ходимлари хавфсизлигига жавобгардир; шунингдек, улар маьмурий бошқарув ходимларини мамлакат ичидаги хавфсизлик хусусида брифинг ва тахдид баёноти билан таьминлайди.

МУДОФАА АТТАШЕСИ
МАЙКЛ ЮСЧАК
Мудофаа Атташеси Идорасининг энг биринчи вазифаси мамлакатдаги Мудофаа Вазирининг вакили сифатида хизмат қилишдир. Мудофаа Атташеси мудофаа/харбий барча масалаларда Элчи маслахатчиси бўлиб, Ўзбекистон Мудофаа Вазири билан мулоқотда асосий шахс сифатида иш олиб боради.

АҚШ ХАЛҚАРО РИВОЖЛАНИШ АГЕНТЛИГИ (USAID) ВАКИЛИ
ЖЕЙМС У. БОННЕР
USAID Вакили 21 кишидан иборат ходимлар гурухига хамда қишлоқ хўжалиги, ирригация, демократия, матбуот, иқтисодий ислохот, соғлиқни сақлаш ва бошланғич таьлимга мўлжалланган 32.6 миллион долларлик маблағнинг оқилона сарфланишига жавобгардир. Вакил, шунгдек, шахар ва қишлоқ жойларида ривожланиш дастурларини амалга ошираётган элликка яқин нодавлат ташкилот фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Ўзбекистондаги USAID 1993-йилда ташкил этилган бўлиб, у мамлакатдаги бошқа АҚШ Хукумати агентликлари хамда Олма-Отадаги худудий бошқармалари билан яқиндан иш олиб боради.

АМЕРИКА ЖАМИЯТИ БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ
ДЖЕН УОЛКЕР
Америка жамияти билан алоқалар бўлими Америка Элчихонаси жамоаси аьзоларига таништириш фаолияти, маданий ва кўнгилочар дастурлар ўтказиш, маьлумот тарқатиш, хўжалик юмушлари, хавфсизлик, таьлим, оила аьзоларини ишга ёллаш орқали юқори маьнавиятни таьминлаш ишига хизмат қилади.