2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Доктор Элдер шошилинч кардиологик ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулот ўтказмоқда (03/24/2009)
Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш хонасида беморнинг юраги ғайриоддий уришини кўрсатиб берувчи электрокардиограмма (ЭКГ)сининг катталаштирилган тасвири экранда кўриниб турибди. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида тўпланган шифокор ва профессорларга қарата мурожаат қилаётган доктор Томас Элдернинг айтишича, ушбу кардиограммадаги майда “тишчалар” шифокорга юракдаги муаммонинг тури ҳақида жуда кўп нарсани ойдинлаштириши ва уни даволаш бўйича кўпгина муҳим ечимларни маълум қилиши мумкин.
“Мана бу ердаги ритм эса ошқозон тахикардиясидир”, дейди у, махсус аритмиядан далолат берувчи “тишчаларни” кўрсатган ҳолда. Унинг маърузаси синхрон равишда рус тилига таржима қилинмоқда, шунигдек унинг кейинчалик рус тилига таржима қилинадиган барча тақдимот материалларини тингловчилар ўзлари билан олиб келган “флешка”ларига кўчириб олишлари ҳам мумкин.
Калифорнияда умргузаронлик қиладиган ва айни пайтда нафақага чиққан кардиолог Жаноб Элдер, март ойида икки ҳафтага Ўзбекистонга ташриф буюриб, кардиолог шифокорлар, тез тиббий ёрдам шифокорлари ва соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқа ходимларга маърузалар ўқиди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида, доктор Элдер, Шошилинч тиббий ёрдам бериш бўйича Республика илмий маркази, Жарроҳлик бўйича Республика ихтисослашган маркази ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида шошилинч кардиологик муолажа ҳақида маърузалар ўқиди.
Жаноб Элдер “Medical Teams International” (MTI - Шифокорлар халқаро лигаси)нинг кўнгилли аъзоси ва ушбу нотижорат ташкилот Орегон штатининг Портленд шаҳрида жойлашган бўлиб, тиббий ёрдамга муҳтожларга тиббий ёрдам кўрсатади ва деярли 70 мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизими ходимларига семинар-тренинглар олиб боради. Унинг Ўзбекистонга ташрифи MTIнинг Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам бўйича ўқув машғулотларини ташкил қилишдаги маърузалар туркумининг сўнгиси эди.
Жаноб Элдернинг айтишича, ҳар бир маърузада 25дан 100 нафаргача шифокор қатнашди. Улар маърузаларни тинглаш билан биргаликда, Америка кардиологлари коллегиясининг юракнинг турли ҳолатларини даволаш бўйича рус тилига таржима қилинган қўлланмаларини ҳам ўзлари билан олиб кетишлари мумкин эди.
“Ушбу методик қўлланмалар рус тилига биринчи маротаба таржима қилинди” дейди доктор Элдер, ва бу қўлланмалар бебаҳо ёрдам манбаси бўлиб хизмат қилади, деб қўшимча қилди.
Жаноб Элдер илгари MTIнинг кўнгилли аъзоси сифатида, Боливиянинг Анд тоғларида дори дармон етказганлиги ва тиббий ёрдамга муҳтожларга консультациялар берганлини айтиб ўтди. Унинг айтишича, Ўзбекистон бўйлаб сафарида, баъзан эскириб қолган ускуналарда ишлаётган махаллий шифокорларга нисбатан унинг ҳурмати ошган.
“Бу ердаги шифокорларнинг меҳнатига таҳсинлар айтаман” –дейди у.
“MTIнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2002 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда” дейди шошилинч тиббий ёрдам бўйича мутахассис, нефролог ва MTIнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар менежери Комилжон Хамзаев. Ўзбекистон ҳукуматининг кўмагида ва АҚШ Қишлоқ ҳўжалик вазирлигининг молиявий ёрдамида MTI Ўзбекистонда тоза ичимлик суви таъминоти лойиҳаларида, тезкор тиббий ёрдам кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш машғулотларида ва бошқа лойиҳаларда қатнашган. Ҳозирги кунда АҚШ Тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) MTIнинг имконияти чекланган болаларни кўпроқ мустақил бўлишини таъминловчи лойиҳасини молиялаштирмоқда.
MTI шунингдек бачадон бўйни саратонини аниқлаш ва профилактика қилиш экспериментал лойиҳасини ва Тошкент шаҳрида Америкадаги “911” тизимига ўхшаш бирлашган фавқулодда ҳолатларга жавоб бериш тизимини яратиш устида, яъни ёнғин, шошилинч тиббий ёрдам ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда ягона рақамга телефон хизмати яратиш бўйича иш олиб бормоқда, дейди Хамзаев.
Жаноб Элдер ва бошқа америкалик шифокорларнинг ташрифларига қўшимча ҳолда, MTI Ўзбекистонда 7000дан зиёд биринчи тез ёрдам бериш мутахассислари ва бошқа тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ходимлари малакасини ошириш бўйича курслар ўтказди. Хамзаевнинг айтишича, турли ўқув ва таълим дастурлари Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ривожланишига катта ҳисса қўшди.
Ўзбекистонда кўп шифокорлар ва бошқа соғлиқни сақлаш ходимлари инглиз тилини билмайдилар ва бу сўнгги замонавий тиббий методларидан хабардор бўлишда тўсқинлик қилишини таъкидлади у.
“Бу америкалик кўнгилли шифокорлар ўзларининг илғор тажрибаларини бизга кўрсатишмоқда. Биз уларга шундай саволлар беришимиз мумкин: “Сиз мана бу ҳолда нима қилган бўлар эдингиз? Америкада сиз буларни қандай даволар эдингиз?” Бизнинг шифокорлар шундай йўл билан кўшимча амалий малака олишлари мумкин” дейди Хамзаев. “Умид қиламизки бу ҳамкорлик орқали кўп кишиларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиздир.”


