Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Фулбрайт Битирувчилари Жаҳон экологияси ва атроф-муҳит масалаларини муҳокама қилишмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Тошкентдаги АҚШ элчихонаси вакили Жеремая Маурер ва Шарқшунослик Институти профессори Гули Йўлдошева Ўзбекистон Фулбрайт Уюшмаси раиси Лола Ғуломованинг “Жаҳон экологияси ва иқтисодиёти масалалари” давра суҳбатидаги нутқини тинглашмоқда
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси вакили Жеремая Маурер ва Шарқшунослик Институти профессори Гули Йўлдошева Ўзбекистон Фулбрайт Уюшмаси раиси Лола Ғуломованинг “Жаҳон экологияси ва иқтисодиёти масалалари” давра суҳбатидаги нутқини тинглашмоқда

Фулбрайт Битирувчилари Жаҳон экологияси ва атроф-муҳит масалаларини муҳокама қилишмоқда (03/27/2009)

Таълим тизими етакчилари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари ва талабалар экология ва атроф-муҳит масалаларини муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш борасида фикр алмашиш мақсадида 27-март жума куни учрашишди.

Йигирмага яқин киши Ўзбекистон Фулбрайт Уюшмаси томонидан уюштирилган “Жаҳон экологияси ва иқтисодиёти масалалари” бўйича форумда иштирок этишди. Форумда “Сув ресурларини бошқаришнинг экологик жиҳатларм”, “Шаҳарлар кенгайишини экологик моделлаштириш” ҳамда “АҚШ ҳукуматининг атроф-муҳит бўйича янги ташаббуслари” каби мавзулар Тошкентдаги АҚШ элчихонаси вакили томонидан тақдим этилди.

2001 йилдан бери илмий-маърифий фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Фулбрайт Уюшмаси томонидан ўтказилган бир қатор муҳокамалар силсиласининг энг сўнггиси бўлди. Уюшма аъзоларининг кўпчилиги  АҚШ ҳукуматининг энг асосий академик алмашинув дастурларидан бўлмиш Фулбрайт дастурларида қатнашиб келган талабалар ва илм-фан арбобларидир.

27-март куни Шарқшунослик Институтининг сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар профессори Гули Йўлдошева сув ресурсларини бошқариш ва унинг Ўрта Осиё халқлари учун туғдираётган муаммолари тўғрисида маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, сувдан фойдаланиш ва иқтисодий тараққиёт масалалари бир-бири билан узвий боғлиқ, айниқса, бу масала сўнгги йилларда сезиларли иқтисодий ўсиш кузатилган Ўзбекистон Республикасига ўхшаш мамлакат учун ўта муҳимдир.

“Бундай суръатларда ўсувчи иқтисодиёт экологик балансга барибир таъсир кўрсатиши мумкин” дейди Йўлдошева. Аммо шу билан бирга, сув танқислиги каби экологик муаммолар минтақадаги иқтисодий тараққиётга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. “Сув танқислиги Ўрта Осиё мамлакатларининг иқтисодий ўсиш суръатларини секинлаштирмоқда.”

Йўлдошева 2001-2002 ўқув йилида Индиана штати Блумингтон шаҳридаги Индиана Университетида Фулбрайт Ташриф буюрувчи Илмий ходими сифатида таҳсил олиб қайтган.

Ўзбекистон Фулбрайт Уюшмаси кенгаши раиси Лола Ғуломова экологик ахборотларни тўплаш ва хариталарда мужассамлаштириш мақсадида жўғрофий ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳақида сўз юритди. Мисол тариқасида Ғуломова автоуловларнинг энг кўп ҳаракатланадиган кўчалар ва у ердаги атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси орасидаги боғлиқликни Тошкент харитасида намойиш этди.

1996-1997 йилларда Ғуломова Фулбрайт талабаси сифатида қурғоқчилик ерлардаги қишлоқ аҳолисини ўрганди. У Санта Барбарадаги Калифорния Университети қошидаги Жўғрофий Ахборот ва Таҳлил Миллий Марказида таҳсил олди.

Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Яшил Лига Қўмитаси аъзоси Жеремая Маурер, қўмитанинг Элчихонада энергия истеъмоли ва чиқиндиларни камайтириш бўйича мақсадлари тўғрисида ҳамда бу ҳол АҚШ ҳукумати бўйлаб олиб борилаётган экологик тоза ва самарали ишлаш ҳаракатларининг бир намунаси эканлиги ҳақида сўз юритди.

Маурернинг айтишича, кейинги 10 йил ичида АҚШ нефт истеъмолини ҳозирги кунда Яқин Шарқ ва Венесуэла давлатларидан импорт қилинаётган ҳажм баробарида камайтириш мақсадида АҚШ Президенти Барак Обама соф экология дастурлари бўйича 150 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги харажатлар режаларини маълум қилган.

Давра суҳбати қатнашчилари муқобил энергия ва чиқиндиларни қайта ишлаш дастурлари фойдали ва истиқболли йўналишларга айланиши ҳамда бундай экологик мақбул лойиҳалардан Ўзбекистон манфаати кўзланиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр юритдилар.

“Фулбрайт Уюшмаси бир йилда тўрт марта давра суҳбати ва анжуманлар ўтказади” дейди Ғуломова. Қатнашчилар Фулбрайт битирувчилари ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, Адлия ва Таълим Вазирликлари, Фуқаролик Жамиятини Ўрганиш Институти вакиллари, академик соҳа ходимлари ва ишбилармонларни ташкил этади.

Ғуломованинг айтишича, тадбирлар Фулбрайт ўқув алмашинув дастурларининг мақсадлари дорасидаги муҳим масалалар бўйича фикр алмашишнинг бир йўлидир.

“Бу эса тажриба ва билимлар алмашиш ҳамда назарий, илмий ва амалий муаммолар бўйича фикр алмашишларга қулай имконият яратади ” дейди у. “Мазкур дастурлар фан ва технологияларга турли томонлардан ёндашишга ёрдам беради.”