Элчихона ходимлари
Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлими
Жамоатчилик дипломатияси икки халқнинг оддий одамларига бир-бирларини яхшироқ билишлари учун имконият яратиб берадики, бунга расмий воситалар билан якка тартибда эришиб бўлмайди. Бу алоқаларнинг ривожланишига яқиндан кўмаклашиш, шунингдек, АҚШ ташқи сиёсатини кенг оммага тушунтириш ва қўллаб-қувватлаш хамда АҚШ миллий манфаатини ёйишга кўмаклашиш мақсадида АҚШ Хукумати бир қатор алмашув, ўқув ва ахборот дастурларини ташкил қилган. Ўзбекистон хамда дунёдаги АҚШ Элчихонлаларида ушбу вазифалар Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлими томонидан ижро этилади.
Ушбу бўлим Фулбрайт дастури сингари турли хил алмашув дастурларини бошқариб туради. Хар йили кўплаб талабалар бизнинг илғор ва ихтисослашган ўқув дастурларимизда қатнашиш учун АҚШга ташриф буюрадилар.
Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлимининг Вашингтондаги бош идораси хар иш кунида "Washington File" номли электрон хабарлар тайёрлайди, улар бутун дунёдаги махаллий хукумат мулозимлари хамда журналистларга етказиб берилади. Бу хабарлар АҚШ Хукуматининг расмий сиёсатига оид баёнот ва матнларни ўз ичига олади. Юқоридаги "Washington File" линкига босиб, осонгина унинг мундарижаси билан танишишингиз мумкин. "Washington File"нинг русчага таржима қилинган варианти хам мавжуд. Уни дискка кўчириб олиб, русчада хам бемалол ўқиса бўлади. Мархамат қилиб, ахборотга оид ўзингизни қизиқтирувчи бошқа саволлар бўйича Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлимига мурожаат қилинг.
Кенг жамоатчиликка маълум холларда фойдаланиш учун очиқ бўлган Ахборот Ресурс Маркази (АРМ) хам Бўлим тасарруфига киради. У ерда Қўшма Штатлар хамда инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитишга оид китоблар тўплами мавжуд. Инглиз тили ўқитувчилари Вашингтондаги бош идорамиз ишлаб чиққан ва савдога қўйилган ЕФЛ китобларини кўриб чиқишлари хамда қиммат бўлмаган нархларда буюртма қилишлари мумкин. Шунингдек, турли сохаларда изланиш олиб боришни хохловчилар учун даврий нашрларнинг аъло дараждаги маълумотлар базаси хам мавжуд.
Матбуот бўлими АҚШ ҳукумати сиёсати ҳамда галдаги масалалар борасида ўз вақтида ва асосли маълумот билан таъминлаш учун Ўзбекистон ва учинчи мамлакат ахборот воситалари билан яқиндан фаолият олиб боради. Журналистлар Матбуот бўлими билан телефон, факс ёки эл.почта орқали боғланишлари мумкин.
Тел: (998 71) 120-54-50
Факс: (998 71) 120-63-02
Электрон почта манзили: TashkentPressCenter@state.gov
Бўлим Рахбарияти
| Лавозим | Исм |
| Ахборот, Маданият ва Талим масалалари бўйича Маслахатчи | Молли Стефенсон |
| Маданият масалалари бўйича Маслахатчи | Керри Ли |
| Ахборот ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари | Кимберли Запфел |
Иш Пайти
| Кунлар | Соатлар |
| Душанба-Жума | 9:00 - 18:00 |




