2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
АҚШ Элчихонаси 2009 йил учун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида танлов эълон қилади (01/29/2009)
АҚШ билан боғлиқ масалаларни профессионал даражада ёритишни рағбатлантириш мақсадида АҚШ Элчихонаси 2009 йилда Ўзбекистондаги журналистлар учун танлов эълон қилади.
Танловда қатнашиш ҳуқуқи
Танловда Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча ТВ, радио, газета ва Интернет журналистлари иштирок этишлари мумкин. Вилоятларда яшаб ижод қилаётган журналистларнинг танловда иштирок этиши қизғин қўллаб-қувватланади.
Танловга топшириладиган ишлар АҚШ мавзусига, жумладан, таълим, маданият, ташқи сиёсат, савдо, бизнес, ўзаро муносабатлар, санъат ва ҳ. соҳаларга оид бўлиши мумкин, бироқ мавзу доираси чекланмаган.
Материаллар ўзбек, рус ва/ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
Танлов муддати
Танловда иштирок этиш учун материал босилган/эфирга узатилган вақтдан бошлаб 10 кун ичида, бироқ 2009 йилнинг 1 декабридан кечикмасдан TashkentPressCenter@state.gov электрон адреси бўйича қуйидаги маълумотларни юбориш лозим:
-
Муаллиф исм-шарифи, ташкилотининг номи ва телефон рақами/эл.почта адреси
-
Материал матни
-
Материал босилган/эфирга узатилган/интернетга киритилган ёки келгусида эълон қилинадиган сана
-
Газета/ТВ ва радиоканал/вебсайт номи ёки адреси
АҚШ Элчихонаси энг яхши ишларни саралаб олади. Ғолиблар 2009 йил декабрь ойидаги Пресс-Гапда эълон қилинади.
Танлов мезонлари
Топширилган ишлар қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
-
Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал
-
Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал
-
Ғояси аниқ ифодаланган материал
-
Ўзига хос, эътиборни тортадиган услубда ёритилган материал
-
Ўзбекистонда Қўшма Штатларни тушунишни чуқурлаштиришга қаратилган материал
Мукофотлар:
Биринчи мукофот:
- Фахрий ёрлиқ
- Рақамли видеокамера
Иккинчи мукофот:
- Фахрий ёрлиқ
- Рақамли фотоаппарат
Учинчи мукофот:
- Фахрий ёрлиқ
- DVD-плеер
Танловга кўп миқдорда аъло даражадаги материаллар тақдим этилган тақдирда АҚШ Элчихонаси ғолиблар учун мукофотлар сонини кўпайтириши мумкин.
Мурожаат
Танлов билан боғлиқ барча саволларни TashkentPressCenter@state.gov адресига йўллаш мумкин.


