Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Жазз тарихи “Чай чат” клубига кўплаб шинавандаларни жалб этмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window 2009 йил 6 феврал куни бўлиб ўтган «Жазз оҳанглари: Америкада туғилган» мавзусига бағишланган “Чай чат” клубида АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси ходими Шон О’Хара биг-бэнд “Ўзбекистон ёшлари” (Юность Узбекистана) билан бирга жазз мусиқасини ижро этди.
2009 йил 6 феврал куни бўлиб ўтган «Жазз оҳанглари: Америкада туғилган» мавзусига бағишланган “Чай чат” клубида АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси ходими Шон О’Хара биг-бэнд “Ўзбекистон ёшлари” (Юность Узбекистана) билан бирга жазз мусиқасини ижро этди.

Жазз тарихи “Чай чат” клубига кўплаб шинавандаларни жалб этмоқда (02/06/2009)

Ҳар хафта ўтказиладиган «Чай чат» клубининг 6 феврал кунидаги учрашувида жазз мусиқаси ва унинг афро-америкаликлар маданиятига бориб тақалувчи негизлари ҳақида билиш учун клуб тарихида энг кўп сонли иштирокчилар ҳозир бўлишди.  

АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси ходими Шон О’Хара бутун дунё бўйлаб мусиқа шинавандалари қалбларидан ўрин олган ҳақиқий америкача мусиқа - жазз тарихи ҳақида ҳикоя қилар экан, тўпланганлар хиргойи қила бошладилар. 

Биг-бэнд “Ўзбекистон ёшлари” (Юность Узбекистана) бир қатор классик  америка жазз мусиқаси ва ўзбек куйларини жазз услубида ижро этди. 

Ушбу тақдимот февралда Қоратанлилар тарихи ойлигини нишонлаш учун режалаштирилган қатор тадбирларнинг бири эди. О’Харанинг тушунтиришича, жазз оҳангларининг негизи афро-америкаликлар қулчилликка жалб қилинган даврга бориб тақалсада, ушбу мусиқа доираси кенгайиб, замонавий мусиқа ва модани ўз ичига олган барча америка оммабоп маданиятига ўз таъсирини ўтказган ва сингиб кетган.
    
“Жазз Африка мероси ва Европа месросини ўз ичига олган”, дейди О’Хара, ва 20чи аср ўрталарида фақат жазз энг оммабоп мусиқа бўлган, деб таъкидлайди. Ўшандан бери жазз оҳанглари блюз мусиқаси ва рок ҳамда бугунги оммабоп хип-хопни шакланишига таъсир ўтгазган. 

“Жазз Америка мусиқасига улкан таъсир ўтказган”. Фотосуратлар ва мусиқалар орқали, О’Хара тадбирга келган талабалар, мусиқачилар ва бошқаларни Дюк Эллингтон, Луи Армстронг, Элла Фитцжералд, Майлс Дэвис ва Тито Пуенте каби жазз афсоналари билан таништирди. О’Хара Каунт Бейсининг “Соат бирдаги сакраш” пьесасидан турли мусиқали қисмларни ижро этиш учун томошабинларни гуруҳларга бўлиб, Дюк Эллингтоннинг “Don’t Mean a Thing” қўшиғини куйлаган Фитцжералд каби “ду-воп”ни айтишга ўргатди.

Ҳар хафта ўтказиладиган “Чай чат” учрашувлари одатда бир яримдан то икки соатгача давом этади, аммо жазз тақдимотига келганлар кўпроқ вақтга қолишди. Тадбир якунига келиб, элчихона жазз-бэнд аъзоларига миннатдорчилик билдириб, уларга Америка куйларининг нота варақлари ва CDлар тақдим этди. Ўз навбатида, жазз-бэнд аъзолари О’Харага ўзларининг энг севимли ўзбек мусиқаларидан баъзиларининг ноталари туширилган саҳифаларни тақдим этдилар.  
 
Биг-бэнд “Ўзбекистон ёшлари” барча табақани намоён этувчи тингловчиларни жазз билан таништириш учун, мамлакат бўйлаб концертлар берган. Мусиқачилар Тошкентдаги Глиер мусиқа лицейида таҳсил оладилар.
О’Харанинг айтишича, жазз ва умуман мусиқа маданиятларни яқинлаштирувчи ажойиб воситадир. Унинг таъкидлашича, кўпинча “Юность” жазз-бэнди ўзбек мусиқа асарларини жазз усулида ижро этади, ва жаззни турли минтақаларнинг анъанавий мусиқа асбобларида ижро этса бўлгани каби, бутун дунё мусиқасини ҳам асосан америкалик мусиқачилар томонидан қўлланадиган мусиқа асбобларида ижро этса бўлади.

“Америка маданиятини намоён этишда жазз ажойиб восита эканлигининг сабабларидан бири шудир”, дейди О’Хара, ва қўшимча қилиб айтишича, икки томон бир-бирига таъсир кўрсатади. “Бу ҳамкорликни намойиш этишнинг зўр йўлидир”.

АҚШ элчихонаси “Чай чат” клуби доирасидаги учрашувларни ҳар жума кунлари уюштиради. Ушбу учрашувларга жамоатнинг барча вакиллари Америка маданияти ҳақидаги турли мавзулар ҳақида билим олиш учун келишлари мумкин ва шу билан бирга ўзларининг инглиз тили қобилиятларини ҳузурбахш ва шавқли муҳитда синаб кўришлари мумкин.