2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Олим Ўзбекистонда ижтимоий иш бўйича етакчиларни тайёрлаш учун иш олиб бормоқда (02/11/2009)
Доктор Даяна Пирс камбағиллик ва унинг аёллар ва болаларга бўлган таъсирини тушуниш мақсадида умрининг кўп йиллари давомида иш олиб борди. Пирс хоним тузган дастурлар, муҳтож оилаларга ёрдам берувчи АҚШ ҳукумат агентликлари томонидан фойдаланилади. Шунингдек Пирс хоним ижтимоий ишчиларнинг муҳтожларга ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини оширади.
Фулбрайт мутахассиси дастури кўмагида Пирс хоним ўз тажрибасини ишга солиб Ўзбекистондаги аёлларга ёрдам бериш учун Америкадаги аёлларга ёрдам бермоқда.
Январ ва феврал ойларида уч ярим ҳафта давомида, Пирс, Тошкентдаги Маданият институтида ва Самарқанд ва Фарғона Давлат университетларида таълим соҳаси вакиллари билан иш олиб борди. Ушбу ўқув юртлари, камбағаллик, оиладаги зўравонлик, соғлиққа тааллуқли муаммолар ва оилалар дуч келиши мумкин бўлган бошқа ташвишларни ҳал қилишга ҳаракат қилаётган оилаларга ёрдам беришни талабаларга ўргатувчи ижтимоий иш соҳаси бўйича дастурлар яратмоқдалар. Пирс АҚШда қандай ижтимоий ишлар олиб борилиши ва оилаларга қандай дастурлар мавжудлиги ҳақида гапириб берди.
Пирс 2004 йилдан бери Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан мулоқотда бўлиб келади. Ўшанда ижтимоий ишлар бўйича дастурлар энди бошланаётган эди. Ушбу дастурлар Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиб, Болаларнинг ижтимоий адаптацияси бўйича Республика маркази ҳамда БМТнинг Болалар фондидан қўллаб қувватланган эди. Пирс 2006 йили Ўзбекистонга яна бир бор келган, ва унинг айтишича, 2008 йил феврал ойида Маданият институтидан ижтимоий ишчиларнинг илк битирувчилари чиқди. Уларнинг бари меҳрибонлик уйларида ишламоқдалар. Меҳрибонлик уйлари, у ердаги болаларнинг оилалари учун ресурс маркази бўлиб хизмат қилиши мумкин.
“Мен бу ерда амалга оширишга ҳаракат қилаётган ишимнинг бир қисми рағбати бор одамларни ижтимоий ишчи қилиб тайёрлашдан иборат”, дейди Пирс. У ҳозир Вашингтон Университети Ижтимоий иш бўйича факультетида доцент ҳамда факультетнинг Аёллар фаровонлиги марказида директор бўлиб ишлайди. “Одамлар ижтимоий фаровонлик бўйича дастурлар ишлаб чиқишда етакчи бўлишни ўрганмоқдала”.
Пирснинг Ўзбекистондаги тажрибаси ўн йил муқаддам бошланган. У Фулбрайт профессори сифатида Тошкент Давлат Университетида ва Жахон Иқтисоди Университетида 1996-1997 йиллари дарс берган. У Ўзбекистондаги аёлларга оид вазият ҳақида бир неча академик мақолалар ёзган, жумладан оиладаги зўравонлик ва олий таълим соҳасидаги аёллар ҳақида ёзган. У бироз ўзбек тилида ҳам гаплаша олади: “Мен ўз фикримни тушунтира оламан” дейди у.
Пирс шунингдек Сиэттл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси ҳайъатининг аъзоси ҳамдир. Амалга оширилган бошқа лойиҳалар қаторида у оиладаги зўравонлик масалалари мавзусида делегациялар алмашинувини, жумладан милиция ва соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокидаги ташрифларни уюштиришга ёрдам берган.
Унинг айтишича, АҚШ ва Ўзбекистонда аёллар дуч келаётган қийинчиликлар бир хилдир: икки мамлакатдаги кўпроқ аёллар ҳам камбағалликдан азият чекадилар, улар оилавий ззўравонлик қурбони бўлишлари мумкин, оилада муносабатлар бузилса улар зиммасига кўпроқ ташвиш тушади.
Бу муаммолар икки мамлакатда турлича кўринишда бўлиши мумкин, деб давом этади у. Мисол учун, АҚШда оилавий зўравонлик кўп ҳолларда аёлнинг эри ёки йигити томонидан содир этилади, Ўзбекистонда эса суистемоллик қайнона тарафидан келади. Ажрашиш ҳолатига келсак, АҚШдаги аёл якка ўзи болаларни боқиши мумкин, Ўзбекистонда эса, агар хотин қизлик уйига қайтиб келса, қўшимча масъулият унинг ота-онаси зиммасига тушади, дейди Пирс.
Ижтимоий ишчилар учун, маданиятдаги бундай фарқлар турли қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Масалан АҚШда, оилавий зўравонликнинг қурбони бўлган аёллар бошпана топиши мумкин бўлган ётоқхона уйлар, ижтимоий хизатлар кўрсатиладиган марказлар бўлиши ҳам мумкин. Ўзбекистонда эса, маданий урф-одатга кўра, ўз уйидан чиқиб кетиб, бундай ётоқхона уйларда туриш, номуносиб ишдир, дейди Пирс.
“Юриш-туриш турлича, аммо масалалар ўхшаш”, деди Пирс. “Қаерда аёллар ҳуқуқи тенг бўлмаса, улар бошқа мавжуд муаммолардан ҳам кўпроқ азият чекадилар”.
Фулбрайт мутахассислари дастури Фулбрайт комиссияси ва дунёдаги АҚШ элчихоналари, жумладан Тошкентдаги элчихона томонидан ташкил этилади. Дастур доирасида америкалик етакчи олимлар ва касб эгалари мезмон мамлакатга келадилар ва семинарлар, ўқув дастури бўйича маслаҳатла олиб борадилар, алоқалар ўнатадилар ва бошқа академик ва профессионал фаолиятларда иштирок этадилар. Агар сиз Фулбрайт дастури ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, шу ерни босинг.


