Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > «Илҳом» театри афроамерикаликлар маданияти фестивалини тақдим этди
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Илҳом театри ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Қоратанлилар ойлигини нишонлаш учун 27 фералдан  бошлаб “Афроамерикаликлар маданияти кунлари”ни тақдим этади
Илҳом театри ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Қоратанлилар ойлигини нишонлаш учун 27 фералдан бошлаб “Афроамерикаликлар маданияти кунлари”ни тақдим этади

«Илҳом» театри афроамерикаликлар маданияти фестивалини тақдим этди (02/26/2009) 

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Илҳом» театри АҚШнинг Қоратанлилар ойлигини нишонлаш учун бир қатор концертлар ва театр чиқишларини уюштирди.

“Афроамерикаликлар маданияти кунлари” фестивали 27 фералдан то 4 мартгача «Илҳом» театрида бўлиб ўтди. «Илҳом» театрига собиқ Совет Иттифоқи даврида кўп бўлмаган мустақил театрлардан бири сифатида 1976 йили асос солинган. Фестиваль театр ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида олиб борилаётган ҳамкорликнинг давоми бўлди.

“Афроамерикаликлар маданияти кунлари” доирасида 27 феврал куни этно-жазз концерти билан солист Айсел Балич чиқиш қилди, унга америкалик Тайлер Полумский жўр бўлди. Жазз афроамерикаликлар тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлса-да, америкача оммабоп маданиятнинг барча қирраларига ўз таъсирини ўтказади.

1 март куни театр труппаси афроамерикалик драматург Имам Амири Бараканинг “Голландиялик” номли бир актдан иборат пьесасини саҳналаштирди. Бу пьеса 1964 йилги премьерасидан кейин Бродвей ташқарисида саҳналаштирилган энг зўр пьесалар учун бериладиган “Оби” совринини қўлга киритган. Пьесада оқтанли ва қоратанли америкаликлар орасидаги аёвсиз тўқнашувларнинг ёритилиши катта мунозараларга сабаб бўлган.  У Баракани қоратанлилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракатининг янги овози сифатида оммага танитди.

Иккинчи саҳналаштирилган импровизация 3 март куни бўлиб ўтди, унда «Илҳом» театри америкалик шоир ва драматург Чарльз Буковский асарлари асосида “Пиво, Шоирлар ва Гап”ни тақдим этди. Буковскийнинг асарларини кўпинча “ёрилган шоирлар” ҳаракати билан боғлашади. Бу ҳаракатнинг шаклланишида жазз мусиқаси ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин тез ўзгараётган жамият ўзининг катта таъсирини ўтказган.

Фестивалга 4 март куни Ўзбекистон давлат хор жамоаси, афроамерикаликлар тарихи ва маданиятининг муҳим қисми бўлмиш руҳий мусиқа дастури - “Руҳли кеча” тўпламини ижро этиш билан якун ясалди.

Шунингдек, санъат фестивали мобайнида жазз мавзусига бағишланган плакатлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

“Ҳар йили АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Қоратанлилар ойлигини нишонлайди. Сўнгги йилларда бу тадбирлар доирасида санъат кўргазмалари ва афроамерикалик аёллар дуч келаётган масалаларга оид видео конферециялар бўлиб ўтди”, деди АҚШ элчихонасининг маданият масалалар бўйича маслаҳатчиси Стефани Фитцморис. “Афроамерикаликлар тарихини ёритиш орқали Америка ўз тажрибаси ҳақида бошқаларга ҳикоя қилади ва айни пайтда барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлик сари иш олиб боради”, дейди у.

“Кўпчиликка маълумки, АҚШда ирқлараро муносабатлар жиддий масала бўлиб келган. Аминмизки, бу каби масалаларни ҳал этишнинг энг яхши йўли уларни очиқчасига муҳокама қилишдир. Қоратанлилар ойлиги АҚШ ҳукуматининг ушбу масала ечимига йўналтирилган саъй-ҳаракатларидан биридир. Жорий йил, Қоратанлилар ойлиги, илк маротаба афроамерикалик президент сайланиши муносабати билан алоҳида аҳамият касб этади”, дейди Фитцморис.

Жорий йилда элчихонанинг ҳафталик «Чай чат» клуби Қоратанлилар ойлигини жаззга бағишланган интерактив концерт уюштириш ва Доктор Мартин Лютер Кингнинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти ҳақидаги “Фуқаро Кинг” ҳужжатли фильмини намойиш этиш билан нишонлади.