2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Америкалик ўқитувчи Ўзбекистонда инглиз тилида иншо ёзиш маҳоратларини оширмоқда (03/10/2009)
Деннис Жонсон Ўзбекистонга инглиз тилида ёзишни такомиллаштириш мақсадида келган.
У Ўзбекистон Жаҳон тиллари Давлат Университети қошидаги Инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш институти (IELTE)да инглиз тилида иншо ёзиш бўйича дарс беради. Унинг кўпчилик талабалари бўлажак Инглиз тили ўқитувчиларидир.
У IELTE билан биргаликда унинг иншо ёзиш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиб, ўқитувчи ҳамкасбларига иншо бўйича янги ўқитиш усулларини жорий қилиш борасида иш олиб бормоқда.
У Ўзбекистон Инглиз тили Ўқитувчиларининг Ассоциациясидаги бошқа инглиз тили ўқитувчиларига ҳам иншо ёзиш семинарлари бўйича дарс беради. Унинг айтишича, у Тошкентдаги бошқа институтларда инглиз тили ўқитувчилари билан учрашмоқда ва Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Фарғона водийси шаҳарларида жойлашган университетларга бўлган сафарларида ўз билимларини етказмоқда.
“Мен силлам қуригунча ишладим” дейди у инглиз тилида машаққат билан меҳнат қилиш маъносини англатувчи оммавий сўз иборасини ишлатиб. “Мен иншо усулларини ўқитишни ўзимнинг шу йилги вазифам деб белгилашга қарор қилдим.”
Жонсон, инглиз тилини чет элликларга 25 йилдан кўпроқ вақтдан бери таълим бериб келган ғайратли инсон бўлиб, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳомийлигидаги Инглиз Тили (EL) стипендианти дастури бўйича Ўзбекистонга келган. Дастур илғор инглиз тили ўқитувчиларини чет тилларини ўқитиш институтларининг таклиф қилган бир йиллик лойиҳалари билан боғлайди. IELTE илгари ҳам иккита EL вакилини қабул қилган эди, лекин Жонсон Ўзбекистонга 2005 йидан кейин келган биринчи EL вакилидир.
IELTE АҚШ Элчихонаси ва Ўзбекистондаги энг катта университетлардан бири бўлган Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети орасидаги қўшма лойиҳаси асосида 2000-2001 йилларда ташкил этилган. IELTEнинг вазифаси инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашни ислоҳот қилиш ва унинг тил ўқитиш усулларини дунё стандартлари даражасига етказишдир. IELTE Ўрта Осиёда тўрт йиллик инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш дастури бўлиб, унда ҳамма фанлар инглиз тилида ўқитилади ва мамлакатда энг машҳур тил ўқитиш дастурлардан бирига айланди.
2008-2009 академик ўқув йили учун IELTE ELдан иншо бўйича янги ўқув дастурини ишлаб чиқишда ва талаба ва ўқитувчиларни ёзиш усуллари бўйича тайёрлашда ёрдам беришни илтимос қилди. IELTEнинг ўқув дастури ва ўқитувчилар таркибини ривожлантириш раҳбари Саида Эргашеванинг гапига кўра, талаба ва ўқитувчиларнинг IELTE дастурига берган баҳоларида ёзиш маҳоратини ривожлантириш керак эканлиги аниқланди.
“Ўзбекистондаги ҳеч бир университет ёки мактабда иншо алоҳида фан сифатида ўқитилмаган ёки ўқитилмайди, ёки улар буни маҳорат эканлигини доим эътибордан четда қолдириб келишган” дейди у. “Бизнинг ўқитувчилар буни қандай ўқитиш ва айниқса талабаларнинг ёзиш маҳоратларини текшириб муносабат билдириш бўйича етарли билимга эга эмасдилар.”
Иншо бўйича янги дастурни ишлаб чиқиш билан биргаликда Жонсон барча тўртта курс талабаларига ёзиш маҳорати дарсларини ўқитиб янги усулларни жорий қилиш борасида бошқа ўқитувчилар билан биргаликда иш олиб бормоқда. Эргашеванинг айтишича, дастурни такомиллаштиришда унинг ёрдами жуда салмоқли бўлмоқда.
“Деннис туфайли ҳозир биз ёзиш бўйича жуда яхши 4 йиллик ўқув дастурига ва татқиқодлар ёзиш ва талабаларнинг ишини баҳолаш бўйича жуда муайян йўриқномаларга эгамиз.” дейди у. “Биз унинг ишлаш услуби “юқди” ва келаси йил IELTEнинг ҳамма ўқитувчилари битта ёки иккита гуруҳни ўқитишади, демак биз ушбу соҳада 13-15 та мутуҳассисга эга бўламиз.”
IELTE университетларда ёзиш бўйича дарс бериш маҳоратини оширмоқчи бўлган инглиз тили ўқитувчилари учун шахсий ва профессионал ривожлантириш курсларини бошлашни режалаштирмоқда, деб илова қилди у.
Иншо курсларида Жонсоннинг талабалари ҳар бир мақоланинг уч ҳил лойиҳасини кўриб чиқиб, ҳар бирини таҳрир қилишади, яна бошқа талабалар эса улар ишини таҳрир қилишади. Бунда биринчи уринишдаги сифат билан кифояланмай, асосий эътибор камолотга олиб борувчи оҳирги лойиҳага қаратилади. Талабаларнинг таҳрирга асосланган ҳолда иншо маҳоратини ўргатиш АҚШнинг мактаб ва университетларида стандарт педагогикадир дейди Жонсон.
“Биринчи ва оҳирги матнларга назар ташласангиз, уларни таққослашга асло ҳожат йўқ” дейди Жонсон, унинг касбдошлари таҳрир қилиш орқали ёзишни ўргатишдаги аҳамиятни кўрганлар”. “Улар бунинг ишлашига жуда осон амин бўлганлар”.
IELTE да ишлаш билан бирга Жонсон мамлакатдаги университетларнинг инглиз тили ўқитувчиларига иншо бўйича семинарларни олиб бормоқда. EL дастурининг мақсади инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш орқали иложи борича кўпроқ инсонларнинг инглиз тили бўйича билимларини яхшилашдир, дейди Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Маданият Ишлари бўйича ходими Стефани Фицморис. Инглиз тилини ўрганиш жуда кўп имкониятларга йўл очади деб илова қилди у.
“Инглиз тилини билганлар глобал иқтисодиётда иштирок этишда ва турли масалаларда глобал мулоқот қилишга кўпроқ имкониятга эга бўлишади” дейди Фицморис. “Чет тилини ўрганиш касб эгаларининг ҳамма соҳаларда, жумладан тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида ташқи дунё билан янги ихтироларни баҳам кўриш имконини беради. Чет тилларни ўрганиш турли мамлакатлар халқлари орасида ўзаро ишонч ва англашувни кучайтириши мумкин.”
EL дастури билан бир қаторда АҚШ Элчихонаси Ўзбекистонга семинарларда дарс бериш учун инглиз тили мутахассисларини олиб келмоқда ва мамлакатдаги ўқув ҳамкорларни ўқиш материаллари билан таъминламоқда, дейди Фицморис.
IELTE 2009-2010 академик ўқув йили учун ҳам EL дастур вакилини қабул қилиш таклифини берди. Институт Маҳсус Мақсадлар ўқув дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда ва унда талабалар хуқуқ, иқтисод ва тарих фанларини инглиз тилида таҳсил оладилар. Лойиҳа таклифига кўра, янги ўқув дастури мамлакатдаги университет ва институтларда ихтисослашган фанларни инглиз тилида ўқитиш учун талабаларни тайёрлайди.
Мамлакатдаги олий таълим юртлари орасида IELTEнинг энг илғор бўлиб қолишига иккитагина мисол - ўзининг ёзма ўқув дастурини такомиллаштириш истаги ва Махсус Мақсадли Инглиз тили фанидир, дейди Жонсон.
“Мен мамлакатдаги илғор дастурда қатнашяпман ва улар ҳам илғорлар сафида қолишни ҳоҳлайдилар” дейди у. IELTE даги жамоа томонидан уни кутиб олишдаги илиқ меҳмондўзликдан ҳайратда қолган Жонсон ўз талабаларининг қобилиятларидан жуда таъсирланди.
“Бу талабалар жуда қобилиятли, улар дарҳақиқат ўта қобилиятлидир” дейди у. Жонсон ўз талабаларига ёрдам беришга ҳаракат қилар экан, унинг Ўзбекистонга сафари ҳам ўз навбатида унга ижобий таъсир кўрсатди.”
“Мен бошқа ерларга бориб, янги ишлар қилишни ва янги маданиятни ўрганишдан завқланаман” дейди Жонсон. “Бу менинг учун ажойиб бир имконият бўлди ва бу мен учун чексиз завқ бахш этади.”


