2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Тошкент вилояти санъат усталари Америка манзараларини тасвирламоқдалар (03/30/2009)
Рангли шиша тасвирий санъати қизил қум, тўлқинсимон мовий денгиз ва уфқда юксалиб турган кумуш рангли шаҳар манзаралари қоришмасидир. Олдинги фонда эса гумбазли масжидлар оралаб кетаётган туялар акс этган асар “Америка сари Ипак Йўли” деб аталади.
Маряна Ибраеванинг асари яқинда ўтказилган “Менинг Америка тўғрисидаги тасаввурларим” тасвирий санъат мусобақасида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Мусобақада Тошкент вилояти ҳудудидаги рассом хотин-қизлар ҳамда ўрта ва ўрта-махсус билим юрти ўқувчилари Америка Қўшма Штатларининг сиймосини рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва бошқа санъат тури орқали акс эттириш учун иштирок этишди. Мусобақа АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси, Вилоят ҳокимияти Хотин-қизлар қўмитаси ва “Ҳамдўстлик” Хотин-қизлар клуби томонидан уюштирилди.
Мусобақа Хотин-қизлар тарихи ойлигини нишонлаш доирасида бўлиб ўтди. Бу турли халқларнинг маданиятлари ва анъаналари англашувини илгари суриш учун Хотин-Қизлар Клуби томонидан ҳомийлик қилинган “Атрофимиздаги дунё” номли бир қатор тадбирларнинг энг сўнггиси бўлди.
Йигирмага яқин малакали ва ҳаваскор рассом хотин-қизлар ҳамда 250 нафар ўқувчи “Менинг Америка тўғрисидаги тасаввурларим” номли мусобоқада иштирок этди. 30 март куни улар Вилоят ҳокимияти биносида тўпланишди, сўнгра тасвирий санъат асарлари билан танишиш ва ғолиблар эълон қилинадиган маросимда иштирок этиш мақсадида АҚШ элчиси Ричард Норланд резиденциясига ташриф буюришди.
Ушбу санъат асарлари Ўзбекистондаги хотин-қизлар ва ёшларнинг АҚШ тўғрисидаги тасаввурлари қандай эканлиги ҳамда Американинг қайси сиймоси уларда энг катта таассурот қолдиргани ҳақида қизиқарли маълумот беради.
Асарларнинг кўпчилигида Озодлик ҳайкали акс этган; бошқаларида эса америкалик ҳиндулар ёки Америка ғарбининг бепоён кенгликларида от чоптириб кетаётган ковбойлар тасвирланган.
Асарлар ичида Мерлин Монро каби поп-юлдузлар сурати, шовқин-суронли шаҳарлар манзаралари ҳамда 10 ёшли болакайнинг “Мен сени умрбод севаман” деган сўзлар битилган Дисней Оламининг расми ўрин олган. Энг юксак соврин эгаси Гулзор Султонованинг абстракт асари “Орзулар сари йўл” деб аталган бўлиб, у зина бўйлаб тепага кўтарилаётган аёлни тасвирлайди.
Ғолибларнинг асарлари АҚШ Элчихонасида намойиш қилинади, улар 2010 йил учун тайёрланган икки хил календарда ҳам чоп этилади.
Элчи Ричард Норланднинг рафиқаси Мери Хартнет ҳокимият, “Ҳамдўстлик” хотин-қизлар клуби, Италия элчихонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Миллий Банкининг Санъат Галлереяси кураторидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси бўлди. Хартнетнинг айтишича, рассомларнинг юксак маҳорат билан яратган асарлари унда катта таассурот қолдирган ва асарларлар АҚШ маданиятининг жуда кенг жабҳаларини кўрсатиб берганидан жуда мамнундир. Унинг айтишича, асарларнинг бири ҳатто унинг она шаҳри бўлмиш Миссури штатидаги Сент Луис шаҳрини намоён этган.
Асарларнинг кўпчилиги аёллар учун имкониятлар ғоясини ўзида мужассам этганлиги ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ мамлакатларида чуқур ҳурмат билан ёндошиладиган миллий анъаналарга катта эътибор қаратилгани унга жуда ёққанини айтади Хартнет хоним.
“Асарлар орасида бизга энг маъқул бўлган ғоялардан бири “Шарқ билан Ғарб учрашуви” ва бизлар учун бирдек таниш муштарак мавзулар бўлди”, дейди у. Ушбу муштарак қадриятлар рассомларга маданий тафовут сарҳадларидан ўтишга кўмак берди.
“Бу рассом ва ҳайкалтарошларнинг деярли ҳеч бири АҚШда бўлмаган”, дейди Хартнет. “Аммо улар худди ўша ерларда туғилиб-ўсган кишининг тасаввурларини яратишга муваффақ бўлишган”.
Асарлар ижодкорлик, билим теранлиги ва бадиий нафосат мезонлари бўйича баҳоланди. Ғолибларга ноутбук, рассомчилик анжомлари ва мольбертлар тақдим этилди. Ғолиблар қуйидагилардан иборат:
Хотин-қизлар ўртасида ғолиблар (Рассомчилик)
![]() |
Биринчи ўрин – Маряна Ибраева – “Америка сари Ипак Йўли”
Иккинчи ўрин – Мариа Лукянова – “Медиа: Кўча Ҳаёти”
Учинчи ўрин – Лола Алимова – “Интилиш ва Куч-Қудрат”
Хотин-қизлар ўртасида ғолиблар (Энг Зўр Ижодий Иш)
![]() |
Биринчи ўрин – Гулзор Султонова – “Америка: Орзулар сари йўл”
Иккинчи ўрин – Наталя Игнатова – “Она Ер Қалби” (кигиздан ясалган асар)
Учинчи ўрин – Наталя Копилова – “Лассо шаклида: Дўстлар ўртасидаги кўприк” (ёдгорлик)
Ўқувчилар (Биринчи тоифа)
![]() |
Иккинчи ўрин – Екатерина Катишева – “Озодлик Ҳайкали” (манзара)
Учинчи ўрин – Тимур Саитжанов – “Ёввойи Ғарб”
Талабалар (Иккинчи тоифа)
![]() |
Иккинчи ўрин – Абдулла Жўрабоев – “Озодлик Ҳайкали”
Учинчи ўрин – Чарос Шайматова – “Лос Анжелес: Замонавий Шаҳар”






