Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Америкалик чавандоз Ўзбекистон от спорти чемпионатида мусобақалашмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Алемка Берлинер ва унинг Блок номли оти Якка тартибдаги ва жамоавий от спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати пайтида тўсиқларни ошиб ўтмоқда
Алемка Берлинер ва унинг Блок номли оти Якка тартибдаги ва жамоавий от спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати пайтида тўсиқларни ошиб ўтмоқда

Америкалик чавандоз Ўзбекистон от спорти чемпионатида мусобақалашмоқда (04/04/2009)

Тўртинчи апрел куни Якка тартибдаги ва жамоавий от спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатида Америка Қўшма Штатларидан Алемка Берлинер иштирок этди.

АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонасида Америка ташқи маҳкамаси дипломати сифатида фаолият юрутувчи Николас Берлинернинг турмуш ўртоғи бўлмиш Алемка Берлинер 115 см ли тўсиқлардан сакраб ўтиш мусобақасида барча ўнта тўсиқларни ҳеч қандай жаримасиз сакраб ўтиб, тўртинчи ўринни эгаллади. Марказий Осиё ва бутун Осиё бўйлаб ўтказиладиган чемпионатлар орасида алоҳида ҳодисага айланган ушбу мусобақада Алемка Берлинер ягона халқаро рақиб бўлди.

Берлинер от спорти билан 10 ёшидан бошлаб шуғулланиб келади, аммо бу унинг сакраб ўтиш мусобақасида биринчи бор қатнашиши эди. У дунёга танилган от спорти мураббийси ва мусобақалар қатнашчиси Иброҳим Йўлдошевдан сабоқ оларди. Айнан Йўлдошев Берлинерни ушбу  мусобақада қатнашишга ундаган.

“Бу жуда зўр имконият бўлди, отчопар ходимлари ушбу мусобоқада қатнашишимга бажонидил рози бўлишди”, дейди у. Берлинер машғулотлар учун ҳафтада икки марта отчопарга келиб, “Блок” номли оти билан мусобақада иштирок этди.