2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Элчихона тилшунослик институтига дарсликлар совға қилмоқда (04/09/2009)
Инглиз Тили Ўқитувчиларини Тайёрлаш Институтининг (ИТЎТМ) ўқитувчи ва талабалари институт ресурслар марказига совға қилинган 150 дан зиёд дарсликлар, электрон таълим материаллари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси вакиллари Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетига қарашли ИТЎТМга совғаларни 9 апрел куни ўтказилган қабул маросимида топширдилар. ИТЎТМ бўлажак инглиз тили ўқитувчиларига инглиз тилида олиб бориладиган 4 йиллик ўқув дастури бўйича сабоқ беради. Бу Ўзбекистондаги чет тилларга ихтисослашган энг нуфузли институтларидан бири ҳисобланади.
Совғалар ичида грамматикани ўқитиш услубларидан тортиб, ўқув режасини ишлаб чиқиш ва Америкага хос инглиз тили луғатларигача бўлган кўплаб инглиз тили бўйича дарсликлар ўрин олган. Улар орасида оғзаки инглиз тилини ўрганиш учун CD ва DVD дисклар, инглиз тили тарихи ва масофавий тил ўрганиш ресурслари бўйича қўлланмалар ҳам бор.
Китоб ва дисклардан ташқари, институт ресурслар марказида фойдаланиш учун Элчихона 10 та компьютер монитори, рақамли видео анжуманларларни ўтказиш ускунаси ва турли хил компьютер анжомларини ҳам совға қилди.
Тадбирда ИТЎТМ ўқитувчилари институт ва АҚШ Элчихонаси ўртасидага ҳамкорлик тарихи тўғрисида тақдимотлар қилишди. Инглиз тили ўқитувчиларини халқаро андозаларга жавоб берадиган дастур бўйича ўқитиш мақсадида ИТЎТМ 2000-2001 йиллар Элчихона ёрдами билан ташкил қилинганди. Ўшандан буён ИТЎТМда бир неча америкалик инглиз тили мутахассислари дарс беришди, кўплаб талабалар ва ўқитувчилар Элчихона ҳомийлигида академик алмашинув дастурларида иштирок этиб қайтишди.
“ИТЎТМ бир неча йилдан буён ривожланиб, илғор, мустақил ва нуфузли муассасага айланганини кўришдан жуда хурсандман”, дейди Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Маданият Ишлари Ходими Стефани Фицморис.
“Биз шундай малакали ва касбига содиқ ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилаётганимиздан жуда мамнунмиз”, дейди у.
Қабул маросимида ИТЎТМ ва Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетининг бир неча раҳбарлари, жумладан Университет ректори Абдулла Исмаилов, инглиз Филологияси Факультети декани Тоир Икромов ва ИТЎТМ директори Муҳаммадавас Ирисқуловлар иштирок этишди.


