Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > АҚШ таълим дастурларида қатнашганлар Курраи заминга бағишланган кунни нишонлашмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Ер кунига бағишланган икки кунлик тадбир доирасида кўнгиллилар Тошкент шаҳридан шимолий шарқда жойлашган Булоқсув дарёси ёқасини чиқиндилардан тозалашди
Ер кунига бағишланган икки кунлик тадбир доирасида кўнгиллилар Тошкент шаҳридан шимолий шарқда жойлашган Булоқсув дарёси ёқасини чиқиндилардан тозалашди

АҚШ таълим дастурларида қатнашганлар Курраи заминга бағишланган кунни нишонлашмоқда (04/26/2009)

АҚШ ҳомийлиги остидаги таълим дастурларида иштирок этган 20га яқин ўзбекистонлик, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича фаоллар билан биргаликда Ер кунига бағишланган икки кунлик тадбирда қатнашдилар. 
  
25-26 апрель кунлари 80га яқин киши Тошкент шаҳридан шимолий шарқида жойлашган Хожикент ёнидаги Келажак лагерида бўлдилар. У ерда улар табиатни муҳофаза қилиш мавзуларда ўйинлар ўйнадилар, ер заҳираларини сақлаб қолиш бўйича суҳбатлар қуришди ва Булоқсув дарёсининг қуйи қисми бўйлаб ётган бир юк машинасига сиғадиган миқдорда чиқинди тўплашди.
 
“Тоза Булоқсув учун ёш авлод” деб номланган бу тадбир “Ўзбекистон Ёш Экологик Тармоқ” ва 1982 йилдан бери экологик дастурларни ва Булоқсув дарёси ёқасини чиқиндилардан тозалаш тадбирларни ташкил қилиб келаётган  “Эремурус” экологик жамият томонидан уюштирилди. Бу йилдаги дастурга АҚШ Элчихонаси ўзининг Демократияни тарғиб қилиш бўйича алумникларга бериладиган гранти орқали ҳомийлик қилди. Қатнашувчилар Тошкент ва Тошкент вилояти, Термез, Самарқанд ва Нукусдан келишди.
  
Муҳокамаларнинг аксарият қисми энергия ва сув заҳираларини сақлаш, маиший чиқиндиларни камайтириш ва ҳавони мусаффо сақлаш мавзуларида бўлиб ўтди, дейди тадбирни ташкил қилишда ёрдам берган Ёш Экологик Тармоқ кўнгиллиси Семруҳ Увраимова. Инсонларнинг табиий заҳираларни сақлаш бўйича турли йўллар ҳақида ўйлаши жуда муҳимдир, дейди у.
  
“Агар ҳар биримиз алоҳида шахс даражасида муаммолар ҳақида ўйласак, кўпроқ ютуқларга эришамиз” дейди Увраимова, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган FLEX дастурининг 2004-2005 ўқув йилини Канзаснинг Кантон шаҳрида ўтказган иштирокчиси. “Одамларнинг ер ости заҳираларни ишлатишларини, заҳираларнинг хеч қачон тугамайди деб ўйлашларини кўрганимда доим ғамга ботаман”.

Иккинчи куни, гуруҳ ёмғир ёғаётганига қарамай, 500 килограммга яқин чиқиндини дарё ёқасидан териб олди.

Ер куни 1970 йилдан бери ҳар йили 22 апрелда нишонланиб келинади. Бу кунни нишонлаш, Висконсин штатини намоён этувчи АҚШ Сенатори Гэйлорд Нельсон томонидан таклиф этилган бўлиб, экологияга оид мавзуларни мамлакат кун тартибига киритишни кўзда тутар эди. Баъзи табиатни муҳофаза қилиш гуруҳлари Ер кунига бағишланган биринчи кунни “атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича замонавий ҳаракат туғилган кун” деб ҳисоблайдилар.
 
Ушбу кун дунё мамлакатларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича катта ва кичик тадбирлар ўтказилиш орқали нишонланиб, бу йили Ер Куни Тармоғининг маълумотига кўра, тадбирлар Токио, Буэнос Айрес, Пекин ва Вашингтон шаҳарларида бўлиб ўтган. 
 
Эремурус аъзоси ва дастур координаторларидан бири Юрий Муннинг айтишича, у кейинги йилларда қатнашувчиларнинг сони тобора ортиб бораётганини кўришдан жуда мамнун.  

“Лойиҳа инсонларни илҳомлантираётганини кўриш айниқса завқлидир ” дейди у.  “Болалар ва қизлар ўз улушларини қўшишда давом этишади деб ишонишни ҳоҳлардим , бу улуш катта миқдорда бўлмаса ҳам, лекин экологик муаммоларни ечишда муҳим ҳисса бўлади”.