Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Ярмарка туфайли Ўзбекистон талабалари АҚШ ва Европа коллежлари билан танишмоқдалар
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Талабалар Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Таълим масалалари бўйича маслаҳат марказида АҚШда таълим олиш бўйича суҳбатда қатнашмоқдалар
Талабалар Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Таълим масалалари бўйича маслаҳат марказида АҚШда таълим олиш бўйича суҳбатда қатнашмоқдалар

Ярмарка туфайли Ўзбекистон талабалари АҚШ ва Европа коллежлари билан танишмоқдалар (04/28/2009)

Лицей ва коллежларнинг юзлаб ўқувчилари 28 апрел куни АҚШ ва халқаро университетларда таҳсил олиш имкониятлари ҳақида билиш учун Тошкент Халқаро Мактаб (ТХМ)ига келишди. 

АҚШнинг тўққизта ва Европанинг саккизта коллеж ва университетларининг вакиллари иштирок этган ярмарка Халқаро Мактаблар Хайъати томонидан ташкил қилинган бўлиб, ТХМ ва Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Таълим масалалри бўйича Маслаҳат Маркази (ТММ) кўмагида амалга ошди. Халқаро коллеж ва университетлари вакилларининг талабаларни ўз ўқув юртларига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонга биринчи марта келишлари, аммо вакиллардан бир қанчаси, бу тадбир охирги марта эмаслигини айтиб ўтди.

“Бизнинг ниятимиз келаси йили яна қайтиб келишдир”, дейди ушбу тадбирни ташкил этилишига ҳисса қўшган Нью Йорк Давлат Университети (SUNY) –Платтсбург  халқаро талабалар хизмати бўлими директори Жаклин Жирар Вогл. Унинг таъкидлашича, чэт элда таҳсил олиш имкониятлари ҳақида билишни истаган талабалар ғайратини кўриб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда талабаларни ёллаш салоҳияти катта бўлса керак деган фикр пайдо бўлган.

ТХМнинг ва 10 га яқин бошқа халқаро ва махаллий ўрта таълим ўқув юртларининг ўқувчилари, ТХМнинг жисмоний тарбия залига йиғилиб, ўқишга кириш, таклиф қилинаётган ўқув дастурлари ва молиявий ҳомийлик ҳақидаги саволларини коллеж вакилларидан сўрашди. Талабалар батафсилроқ материаларни олишга истак билдиришди ва чет элдаги университетларга кириш тартибини яхшироқ тушуниб қайтишгани ҳақида маълум қилишди.

“Бу ёшларнинг университет вакиллари билан юзма-юз учрашиш имконига эга бўлишлари жуда яхшидир” дейди ТХМ директори Мами Хёрд. Бу шунингдек, Ўзбекистонда ажойиб талабалар манбаи бўла олишлигини хорижий университетлар вакилларига кўрсатиш имкониятидир, деб илова қилди у. “Бунда ҳамма нарса алоқаларга боғлиқдир”. 

2007-2008 ўқув йилида 620000 дан зиёд халқаро талабалар, АҚШдаги коллеж ва универститетларга кирган бўлиб, бу кўрсатгич аввалги йилга нисбатан 7 фоизга кўпдир.   

АҚШнинг олий ўқув юртларида ўқишга бўлган талаб чет эллик талабалар орасида катта бўлиб, бунда асосан уларда турли хил ўқув дастурларининг борлиги ва ҳар бир талабанинг молиявий шароитига тўғри келадиган дастурлар мавжудлигидир, дейди ярмаркада қатнашган бир қанча вакил. 
 
АҚШдаги коллеж ва университетлар чет эллик талабаларни бундай фаол равишда излашларига кўп сабаблар мавжуд: Улар талабалар таркибидаги географик хилма-хилликни кенгайтиради; улар ўз иштироклари билан ҳамма талабаларнинг ўқув тажрибасини оширадилар; ва улар кўпинча энг зўр талабалар бўлишади, деб таъкидлашди вакиллар.

Уларга бўлган талаб жуда катта бўлганлиги учун коллеж ва университетлар чет эллик талабаларни жалб қилиш учун уларга кўпинча яхши молиявий ёрдам таклифларини беришади ва виза олиш учун мурожат қилишдан бошлаб то халқаро талабалар клублари ва турар жой масалаларигача кенг миқёсда ёрдам хизматларини кўрсатишади.

Дунёдаги ТММлар ҳам, АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси қошидаги марказга каби, АҚШда таълим олишга қизиқувчи талабаларга ёрдам беради. ТММ, АҚШда таълим олиш бўйича материаллардан фойдаланишга имкон яратади, ўқув дастурини танлаш, ўқишга қабул қилиш шартлари, молиявий ёрдам ва ўқиш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича бепул маслаҳат бериш хизматларини кўрсатишади. 

Эйми МакГолдрик Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркиядаги ТММлар фаолиятини назоратчиси сифатида коллеж ва университетлар вакиллари билан Марказий Осиё бўйлаб биргаликда саёҳат қилди. У коллеж ярмакасида талабалар билан учрашди ва эртаси куни АҚШ Элчихонасида АҚШда таълим олиш имкониятлари мавзусида тақдимот қилди. Унинг айтишича, АҚШда таълим олаётган Ўрта Осиёлик талабалар сони ўтган академик йилда 20 фоизга ошган.

2007-2008 ўқув йилида 540 га яқин Ўзбекистонлик талабалар АҚШда тахсил олган бўлиб, бу кўрсаткич  2002-2003 йилдаги 386 талабадан анча юқоридир.

Ўзбекистоннинг АҚШга талабалар юбориш кўрсаткичи бошқа собиқ Совет Иттифоқи давлатларига нисбатан камлиги, Ўзбекистондан кўпроқ талабалар жалб қилишга имконият, деб қараш мумкин дейди МакГолдрик.

«Умид қиламанки, бундай тадбирлар АҚШда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларнинг сонини оширади», дейди у, ярмарка ҳақида гапирар экан. “Бу ўқув юртлари кўпроқ ўзбекистонлик талабалар келишини ҳоҳлайдилар. Улар учун талабалар орасидаги хилма-хиллик жуда муҳимдир.”  

Ярмаркада намоён этилган АҚШ коллеж ва университетлари қуйидагилардир: Масачусетс Штати, Бостон шаҳридан Бостон Университети; Нью Жерси Штати, Тианак шаҳридан Farleigh Dickinson Университети; Калифорния Штати, Лос Алтос Хилз шаҳридан Foothill and DeAnza Коллежлари, Флорида Штати, Бока Ратондан Lynn Университети; Pepperdine Университети Малибу, Калифорния Штати; SUNY-Plattsburg, Платсбург шаҳри, Нью Йорк Штати; Шимолий Айова Университети, Cedar Falls, Айова Штати; ва Watburg Коллежи Ваверли, Айова Штати; шунингдек Австрия, Франция, Буюк Британия, Дания ва Швейцария колледж ва университетлари қатнашишди.