Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Маданий тадбир меҳрибонлик уйи, мактаб ва ННТга қўшимча маблағ олиб келмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Ўқитувчилар Елена Хачатурова, Дилфуза Турсунова ва Нигора Заирова ҳамда 24-меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари тадбирда иштирок этдилар
Ўқитувчилар Елена Хачатурова, Дилфуза Турсунова ва Нигора Заирова ҳамда 24-меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари тадбирда иштирок этдилар

Маданий тадбир меҳрибонлик уйи, мактаб ва ННТга қўшимча маблағ олиб келмоқда (04/28/2009)

28 апрел куни 25 нафар болалар ва йигит-қизлар АҚШ  Элчихонасига ташриф буюриб, хорижий мамлакатлар вакилларидан иборат томошабинларга мусиқа, рақс ва санъат намуналарини намойиш этдилар.

24-меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, республика санъат интернат-мактаби ва ногирон инсонларга хизмат кўрсатувчи “Санвикт” ҳамда “Умр” ноҳукумат ташкилотларининг аъзолари ўз истеъдодларини АҚШ Элчихонаси ходимлари ҳамда Бангладеш, Индонезия, Россия ва Словакия дипломатларига намойиш этдилар.

Тақдимот доирасида гуруҳлар ўз қўллари билан ясаган санъат ва ҳунармандчилик намуналарини сотувга қўйиш орқали қўшимча маблағ тўплашга ҳам муваффақ бўлдилар. 

Элчихона бир неча мактаб, меҳрибонлик уйи ва ННТлар билан ўрнатган алоқаларнинг давоми ўлароқ ушбу тадбир бўлиб ўтди. Кўплаб америкаликлар ва маҳаллий ходимлар ёрдам бериш учун яна нималар қилишлари ҳақида сўрашлари ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлларидан бири эди, дейди АҚШ Элчихонасининг америкалик фуқаролар билан алоқа бўлими мувофиқлаштирувчиси Татьяна О’Ҳара.

“Қишда биз баъзи меҳрибонлик уйлари билан иш олиб борган эдик ва шу ишни давом эттирмоқчимиз”,  дейди у. Болаларнинг нақадар истеъдоли эканлигини таъкидлар экан, О’Ҳара,  ижрочилар ҳам, томошабинлар ҳам тадбирдан чинакам баҳра олганларини айтди.