Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > АҚШ Савдо Ваколатхонаси Мулозими Ўзбекистонга Ташриф Буюрди
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Клаудио Лилинфелд (чапда), Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ Савдо вакили ёрдамчисининг ўринбосари, ва Дуэйн Батчер, Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Миссияси Раҳбари Ўринбосари,Ўзбекистон Савдо ва Саноат Палатаси раҳбарлари билан 29-апрел куни учрашдилар
Клаудио Лилинфелд (чапда), Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ Савдо вакили ёрдамчисининг ўринбосари, ва Дуэйн Батчер, Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Миссияси Раҳбари Ўринбосари,Ўзбекистон Савдо ва Саноат Палатаси раҳбарлари билан 29-апрел куни учрашдилар

АҚШ Савдо Ваколатхонаси Мулозими Ўзбекистонга Ташриф Буюрди (04/29/2009)

Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ Савдо вакили ёрдамчисининг ўринбосари  Клаудио Лилинфелд, 28-29 апрел кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида, юқори лавозимли ҳукумат ва бизнес раҳбарлари билан ўтказган учрашувда икки томонлама савдо ва сармоя масалаларини муҳокама қилди.

Лилинфелд Ўзбекистон ҳукумати Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Ташқи иқтисодий алоқалар, сармоялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Насриддин Нажимов, ҳамда Ўзбекистон Марказий банки ва Савдо палатасининг бир қатор раҳбарлари билан учрашди. Унинг айтишича, унинг мақсади минтақадаги савдо масалаларини яхшироқ англаш ва икки давлат ўртасида савдо ва сармоя имкониятларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини аниқлашдир.

Унинг Ўзбекистонга қилган ташрифи Марказий Осиёнинг бешта собиқ Совет республикалари бўйлаб қилган сафар доирасида амалга ошди.

Лилинфелднинг айтишича, унинг Ўзбекистондаги ва бутун минтақа бўйлаб ўтказган учрашувлари жуда ижобий ўтган ва у, савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича жуда кўп имкониятлар билан танишган. Унинг айтишича, у ўзи билан пойтахт Вашингтонга Марказий Осиё ва Афғонистонга тегишли бўлган АҚШ савдо сиёсатини қайта кўриб чиқишда ишлатилиши мумкин бўлган ғояларни олиб кетади.

“Мен Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида янада кенгроқ савдо ва тижорат алоқаларини ўрнатиш бўйича жуда кўп имкониятларни кўрмоқдаман”, дейди у. “Мен бу соҳада ишлаб кетишимизга жуда ишонаман”.

Лилинфелднинг айтишича, у Ўзбекистонга сўнгги маротаба 1997 йилда қилган сафаридан буён, мамлакат иқтисоди салмоқли равишда ўсган. General Motors ва Boeing каби бир неча йирик АҚШ компанияларининг бу ерда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг янада кўпроқ хорижий сармоялар олиб келиш бўйича билдирган қизиқишлари савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича имкониятлар мавжудлигини яққол намоён этади, дейди у.

Ўзбекистон билан савдо алоқаларини кенгайтиришдаги асосий тўсиқлар сўм ва АҚШ доллари ўртасидаги конвертация масалалари ва айрим божхонага тегишли мураккаб жараёнлар билан боғлиқдир. Лилинфелднинг айтишича, у ушбу масалаларга озгина ўзгартириш киритилса ҳам мавжуд муаммоларни ҳал этиши мумкинлигига ишонади.

Унинг айтишича, Ўзбекистон глобал иқтисодий танназзул таъсирига муносиб бардош бериб келмоқда, ва келгуси иқтисодий ўсишлар, минтақадаги савдо алоқаларни ва АҚШ билан иккиёқлама савдо муносабатларини кенгайтириш эвазига амалга оширилиши мумкин. У Ўзбекистон ва АҚШ биргаликда Афғонистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун чоралар топишга муваффақ бўлишларига умид билдирди.

“Биз Афғонистон билан савдо ва тижорат алоқаларини кенгайтириш имкониятларини изламоқдамиз”, деди у. “Бунда иштирок этиш Ўзбекистонга ҳам, Америка Қўшма Штатларига ҳам фойдали бўларди”.

АҚШ Марказий Осиёнинг бешта давлати билан ҳам Савдо ва Сармоя Доиравий Шартномаларига (ССДШ) эга, аммо бу шартномалар савдо ва сармоя масалаларини бутун минтақа доирасида ҳал этилишини кўзда тутади. Лилинфелднинг айтишича, бундай жараён мураккаб бўлиши мумкин, унинг ташкилоти бу масалаларни икки томонлама, яъни ҳар бир давлатга алоҳида ёндошув асосида ҳал этиш кўпроқ натижа бериши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмоқда.

АҚШ Савдо Вакили (USTR) ҳукумат даражасидаги лавозим бўлиб, ташқи савдо ва сармоя масалалари бўйича Президентнинг бош маслаҳатчиси ва музокарачиси сифатида хизмат қилади. USTR хорижий ҳукуматлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва Жаҳон Савдо Ташкилотида ва бошқа савдо масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда АҚШ вакили бўлиб хизмат қилади.

USTR бозорларни кенгайтириш, савдо сиёсатлари бўйича музокаралар олиб бориш ва савдо шартномаларини назорат қилиш вазифаларини бажаради.