2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
АҚШ Ўқув Юртининг Битирувчиси Инглиз Тили Маркази Очди (04/29/2009)
АҚШ ҳомийлик қилган ўқув дастурларининг уч нафар битирувчиси Ўзбекистондаги ва чет элдаги Инглиз тили университетларида таълим олиш истаги бор бўлажак талабаларга ўзларининг ўқитувчилик билим ва тажрибаларини етказиш мақсадида Тошкентда Инглиз тили ўқув маркази ташкил қилишди.
Комил Жалилов Нью Йоркдаги Колумбия Университетида Чет Тилини Ўргатиш бўйича Ассистент (ЧТЎА) сифатида бир йил ўқиб келганидан сўнг ўтган йили Тошкентда “Эврика” Инглиз тили ўқув маркази ташкил қилди. ЧТЎА дастури АҚШ Давлат Департаменти томонидан амалга оширилади.
Ўтган яқин ойлар ичида ўқитувчилар Гулчеҳра Маҳкамбаева ва Гулнора Эргашева ҳам унинг марказида фаолият бошлашди. Маҳкамбаева Давлат Департаменти ёрдами билан Ўқитувчилар Ютуқлари Соврини Дастури (ЎЮС), Фулбрайт Америкашунослик Институти, ва Ўрта Мактаблар Ютуқлари Соврини Дастурларида қатнашиб келган. Эргашева ҳам ЎЮС Дастурида қатнашган, мазкур дастур бўйича ўрта мактаб ўқитувчилари АҚШ университетларида икки ой давомида Инглиз тили ва ўқитувчилик билим-тажрибаларини эгаллаб қайтадилар. Эргашева Алабама-Хантсвил Университетида 2007 йили ўқиб келган.
Эврика Инглиз тили ўқув марказида ўқитувчилар профессионал ривожланиш, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш ҳамда Чет Тили сифатида Инглиз тили бўйича Тест (TOEFL) ва Халқаро Инглиз тили Тест Тизими (IELTS) бўйича тайёрлов машғулотларидан иборат кенг қамровли курслар бўйича ўқитадилар. TOEFL ва IELTS баҳолари АҚШ ва бошқа халқаро коллеж ва университетларга, шу жумладан Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтига (MDIS) ва Вестминстер Халқаро Университетига кириш жараёнида асос бўлиб хизмат қилади.
“Тил ўрганиш, айниқса Инглиз тилини ўрганиш учун доимо талаб бор”, дейди Жалилов. Ўзбекистонда ва АҚШда ўқитиш стратегиялари ва натижаларини ўзлаштирган ҳамда ихтисослашган Инглиз тили ўқитувчиси сифатида Жалиловнинг айтишича, у ва унинг ҳамкасблари талабаларга Инглиз тилини мукаммал ўзлаштиришда ёрдам беришлари учун барча зарур билим ва тажрибага эгадирлар.
Яқинда кечги машғулотларда “Эвриканинг” кўпчилик ўқувчилари чет элда ўқиш учун ёки Вестминстер ё MDISга кириш учун IELTS имтиҳонига тайёргарлик кўришаётганлигини таъкидлашди. Ўқувчиларнинг аксарияти бизнес ёки молия соҳасида ўқишни режалаштираётганлари ва Инглиз тили уларнинг касбий ривожланиш учун жуда муҳим эканлигини билдиришган. Айримлари ўзларининг фуқаролик бурчлари ҳақида ҳам гапириб ўтишган.
“Мамлакатимиз ҳали анча ёш. Мен ватаним тараққиётига ёрдам бериш учун хорижий ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганмоқчиман. Мен ўз дунёқарашимни кенгайтирмоқчиман,” дейди Бобур Тўлаганов, IELTS тайёрлов курсида таҳсил олаётган ўқувчилардан бири.
IELTS машғулотларининг бирида Маҳкамбаева саккиз нафар ўқувчи учун ўқиш, сўз бойлиги, ёзиш ва эшитиш қобилиятларини чуқурлаштириш бўйича жадал суръатда дарс ўтказди. Ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, бир-бирларининг ишларини текшириб тўғриладилар ҳамда тарих ва маданиятга доир мавзулар бўйича муҳокамалар ўтказдилар. Маҳкамбаева Инглиз тилини фақат тил сифатида ўрганиб қолмай, балки теран фикрлаш ва муаммолар ечимларини топиш машқларида ҳам Инглиз тилидан фойдаланиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди.
Гуруҳлардан бири “Ер ости ёқилғи ресурсларига муқобил ресурсларни ишлаб чиқиш керакми?” мавзуси бўйича иншо ёзди. Бошқа бир гуруҳ эса Румлик давлат арбоби Цицероннинг “Биздан илгари содир бўлган нарсаларни билмаслик, бутун умрни ёш бола сингари ўтказиш демакдир” деган ҳикматли гапини муҳокама қилишди.
Машғулотлар талабаларнинг Инглиз тилини ўзлаштиришларига ёрдам беради, бу эса Инглиз тили университетларида машғулотларни муваффақиятли давом эттириш учун зарур бўлган омилдир, дейди Маҳкамбаева.
Кўпчилик талабалар ушбу ўқиш машаққатларини енгиб ўтишдан баҳра олишмоқда чоғи. Бир неча ўқувчилар нуфузли билим юртларга кириш учун Қорақолпоғистон, Фарғона водийси ва бошқа вилоятлардан Тошкентга кўчиб келишди, ҳамда улар тўлиқ Инглиз тилида ўқитиладиган университетда ўқишдек қийин вазифа бошлашни режалаштиришмоқда.
Эврикада дарс беришнинг энг афзал томони шундай иқтидорли ўқувчилар билан ишлашдир, дейди у .
“Мана шундай профессионал ва баркамол, ўз мулоҳаза ва қарашларим билан шериклик қила оладиган инсонлар билан ишлаш менга жуда ёқади,” дейди у. Унинг айтишича, у ЎЮС дастури бўйича орттирган ўқув техникалари ва материалларидан фойдаланади, булар айниқса ўқувчиларга ҳавола қилинадиган муайян савол ва муаммолар устида ишлаб тилни ўзлаштиришга ёрдам берадиган, “муаммолар устида ишлаб ўрганиш” соҳасида жуда қўл келади.
АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси ЎЮС (муддати 18-май) ва ЧТЎА (муддати 1-июл) дастурлари учун ҳозирги пайтда аризалар қабул қилмоқда. Булар Ўзбекистон ўқитувчиларига ўз билим ва тажрибаларини оширишга ёрдам бериш учун мўлжалланган АҚШ Давлат Департаментининг Инглиз Тили Дастурлари орасидаги бор йўғи иккита дастурдир. Булар ўқув анжуманлари, материаллар, онлайн форумлар ҳамда Қозоғистонда фаолият юритадиган Минтақавий Инглиз Тили Маслаҳатчиси томонидан бошқариладиган бошқа дастурлардан ташкил топган.
Жалиловнинг таъкидлашича, кўплаб Инглиз тили материаллари мавжуд, аммо Эврикада ўқийдиган талабаларнинг энг катта ютуғи ўқитувчиларнинг саралаб, энг зўр материалларни фойдаланишларидир. У юқори сифатли Инглиз тили таълимига талаб ошиши билан ушбу ўқув марказни кенгайтиришга умид қилаётганлигини айтди.
“Янгича ёндашишларни қўллаган ҳолда Инглиз тилини ўқитиш Ўзбекистонда яхшиланиб бормоқда. Стандартлашган тест топшириш бўйича ютуқларни кўрмоқдамиз,” дейди у. “Талабаларга мана шундай замонавий ўқув услублари лозим, улар ўзларига керак бўлган билимларни эгаллашда биз ёрдам бера олишимизни тушунишади”.
Агар сиз Элчихонадан Инглиз тили ўқитувчилари учун таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумотларга эга бўлган электрон мактублар олмоқчи бўлсангиз, Tashkent-program@state.gov электрон манзилга мактуб жўнатишингиз мумкин.


