Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Маданиятлар фестивалида америкалик ҳиндулар рақс ижро этишди ва ўз маданиятлари ҳақида сўзлаб беришди
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Буфало “Катта Тоғ” ва унинг тўрт ёшли ўғли Зандер “Тепонғич От”, 2009 йил, 2 май куни ўтказилган “Маданият, Анъанлар ва Миллий Таомлар Куни”да америкалик ҳиндулар рақсларини ижро этишди
Буфало “Катта Тоғ” ва унинг тўрт ёшли ўғли Зандер “Тепонғич От”, 2009 йил, 2 май куни ўтказилган “Маданият, Анъанлар ва Миллий Таомлар Куни”да америкалик ҳиндулар рақсларини ижро этишди

Маданиятлар фестивалида америкалик ҳиндулар рақс ижро этишди ва ўз маданиятлари ҳақида сўзлаб беришди (05/02/2009)

Буфало Биг Маунтин (“Катта Тоғ”)нинг бобоси асов отлар ўргатувчиси бўлган ва 20-чи аср бошларида «Ёввойи Ғарб» томошаларида америкалик ҳиндулар рақсини ижро этарди. Бир неча ўн йилликдан сўнг эса, Буфалонинг отаси ҳам миллий рақс ижро этарди ва океан ортига бўлган сафарларида европаликларга, америкалик ҳиндулар мероси ҳақида гапириб берарди.

Бугунги кунда эса, Катта Тоғнинг ўзи ва унинг фарзандлари Ўзбекистон заминидалар ва америкалик ҳиндулар тарихи, маданияти ва замонавий ҳаёти ҳақида яна бир авлодга ва яна бир ҳалққа билганларини етказмоқчилар.

Катта Тоғ ва унинг тўрт ёшли ўғли Зандер “Тепонғич От”, 2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳомийлигида ўтказилган “Маданият, Анъанлар ва Миллий Таомлар Куни” номли фестивалда икки рақсни ижро этишди. Тошкентда ўтган ушбу тадбирда, кўплаб давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари стендлар ўрнатиб, ўз миллий таомларини тортиқ қилдилар ва санъат намуналарини намойиш этдилар.  
     
Оддий ном билан “Анъанавий” деб аталувчи рақс, АҚШнинг жанубий ғарб ҳудудидаги туб аҳоли рақсининг жуда эски услубини намунасидир, дейди Катта Тоғ. Иккинчи рақс “Пистирма” деб аталади ва ярадор биродарларини олиб чиқиш учун жанг майдонига кирган жангчилар қиёфасида ижро этилади ва душмандан қочиб қутилганини англатувчи ғалаба рақсига уланиб кетади.  

Онаси Нью-Йорк штатидаги Моҳоук қабиласидан, отаси эса Техас штатидаги Команчи қабиласидан бўлган Катта Тоғ, болалигидан бери миллий рақслар ижро этиб келади. Унинг ўзи ва фарзандлари учун, бу америкалик ҳиндулар меросининг бир қисмидир ва туб ерлик америкаликлар маданияти ҳақида бошқаларга маълумот бериш йўлидир, дейди у.
“Маданият, Анъанлар ва Миллий Таомлар Куни”да, АҚШ элчиси Ричард Норланд Буфало “Катта Тоғ” ва унинг ўғли Зандер “Тепонғич От” билан суҳбатлашмоқда.
Маданият, Анъанлар ва Миллий Таомлар Куни”да, АҚШ элчиси Ричард Норланд Буфало “Катта Тоғ” ва унинг ўғли Зандер “Тепонғич От” билан суҳбатлашмоқда.

   
“Бу меросни мен ўз фарзандларимга қолдиришим керак”, дейди у, ва қўшимча қилиб, ўзининг уч фарзанди у билан истаган пайтда рақсга тушишларини олқишлашини айтади. “Бу маданиятимизнинг бир қисмидир. Фарзандларим учун ўз маданиятлари ‘ёт’ бўлишини истамайман.”   
 
Катта Тоғ ва унинг оиласи Ўзбекистонга келишларига сабаб, унинг рафиқаси Мэри Биг Маунтиннинг АҚШ элчихонасида Ҳарбий Ҳамкорлик Бўлими раҳбари бўлиб фаолият кўрсатиши бўлган. Бу ердалигида, у, америкалик ҳинду сифатида, одамларга ўз маданияти ҳақида сўзлаб бериш ва миллий рақсларни ижро этиш имконини қўлдан бой бермасликка интилади.

“Бу мен учун, ўз маданиятимни намоён этиш, Америка ва америкалик ҳиндулар маданияти вакили бўлиш каби умримда бир марта учрайдиган имкондир”, дейди у. У шунингдек Ўзбекистон маданий мероси ва анъанавий рақслари ҳақида билиш истаги борлигини айтади. 

АҚШ элчихонасининг Жамоат билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Кэрол Фаҳардо, Ташқи ишлар вазирлигига, кўплаб давлатлар маданиятини намойиш этишга имкон яратган шундай ажойиб тадбир ташкил қилгани учун миннатдор эканлигини ва одамлар рақсларни томоша қилишда ва Катта Тоғ билан суҳбатлашишда катта қизиқиш билдиришганини кўриб, мамнун бўлганини айтди
АҚШ элчихонаси шунингдек ўз стендини очиб, у ерда таомлар таклиф қилди, фотосуратлар ва Америка меросига тааллуқли маълумот ва материаллар намойиш этди.