Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > АҚШ элчиси ногирон болаларда санъатга меҳр қўйишни ўргатувчи ННТга ташриф буюрди
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window АҚШ элчиси Ричард Норланд (чапдан иккинчи) ННТ “Санвикт” асосчиси Гулсара Ражапова (чапда) ва “Санвикт”нинг санъат лойиҳаси иштирокчилари билан уларнинг Тошкентдаги студияларида  учрашди
АҚШ элчиси Ричард Норланд (чапдан иккинчи) ННТ “Санвикт” асосчиси Гулсара Ражапова (чапда) ва “Санвикт”нинг санъат лойиҳаси иштирокчилари билан уларнинг Тошкентдаги студияларида учрашди

АҚШ элчиси ногирон болаларда санъатга меҳр қўйишни ўргатувчи ННТга ташриф буюрди (05/06/2009)

АҚШ элчиси Ричард Норланд ва Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси ходимларидан иборат гуруҳ 6 май куни “Санвикт” номли нодавлат нотижорий ташкилотга ўз кўмакларини таклиф қилиш, ташкилот кутубхонасига китоблар тақдим этиш ва ҳатто ёш санъаткорлар томонидан яратилган асарларни сотиб олиш учун ташриф буюрдилар.

“Санвикт” 1999 йили ташкил этилган бўлиб, етимлар ва ногирон болаларга санъат сирларини ўргатишни ўзига мақсад қилиб олган. Ўшандан бери 300дан зиёд болалар рассомлик, ҳайкалтарошлик, кийим дизайни ва бошқа йўналишда ўз истеъдодларини ривожлантирдилар. Уларнинг бир қанчаси халқаро мусобақаларда ғолиб чиқиб, профессионал санъаткор бўлиш ниятида ўз ўқишларини давом эттирди. 

АҚШ Элчихонаси Жаҳон Банки ва бошқа кўмакдошлар ёрдамида “Санвикт”, ногирон болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш учун лозим бўлган ресурслар тармоғини яратди, жумладан ННТ фаолияти ва ногирон инсонлар ҳаётига оид хабарнома чоп эта бошлади.

Элчи Норланд болаларнинг санъат асарларини аввал ҳам кўрган ва ёш санъаткорларнинг баъзилари билан учрашган эди, шунинг учун болалар уни студияга таклиф этишганида, бундай ажойиб имконни қўлдан бой бермади.  

“Болалар менда чуқур таассурот қолдиришди. Уларнинг икки нафари жуда ажойиб санъаткорлардир”, деди у. Элчи учун ногирон инсонларга ёрдам берадиган ташкилотни қўллаб-қувватлаш анчадан бери муҳим аҳамият касб этиб келган, бунга қисман элчининг мазмунга бой ва муносиб ҳаёт кечирган, аммо ногиронлик хасталиги оғир тус олиб, вафот этган жияни сабабдир. 

“Ногирон инсонлар нормал ҳаёт кечириш учун жиддий кураш олиб боришларига тўғри келади, аммо уларнинг бошқалардан кам эмасликларига амин бўласиз”, дейди у.

“Санвикт”нинг Тошкентдаги студиясига бўлган ташриф чоғида АҚШ Элчихонаси ушбу ННТ кутубхонасига болалар ва йигит-қизлар фойдаланиши учун 50га яқин китоб совға қилди. Китоблар машҳур америкаликларнинг таржимаи ҳоли, инглиз тилини ўрганиш материаллари, луғатлар, Америка маданияти ва ҳукуматига оид китоблар ва атласлар, жумладан Конституция моддаларини тушунтириб берувчи мавзуларга бағишланган.

Элчи “Санвикт” санъаткорларидан бири чизган расмни сотиб олди, АҚШ Элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Кэрол Фаҳардо эса санъат ускуналарини тақдим этди ва эвазига талабалардан бири чизган ва илгарироқ кўз остига олиб қўйган расмни олди.