2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Элчи Инглиз тилини ўрганиш марказига ташриф буюрди (05/08/2009)
АҚШ элчиси Ричард Норланд 8 май куни Республика тил марказига ташриф буюриб, у ерда талабалар билан учрашди ва марказ олиб бораётган таълим дастурларини қўллаб- қувватлади.
Бу Норланднинг Республика тил марказига илк ташрифи эди. Бу марказ Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети қошида фаолият юритади. Тил марказида талабаларга ўзбек, инглиз, рус, француз, корейс, хитой, немис ва испан тиллари ўргатилади. Марказ биносида, шунингдек, Инглиз тили ресурс кутубхонаси ва унивеситетнинг Испан тили факультети жойлашган. Инглиз тили синфларида таълим олаётган талабларнинг аксарияти мактаб ўқувчиларидир.
Элчи Норланд талабалар билан мулоқотда бўлди ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ректори Абдулла Исмоилов ва Республика тил маркази директори Муҳаммадаввас Ирисқулов билан учрашди. Элчи талабаларнинг чет тилларни ўрганишга бўлган саъй-ҳаракатларини олқишлаб, чет тилларни билиш улар олдида кўплаб имкониятлар эшигини очишини айтди.
“Таълим олиш тажрибангизни бойитиш учун ўз имкониятингизни излашга, яхши ўқишга ва ҳеч қачон таслим бўлмасликка чақираман”, деди элчи. Инглиз тилини ўрганиш янги ғоялар учун эшик очиши мумкин ва талабаларга иш топишда қўл келади”, дея қўшимча қилди у.
Талабалар инглиз тилида ҳазил-мутойиба, қўшиқ ва рақслар, жумладан анъанавий америкача халқ рақсини ижро этдилар.
АҚШ Элчихонаси ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети йиллар давомида инглиз тилини ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда. Элчихона талабалар, ўқитувчилар ва олимлар учун кенг қамровли Инглиз тили дастурлари ва таълим олиш имкониятларини амалга ошириб келмоқда.
Элчихона одамлар янги таълим олиш имкониятларини излаш ва инглиз тили бўйича билимларини такомиллаштиришлари учун Таълим бўйича маслаҳат маркази ҳамда Ахборот ресурс марказидан фойдаланишга чақиради.


