2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Бизнес мактабида АҚШда таълим олиш имкониятларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди (05/14/2009)
“Келажак илми” номли Халқаро Бизнес мактабида бўлиб ўтган тадбирда Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси ходимлари Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистондаги таълим олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
14 май куни 50га яқин талаба “Америка куни” тадбирига келдилар. Элчихона ходимлари уларга таълим алмашинув дастурлари, инглиз тили дастурлари ҳақида маълумотлар тақдим этишди, АҚШ коллежлари ва университетларига ўқишга кирмоқчи бўлган талабаларга маслаҳатлар беришди ва АҚШ Элчихонасидаги кутубхонада жамоат фойдаланиши учун мавжуд бўлган ресурслар ҳақида гапиришди. АҚШ хорижий хизмат ходими Синтиа Дей визага мурожаат қилиш ҳақида тақдимот ўтказди ва талабаларнинг виза олиш жараёнига оид саволларига жавоб берди.
“Америка куни” “Келажак илми” Халқаро Бизнес мактаби мунтазам равишда олиб борадиган шу каби тадбирлардан бири бўлиб, уларда турли мамлакатлар вакиллари тақдимот қилиш учун таклиф этиладилар. Талабалар қуйидаги мавзулар бўйича кўпроқ маълумот олиш имконига эга бўлдилар:
-
Ўзбекистонлик талабалар ва олимлар учун АҚШда таълим олиш имконини берувчи Фулбрайт, Маски ва бошқа дастурлар;
-
Элчихонада жойлашган Таълим маслаҳат маркази ресурлар тақдим этади ва АҚШда ўқишни кўзлаётган талабаларга маслаҳат беради;
-
Ахборот ресурс маркази элчихона кутубхонаси бўлиб, унда кенг жамоатчилик журналлар, энциклопедия ва луғатлар, китоблар, электрон маълумотлар базаси ва интернетдан фойдаланиши мумкин. АРМ, шунингдек, ҳар ҳафта “Чай чат” инглиз тили клуби доирасида учрашувлар ҳам уюштиради;
-
Америка таълим ва алмашинув дастурларининг иштирокчилари, яъни алумникларнинг Ўзбекистондаги фаолиятлари.
Тадбир талабалар учун мавжуд бўлган имкониятлар ҳақида юзма-юз муҳокама қилишга қулай шароит яратди. Уларнинг кўпчилигини Бизнес бошқаруви бўйича магистрлик унвонини олиш қизиқтирарди, бошқалар эса ўзларининг инглиз тили билимларини такомиллаштириш учун иш/саёҳат дастурларида иштирок этишни режа қилашарди, дейди АҚШ Элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг Ахборот бўйича масъул ходими Молли Стивенсон.
“Уларнинг саволларига жавоб бериш учун ҳаммамиз у ерда шай турдик”, дейди Стивенсон. “Ушбу таълим имкониятларини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ҳар қандай таклифдан биз мамнунмиз”.
“Келажак илми” Халқаро Бизнес мактаби бухгалтерия ва аудит, молия ва маркетинг бўйича тўрт йиллик дастурлар таклиф этади. Ўқиш инглиз тилида олиб борилади.


