Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Маски дастури иштирокчиси журналистика соҳасидаги мукофот совриндори
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Эдмунд Маски Битирувчилар Стипендияси дастурининг собиқ иштирокчиси Навбаҳор Имамова “Америка овози”нинг ўзбек хизматида мухбир ва суҳандон сифатида ишламоқда
Эдмунд Маски Битирувчилар Стипендияси дастурининг собиқ иштирокчиси Навбаҳор Имамова “Америка овози”нинг ўзбек хизматида мухбир ва суҳандон сифатида ишламоқда

Маски дастури иштирокчиси журналистика соҳасидаги мукофот совриндори (05/21/2009)

АҚШ Элчихонаси ҳомийлигида амалга ошириладиган Эдмунд Маски Битирувчилар Стипендияси дастурининг собиқ иштирокчиси Америка ва Ўзбекистонга тааллуқли масалаларга бағишланган, аъло даражадаги журналистик фаолият учун махсус мукофот совриндори бўлди.
 
Навбаҳор Имамова Индиана штати, Мунси шаҳридаги Болл Давлат Университети журналистика факультетининг Истеъдодли ёш собиқ талабалар учун ажратилган совринни қўлга киритди. Имамова ушбу университетда Маски дастури бўйича икки йил таҳсил олгач, 2003 йили магистрлик унвонини қўлга киритган.

Болл Давлат Университетида ўқир экан, Имамова “Америка овози”га репортажлар юбориб турди, кейинчалик “Америка овози”нинг ўзбек хизматида ишлай бошлади. У “Америка овози” ўзбек хизматинининг “Америка манзаралари” номли ҳар хафта эфирга узатиладиган ярим соатлик теледастурларини йўлга қўйишга ёрдам берди. Имамова ҳам телевидениеда, ҳам радиода янгиликлар тақдим этади ва Марказий Осиё бўйича кўплаб хабарлар беради.

“Америка овози”нинг ўзбек тилидаги дастурларини Ўзбекистонда сунъий йўлдош орқали томоша қилиш ҳамда қисқа тўлқинли радио орқали тинглаш мумкин, баъзи вилоятларда эса қўшни мамлакатлар орқали эфирга узатилаётган “Америка овози” теледастурларини кўрса бўлади.   

“Минтақа бўйлаб ўзбек тилида сўзлашувчи тингловчилар дастурларимиздан баҳра олаётганлари ҳақида маълум қилиб, бизга жуда ижобий муносабат билдиришмоқда”, дейди Имамова.

Имамова бир кун келиб Ўзбекистонга қайтишга ва Ватанда туриб хабарлар беришга умид қилади. “Аммо ҳозирча мен Америка ҳамда Ўзбекистон ва бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тингловчилар орасида кўприк вазифасини бажаришда давом этаман”, дейди у.

Имамова Янгийўл туманидаги Халқобод истеъдодли ўқувчилар интернатида таҳсил олган, сўнг Тошкентдаги Давлат Жаҳон тиллари университетида ўқиган. У қўлга киритган стипендия туфайли журналистика ва оммавий коммуникация соҳасида бакалавр унвонини Ҳиндистоннинг Мисоре Университетида олган. Имамова журналист сифатидаги фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бошлаган.

 Маски дастури ҳуқуқшунослик, иқтисод, давлат бошқаруви, журнализм ва давлат сиёсати каби соҳаларда ўқишни истаган талабалар учун мўлжалланган. Дастур Евроосиё минтақасидаги 12 мамлакатда демократияни қўллаб-қувватлаш ва бозор иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилган.