Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Бухородаги мусиқа мактаби ўқувчилари жаззнинг сир-асрорларини ўрганмоқдалар
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Бухородаги жазз тақдимотида Шон О’Ҳара саксофонда куй ижро этаркан, унга хонанда Ўктам Ҳакимов ва маҳаллий профессионал мусиқачилар жўр бўлдилар
Бухородаги жазз тақдимотида Шон О’Ҳара саксофонда куй ижро этаркан, унга хонанда Ўктам Ҳакимов ва маҳаллий профессионал мусиқачилар жўр бўлдилар

Бухородаги мусиқа мактаби ўқувчилари жаззнинг сир-асрорларини ўрганмоқдалар (05/22/2009)

АҚШ ташқи ишлар идораси ходими Шон О’Ҳара Бухорода жазз мусиқасининг келиб чиқиши ҳақида тақдимот қилганда, мусиқа санъатини ўрганаётган ўқувчилар ва мусиқадан дарс берувчи ўқитувчилардан иборат томошабинлар оҳангга мос ҳолда қарсак чалишар, қўшиққа жўр бўлишар ва “калипсо” стилида рақсга тушардилар.

Мусиқа ўқитувчилари, ўқувчилар ва мусиқачилардан иборат 100га яқин томошабин 22 май куни Жамоат ижодиёти марказидаги мусиқа мактабида уюштирилган  “Америкада туғилган жазз” деб аталган тақдимотга келдилар. Болалигидан саксофонда мусиқа ижро этиб келаётган О’Ҳара тўпланганларга жазз мусиқасининг тарихи ҳақида сўзлаб берди. Қуруқ ва зерикарли лекция ўрнига, О’Ҳара томошабинларни классик жазз қўшиқларининг турли мусиқий лавҳаларини куйлашга, турфа оҳангларга мос равишда қарсак чалишга ва ўринларидан туриб, “Сейнт Томас”  номли калипсо услубида қатор бўлиб рақсга тушишга руҳлантириб юборди.

“Ўқитувчиларнинг айтишларича, хорижлик маърузачилар келганда, ўқувчилар одатда сукут сақлаб тинглашар ва тинчгина ўтиришар экан. Мен эса улар ўрниларидан туриб, рақсга тушишларини истардим”, дейди О’Ҳара.

Тақдимот чоғида О’Ҳара свинг ва синкопа каби турли мусиқий ғояларни намойиш этиш учун ўз саксофонида куйлар ижро этди. Таниқли ўзбекистонлик хонанда Ўктам Ҳакимов О’Ҳара билан бирга Луи Армстронг ижро этган классик қўшиқларни куйлади ва Жеймс Брауннинг ритм-н-блюз услубидаги “I Feel Good” қўшиғининг ўзбекча анъанавий ноғораларда қандай ижро этилиши, шунингдек “В лесу родилась ёлочка” номли русча янги йил қўшиғи Армстронг айтганда қандай янграшини намойиш этди.    

Мактаб ўқувчилари ҳам пианинода куйлар ижро этдилар, қўшиқ куйладилар ва рақсга тушдилар. Тақдимотдан сўнг, О’Ҳара доира ва дуторда куй ижро этган бухоролик профессионал мусиқачиларнинг бир гуруҳи билан биргаликда чиқиш қилди. Тадбир давомида жазз каби мусиқа шаклининг турли муҳитда ўсган мусиқачиларни ўзаро бирлаштира олиши намоён бўлди, деди О’Ҳара.    
  
“Мусиқачилар бирга тўпланганларида кўп миллатли мулоқот юзага келади. Мусиқа халқларни бирлаштиради. У сарҳадларни кесиб ўтишга ёрдам беради”, деди О’Ҳара.