Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > АҚШ Элчихонаси Тошкентдаги шифохонага санъат асарини тақдим этди
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Республика шошилинч тиббий ёрдам марказий шифохонасининг педиатрия бўлими бошлиғи доктор Ҳилола Алимова АҚШ элчиси Ричард Норланд билан суҳбатлашмоқда
Республика шошилинч тиббий ёрдам марказий шифохонасининг педиатрия бўлими бошлиғи доктор Ҳилола Алимова АҚШ элчиси Ричард Норланд билан суҳбатлашмоқда

АҚШ Элчихонаси Тошкентдаги шифохонага санъат асарини тақдим этди (05/26/2009)

Америка Қўшма Штатларидаги шифохоналарга санъат асарларини тақдим этувчи нотижорат ташкилотнинг саъй-ҳаракатлари туфайли гулзордаги тўтини ёрқин рангларда акс эттирган полотно Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам марказий шифохонаси деворини безатиб турадиган бўлди.   

“Санъат жамғармаси шифохоналарга” номи остида бирлашган кўнгилли рассомлар деворий нақшлар ва катта холстларда санъат асарлари яратадилар ҳамда уларни шифохоналарга совға сифатида тақдим этадилар. Жамғарма 188 мамлакатдаги 2000дан зиёд шифохонага санъат асарларини тақдим этган.

Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонаси номи билан танилган Республика шошилинч тиббий ёрдам марказий шифохонаси ва АҚШ Элчихонаси анчадан бери ҳамкорлик қилиб келади, дейди Элчихонанинг соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатчиси, доктор Рустам Губайдулин. Унинг айтишича, у ва Элчихонанинг бошқа ходимлари “Санъат жамғармаси шифохоналарга” ташкилотининг Ўзбекистонга тақдим этган илк совғасини йиғишда ёрдам беришган.

26 майда АҚШ элчиси Ричард Норланд шифохонанинг педиатрия бўлими бошлиғи доктор Ҳилола Алимова билан кўришиб, расмни тақдим этди. Доктор Алимова элчини шифохона биноси билан таништирар экан, тақдим этилган 1.5 метрли полотнонинг шифохона умумий залларидан бирида ўрнатилиши режалаштиралаётган жойни кўрсатди.