Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Жамғарма Ўзбекистон олимлари билан илмий лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window АҚШ Фуқаролик Тадқиқот ва Тараққиёт Жамғармасининг дастур бошқарувчиси С. Берген (ўнгда), Тошкент Аграр Университетининг ходими доктор М. Омонов билан Гидрометереология илмий-тадқиқот Институтида ҳаво намуналарини олувчи ускуна олдида суҳбатлашмоқда
АҚШ Фуқаролик Тадқиқот ва Тараққиёт Жамғармасининг дастур бошқарувчиси С. Берген (ўнгда), Тошкент Аграр Университетининг ходими доктор М. Омонов билан Гидрометереология илмий-тадқиқот Институтида ҳаво намуналарини олувчи ускуна олдида суҳбатлашмоқда

Жамғарма Ўзбекистон олимлари билан илмий лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда (06/04/2009)

Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш билан шуғулланувчи АҚШ дастури вакиллари ҳаво сифатини яхшиловчи, тиббий услубларни такомиллаштириш ва янги турдаги рақамли видео экранлар яратиш имконини берувчи лойиҳаларни баҳолаш мақсадида май ва июн ойларида Ўзбекистонга ташриф буюришди. 

Жулиа Уилсон ва Стив Берген Тошкент ва Бухорода 27 майдан 3 июнгача АҚШнинг Фуқаролик Тадқиқотлар ва Тараққиёт Жамғараси (ФТТЖ) томонидан молиялаштирилаётган тўртта лойиҳа билан танишиб қайтишди. 1995 йилда АҚШ Конгресси томонидан ташкил этилган ушбу Жамғарма АҚШ Ҳукумати маблағларини грантлар, техник ёрдам ва тренинглар орқали илм-фан лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида сарфлайди. Лойиҳаларнинг аксарияти АҚШ олимлари ҳамда уларнинг Россия, Марказий Осиё ва Шарқий Европадаги ҳамкасблари ўртасидаги ҳамкорликка асосланган.

Ушбу дастур доирасида муқаддам қуролсозлик лойиҳалари устида фаолият юритган олимлар фуқаролик илмий-тадқиқот имкониятлари билан таъминланади. Бундан кўзланган мақсад – ядро қуролларини тарқатмаслик саъй-ҳаракатларини олға сурган ҳолда ушбу олимларга ўз мамлакатлари иқтисодиётларига ёрдам берувчи техник инновациялар кашф этишларига имкон яратишдир.

Лойиҳаларнинг тахминан 80 фоизи экспертлар ўқийдиган илмий журналларда нашр этилади. ФТТЖнинг асосий маблағлари АҚШ Давлат Департаменти, Миллий Илм-Фан Жамғармаси ва Миллий Соғлиқни Сақлаш Институтларидан келади.

Бу жуда юқори илмий техникавий изланишдир: Ўзбекистондаги лойиҳалардан бири “Кремний нанозаррачаларининг ноанъанавий узвий-боғланган молекулалар динамикасининг симуляциялари” номли Ядро-физика Институти лойиҳасидир; ФТТЖнинг таъкидлашича, бу лойиҳанинг мақсади фотоэлектр энергияси ва био-тасвирлардан фойдаланган ҳолда нанотехнологияларни ривожлантиришдир. Бошқа бир лойиҳа эса Тошкент Давлат Техника Университети қошидаги Фан ва Тараққиёт Марказида бўлиб, “Молекуляр массанинг тақсимланиши ва сувда эрувчан полимерлар ва уларнинг ҳосилаларининг тузилма параметрлари” деб номланади. Лойиҳа тиббий аҳамиятга эга бўлиб, вирус ва бактерияга қарши қўлланилиши мумкин.

Ўзбекистондаги бошқа лойиҳалардан бири Тошкентдаги ҳаво сифатини аниқлаш ва яхшилаш бўйича ҳаво намуналарини кузатиш лойиҳасидир, яна бошқа бири эса қон томирларидан наркотик моддалар қабул қилувчи гиёҳвандлар орасида касаллик хавфларини камайтириш учун стратегияларни таҳлил қилувчи лойиҳадир.

Уилсон ва Бергеннинг айтишларича, улар Ўзбекистондаги мазкур лойиҳаларнинг муваффқақиятидан катта тассурот олишган, ФТТЖ бу ердаги бошқа лойиҳалар ҳам жуда ижобий натижалар бераётганига гувоҳ бўлмоқда. Уларнинг таъкидлашича, яқинда саккизта мамлакатда ўтказилган ФТТЖ ёрдамида фаолият юритаётган илмий-текширув идораларини баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Иссиқлик Физикаси Институтидаги Маҳаллий Экспериментал Ёрдам Маркази энг юқори ўринлардан жой олди.

Шунингдек, уларнинг айтишича, Ўзбекистон ва АҚШ олимлари бошқа бир нечта муваффақиятли лойиҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик қилишган. 

“АҚШлик ҳамкорлар олиб борилаётган изланишлардан бағоят мамнун бўлишди. Жойларга қилинган сафарлар лойиҳаларнинг АҚШ ва Ўзбекистон гуруҳларига нечоғлик фойда келтираётганини кўрсатди... Ҳамкорликда олиб борилаётган илмий лойиҳалар Ўзбекистон ва АҚШ олимларига ҳамкорликсиз имкони бўлмаган технологиялар ва услублардан фойдаланиш имконини ҳам беради”, деган фикрларни Уилсон ва Берген ўз сафар ҳисоботларида қайд этишган. “Молиялаштирилган институтлар маъмуриятлари ўз илмий ходимларини анча қўллаб-қувватлашган”.

ФТТЖ вакилларининг айтишича, улар Ўзбекистондаги келгуси лойиҳаларни асосан сув ва қишлоқ хўжалигига оид масалалар учун режалаштиришган. Уларнинг айтишича, ФТТЖ Ўзбекистонда атроф-муҳитга оид изланишларни кенгайтиришни истайди, бу борада Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари билан ҳамкорлик лойиҳалари бўйича муҳокама олиб борилмоқда.