2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Жазз квартети Ўзбекистон бўйлаб гастроллар бошламоқда (06/12/09)
Брайан Хортон квартети июнь ойида Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларига қиладиган сафарлари давомида бир нечта жазз концертлари ҳамда мусиқа бўйича маҳорат дарслари ўтказади.
Шимолий Каролина штатининг Дурхам шаҳридан бўлган квартет турли маданиятларга хос оҳанглар ва импровизациядан фойдаланган ҳолда блюз ва жазз мусиқаларига чуқур асосланган услубда ижро этади. Саксофончи ва бастакор Брайан Хортон, дўмбирачи Жаймео Браун, бас гитарачи Амин Салим ва пианиночи Эрнест Тёрнер жазз санъати усталаридан бўлмиш Брэнфорд Марсалис ва Американинг поп мусиқа афсоналари Стиви Уандер ва Карлос Сантаналар билан бирга ижро этишган.
Уларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Азарбайжон давлатларига қилган сафарлари Нью-Йоркнинг Линкольн Марказидаги Жазз дастури ва АҚШ Давлат Департаменти томонидан ташкиллаштирилган “Ритм Йўли: Америка Мусиқаси Хорижда” дастурининг бир қисмидир.
Брайан Хортон квартетининг Ўзбекистондаги чиқишлари 13 июнь соат 18:30 да Тошкентдаги “Туркистон” Саройида ўтказиладиган концерт билан бошланади. Концертда улар маҳаллий қўшиқчи Айсел Балич билан ижро этишади. 14 июнь соат 15:00 да улар маҳаллий санъаткорлар билан биргаликда ҳар якшанба куни жазз концерти ўтказиладиган Тошкент Фотосуратлар Уйининг Жазз Клубида ижро этишади.
15 июнь куни Брайан Хортон квартети Ниёзий номидаги Тошкент Давлат Мусиқа Коллежида ва Успенский номидаги мусиқага ихтисослашган Республика Академик лицейида мусиқа бўйича маҳорат дарслари ўтказишади.
Улар Самарқандга 16 июнь куни соат 18:00 да “Эл мероси” концерт залида ўтказиладиган концерт учун йўл олишади ҳамда 17 июнь куни соат 12:30 да Гулистонда Ахборот Ресурс Маркази Биносида ўз санъатларини намойиш этишади.
“Ритм Йўли” дастури жазз, блюз, блугрэс ва кантри каби америкача мусиқаларни ижро этадиган гуруҳларни халқаро сафарларга юборади. Сўнгги уч йил давомида гуруҳлар Бразилиядан тортиб то Конго Республикаси ва Тинч океанининг Фижи мамлакатигача бўлган 89 давлатларда сафарларда бўлишган.
Ушбу дастур 1950 йилларда бошланган “Жазз Элчилари” дастуридан бошланиб, жазз афсоналарига айланган Диззи Гиллеспи, Луи Армстронг, Дюк Эллингтон ва Дэйв Брубекларнинг сафарларидан иборат бўлган.
Увсбий ва Маданий Алмашинувлар бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Алина Романовскийнинг айтишича, сафардаги мусиқачилар ва улар ташриф буюрган давлатлар ўртасида ўрнатиладиган алоқалар халқлар ўртасидаги ўхшашликларга урғу беради, шу билан бирга улар ўртасидаги тафовутларни нишонлайди.
“Маданий дипломатия санъаткорлар ва тингловчиларга маданият, дин, тил ва авлодларда бўлган фарқлардан холи бўлган ҳолда эришиладиган умумий тажрибани баҳам кўришликка ҳамда уларни чегаралар оша бир-бири билан боғлашга имкон беради”, дейди у. “Ритм Йўлининг асосий маъноси мана шулардан иборат”.


