2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Ўқитувчилар инглиз тили мутахассисидан янги услубларни ўрганишмоқда (06/17/2009)
Индонезиядан то Сибиргача каби ўлкаларда талабаларга дарс берган Инглиз тили профессори суҳбатлар, адабиёт ва иншолар орқали Инглиз тилидан дарс бериш ҳақида маърузалар ўқиш учун Ўзбекистонга июн ойида ташриф буюрди.
Массачусетсдаги Холйоки маҳаллий коллежининг Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш бўйича профессор Вивиан Лескес Уорд АҚШ Давлат Департаментининг Инглиз Тили Мутахассиси сифатида 5-июндан 16-июнгача Ўзбекистон бўйлаб сафар қилди. Унинг асосий фаолияти Инглиз тили ўқитувчилари билан бирга ишлашга қаратилган бўлиб, Инглиз тили матнларини яхшироқ англаш ва сўзлашувни яхшилаш мақсадида талабалар учун муҳим бўлган мавзулар доирасида уларни фаол жалб этиш усулларини ўз ичига олади.
“Ўқитувчилар талабаларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва уларнинг маҳоратларини ошириш учун машғулотларни бошқариш услубларини эгаллашга жуда қизиқишмоқда”, дейди Лескес. “Мен талабаларга марказлаштирилган машғулотларда орттирган тажрибаларимни ўқитувчиларга етказиш учун бир қанча презентациялар ишлаб чиқдим, бу эса уларга ўз машғулотларида бундай тажрибалардан фойдаланиш имкониятини беради”.
Массачусетс-Амхерст Университети ва Нью-Йоркдаги Колумбия Университетининг Барнард Коллежини битирган Лескес Инглиз тили Иккинчи Тил сифатида фанидан 25 йил давомида дарс бериб келади. У ўз иш фаолиятини Россиянинг Иркутск Давлат Тилшунослик Университетида ва Тожикистон, Украина ва Индонезиядаги дастурларда олиб борди.
Ўзбекистонга келишидан олдин Лескес 11 кун Тожикистонда дарс бериш билан ўтказди. У яқинда Россияда Калмик Республикасида ва Татаристонда ҳам ишлаб келган.
Ўзбекистонда Лескес ўз ишини 5-июн куни АҚШ Элчихонасида “Мен ўз талаффузимни қандай яхшилашим мумкин?” мавзусидаги Инглиз-тили Чай Чат дастури билан бошлади. Кейинги куни у Самарқандда Ўзбек Инглиз тили Ўқитувчилари Уюшмасининг (UzTEA) аъзолари билан талаффуздан дарс бериш бўйича маърузалар ўтказди.
Лескес UzTEA аъзоларига Фарғона ва Наманганда “Инглиз тилини коммуникатив услуб орқали ўқитиш” мавзуси бўйича маърузалар ўқиш учун Фарғона водийсига сафар қилди. Коммуникатив услуб орқали ўқитиш усули талабалар учун аҳамиятга эга бўлган мавзулар юзасидан ҳақиқий мулоқот қилишга ундайди. Ўқитувчилар дарс режаларига тайёргарлик сифатида талабаларнинг қизиқишлари бўйича баҳслар ўтказишди; бу талабаларнинг машғулотларнинг фаол иштирокчилари бўлишига ёрдам беради.
Тошкентда у UzTEAнинг “Инглиз тилидан дарс беришнинг ижтимоий-маданий жиҳатлари” мавзуси бўйича FORUM Конференциясида қатнашди. Унинг сафари Ўзбек Давлат Жаҳон Тиллари Университетининг Инглиз Тили Ўқитувчиларини Ўқитиш Институтида 15-16 июн кунлари олиб борган адабиётлар ва асл манбалар орқали ўқитиб дарс бериш бўйича маърузалари билан ниҳоясига етди.
“Адабиётлар орқали ўқиб ўрганиш дарсликлардан ўқиб ўрганишдан кўра анча мароқли бўлиб, маданиятларни бевосита ўрганишга имкон беради, масала ва муаммоларнинг умумийлигини кўрсатиб беради, ўқувчида эстетик қадриятларни ва ҳиссиётларни ривожлантиради”, дейди у.
Инглиз Тили Мутахассиси Дастури АҚШнинг Ўзбекистондаги ва бошқа мамлакатлардаги Элчихоналари томонидан Инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилаётган бир қатор фаолиятларидан биридир. Буларга ўқитувчилар учун таълим алмашинув дастурлари, анжуманлар ва ўқув режаларини ривожлантириш киради.
Дастур мутахассислар учун улар ташриф буюрган мамлакат ҳақида ўрганишни ҳам назарда тутади. Лескеснинг айтишича, у ўз втанига Ўзбекистон ҳақида ажойиб хотиралар билан қайтмоқда: Тошкентнинг Чорсу бозоридаги шовқин-сурон; Фарғона кафеларининг бирида тановвул қилган кабоблари; Самарқанд меъморчилиги; Наманган йўлида сотиб олинган ўрик ва иссиқ нонлар; ва кўплаб бошқа таассуротлар.
“Мен бу юртнинг бой маданияти ва гўзаллигидан жуда катта таассуротдаман”, дейди у. “Ўқитувчилар катта иштиёқ ва Инглиз тилида юқори малакалар намойиш этишди....Ўзбекистонда ишлаш мен учун фахр ва завқ-шавқ бахш этди”.


