Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Йўлланма талабаларга АҚШ олийгоҳларида ўқиш учун тайёрланишга ёрдам бермоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Сафар-олди йўлланма олиш давомида талабалар ўзларининг мақсадлари ва АҚШ ўқишидан кутаётган натижаларини баён этишди
Сафар-олди йўлланма олиш давомида талабалар ўзларининг мақсадлари ва АҚШ ўқишидан кутаётган натижаларини баён этишди

Йўлланма талабаларга АҚШ олийгоҳларида ўқиш учун тайёрланишга ёрдам бермоқда (06/25/2009)

Америка университетларида ўқиш ва дарс бериш учун сафарга отланаётган 28 нафар талаба ва олимлардан иборат гуруҳ сафарга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида яқинда ўтказилган учрашувда йўлланма олдилар; улар тиббий ёрдамга оид масалалар, академик режалар ва Ўзбекистон маданиятининг элчилари сифатида қатнашиш имкониятлари билан танишган ҳолда, сафарнинг барча асосий ташкилий масалаларини ўрганишди.

Қатнашчиларнинг ҳар бири АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси томонидан бошқарилаётган Глобал Бакалавр Алмашинув Дастури (Global UGRAD), Эдмунд Маски Битирувчи Стипендиялар Дастури ёки Фулбрайт Хорижий Талаба Дастури каби алмашинув дастурлари орқали АҚШда ўқиш учун тайёрланишмоқда. Сафар-олди йўлланма уларнинг муваффақиятли ва самарали тажрибага эга бўлишларига ёрдам бериш мақсадида ўқиш давомида улар дуч келиши мумкин бўлган кўплаб масалаларни ёритиб берди.

“Буткул ўзгача бўлган муҳитда яшаш ва ўқиш анча мураккаб ишдир, ва биз, талабаларга уларнинг мослашувларини осон қилиш ва дастурларини муваффақиятли қилиш учун лозим бўлган барча билимлар ва воситаларни беришни ҳоҳлаймиз” дейди Тошкентдаги АҚШ Элчихонасининг Маданият Ишлари маслаҳатчиси Керри Ли. “Сафар-олди йўлланма, дарсликларни қаердан харид қилиш керак деган саволдан тортиб то дарсларга қандай кийиниб бориш керак деган кўплаб саволларга жавоб бериш учун биз учун қулай имкониятдир. Бошиданоқ қатнашчиларнинг шуни билишларини ҳоҳлаймизки, уларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун биз бу ерда ҳозирмиз”.

Йўлланма бериш учрашувида талабаларни олдинда нималар кутаётгани баён қилинди ва барча турдаги амалий маслаҳатларни тақдим этилди: қандай қилиб банк ҳисобрақамини очиш; тиббий муаммолар юзага келганда қаерга бориш керак; қандай қилиб университетда рўйхатдан ўтиш керак ва академик маслаҳатчилар билан учрашиш керак; дарсларни қандай танлаш керак ва қандай қилиб курс ишлари миқдорини тўғри белгилаш мумкин; ҳамда уй соғинчи ва маданий тафовутларни ҳал этишнинг йўллари. Сўз олганлар, талабаларни Америка футбол ўйинларида қатнашишдан тортиб то саёҳатларга чиқиш ва академик конференцияларда иштирок этишгача бўлган янги тажрибаларни эгаллашга даъват этдилар.

АҚШ таълим дастурларининг бир қанча битирувчилари Америка университетларида олган шахсий тажрибаларига асосланган ҳолда ҳам маслаҳатлар беришди.

Битирувчи қатнашчилардан бири бўлган Жалол Носиров талабаларнинг ўқишларига кўмак берадиган ва Ўзбекистонга қайтганларидан сўнг ўз карьераларини бошлашга асос бўлиб хизмат қиладиган амалиёт топишларини маслаҳат берди. 2006-2007 йилларда UGRAD дастури бўйича Индиананинг Бол Давлат Университетида Бизнес Бошқарувни ўқиб келган Носировнинг айтишича, унинг бир молиявий маслаҳатлар билан шуғулланувчи  компанияда ўтказган амалиёти ўқув тажрибасининг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири бўлган.

“Яхши амалиёт топиш учун мен уч ёки тўрт ой вақтимни сарф этдим, аммо бу карьерамнинг бошланиши учун жуда зўр туртки бўлди” дейди у.
 АҚШ Элчиси Ричард Норланд қатнашчиларга Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан топширган, бу таълим дастурларида қатнашиш учун танловда иштирок этган юзлаб талабалар орасидан танлаб олинганликлари учун бундай натижадан фахрланишлари мумкинлигини айтди. АҚШ Ҳукумати барча ўқиш, яшаш, тиббий ва дастурнинг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплайди.

Элчининг таъкидлашича, дастурлар ҳам ўқув, ҳам маданий алмашинувлар учун мўлжалланган.

“Сиз университет ётоқхоналарида яшайсиз ва Америка урф-одатлари билан танишасиз; мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш ва Америка байрамларини нишонлаш имкониятларига эга бўласиз”, дейди у. “Сиз яна Ўзбекистоннинг маданият элчилари сифатида ҳам хизмат қиласиз, ўз ватанингиз ва маданиятингиз ҳақида курсдошларингиз ва ҳамкасбларингизга сўзлаб берасиз....Бу стипендиялар сизга Америка Қўшма Штатларида таҳсил олишингизга имкон беради ва ўзаро англашувни қўллаб-қувватлашга ҳамда мамлакатингизнинг иқтисодий, ижтимоий ва демократик ривожланишига ҳам ёрдам беради”.

Глобал UGRAD Дастури собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан бўлган бакалавр талабаларга АҚШ маҳаллий коллежларида ёки университетларида бир йил давомида таҳсил олишлари учун имконият беради. Талабалар ётоқхоналарда ёки ўзларининг мезбон оилаларида яшашади ва улардан ижтимоий хизмат лойиҳаларида кўнгилли бўлиб ишлашлари ва ўқиш давомида профессионал амалиётларда қатнашишлари талаб этилади.

Эдмунд Маски Битирувчи Стипендиялар Дастури битирувчи талабалар ва ёш мутахассисларнинг АҚШ олийгоҳларида бир ёки икки йил давомида ўқишларига имкон беради. Дастур Евразия ҳудудида демократизация ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга мўлжалланган. Аксарият стипендия ғолиблари бизнес бошқарув, таълим, ҳуқуқшунослик, журналистика ва ижтимоий фанлар бўйича ихтисослашган.

Сафар-олди йўлланма қатнашчиларининг тўрт нафари биринчи бор АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан бошқарилаётган Фулбрайт Хорижий Талаба Дастури орқали АҚШда ўқишади. Дастур АҚШда бир йил ёки ундан кўпроқ муддат давомида ўқишни ҳоҳлаган битирувчи талабалар, ёш мутахассислар ва санъаткорлар учун мўлжалланган. Кўплаб талабалар гуманитар, муҳандислик каби аниқ фанлар ёки ижтимоий фанларни ўқишади.

АҚШ Элчихонаси ўрта мактаб ва коллеж ўқувчилари, битирувчи талабалар, олимлар ва профессионал мутахассислар учун мўлжалланган бир қатор таълим алмашинув дастурларини бошқаради. Ушбу дастурлар ҳақида тўлиқроқ маълумотни бу ердан топишингиз мумкин.