Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Суд-медицина лабораториялари илмий ускуналар олишмоқда
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Марказий Суд-медицина Бюроси Бошлиғи Зайниддин Ғиёсов (ўнгда), 26-июн куни АҚШ Элчиси Ричард Норланд томонидан топширилган ускунани қабул қилиб олди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Марказий Суд-медицина Бюроси Бошлиғи Зайниддин Ғиёсов (ўнгда), 26-июн куни АҚШ Элчиси Ричард Норланд томонидан топширилган ускунани қабул қилиб олди

Суд-медицина лабораториялари илмий ускуналар олишмоқда (06/26/2009)

АҚШ Элчихонаси Ўзбекистон суд тизими ишларида ишончли далиллар ишлаб чиқишда қўлланиладиган, қиймати салкам 400000 АҚШ долларига тенг бўлган замонавий илмий ускуна ва суд-медицина лабораториялари учун компютер жиҳозлари етказиб берди.

Ускуна жасад суюқликлари ва тўқималаридаги заҳарли моддаларни аниқлашга, терговчиларга жиноят содир этилган жойлардан далилларни топишга ва далилларни тўғри аниқлаш ва баҳолашда ишлатиладиган электрон тизимларни яратишга ёрдам беради. Ускуна медицина шифокорлар томонидан ҳам ишлатилади, айниқса, жасаддаги заҳарли моддаларни аниқлаш лозим бўлган ҳолатларда.

Ускуна АҚШ Давлат департаментининг Халқаро наркотикалар ва ҳуқуқ тартибот бюроси (ХНҲТ) томонидан етказиб берилди.

26-июн куни АҚШ Элчиси Ричард Норланд ускунани Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Марказий Суд-медицина Бюроси Бошлиғи Зайниддин Ғиёсовга топширди. Илмий ускуна Ургенч ва Фарғона суд-медицина лабораторияларида ишлатилади. Тошкентдаги лаборатория айнан шундай ускунани муқаддам Америка Қўшма Штатларидан олган эди.

“Ушбу ускунани олганимиздан буён лабораторияда ишлаш жараёнимиз тубдан ўзгарди”, дейди Ғиёсов. “Биз ҳозир илгари хаёлимизга келмаган ишларни ҳам бажармоқдамиз”.

ХНҲТ Бюроси ва АҚШ Адлия Департаменти, Халқаро Стандартлаш Ташкилоти аккредитациясидан ўтишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондаги суд-медицина лабораториялари билан бирга ишлаб келишмоқда. Ушбу лабораториялар ходимлари АҚШ ва Ўзбекистонда бир неча дастурларда иштирок этишди, шунингдек, Харрис туманининг (Техас) суд-медицина идорасига тегишли Жиноятчилик Лабораториясининг директори Доктор Ашраф Мозаяни, энг зўр тажрибалар бўйича маслаҳатлар бериш мақсадида лабораторияларга бир неча бор ташриф буюрди.

Мозаянининг таъкидлашича, суд-медицина лабораторияларида таҳлил қилинган далиллардан кенг турдаги жиноятчилик ҳолатларида фойдаланиш мумкин, шу жумладан, қотиллик содир этилган ва жиддий жароҳатлар етказилган ҳолатларда, жинсий тажовуз ҳамда наркотик каби моддалар билан заҳарланиш ҳолатларда ҳам фойдаланиш мумкин. Лабораторияларни такомиллаштириш ва малакалалар оширишдан мақсад суд-медицина мутахассисларининг кўплаб жиноий қидирув ишлари учун ўта муҳим саналган ишончли далилларни ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятларини кучайтиришдир.

Ургенч ва Фарғона лабораториялари учун етказиб берилган баъзи жиҳозлар қуйидагилардан иборат:

  • Жасаддаги заҳарли моддаларни аниқловчи ва уларнинг миқдорини кўрсатувчи Газ Хроматограф/Масс-Спектрограф (ГХМС) ускунаси. Бу ускуна ўлим сабабларини аниқлашда ёрдам беради, шу билан бирга шифокорларга беморларни даволашда қўл келади;
  • Жасад тўқималари ва моддаларни топишга ва аниқлашга ёрдам берадиган ультрабинафша спектрометрлари;
  • Далилларнинг тасвирларини яратиш учун микроскоплар ва рақамли фотоаппаратлар;
  • Суд-медицина патологиясининг асбоб-ускуналари.

Ушбу жиҳозлар Ўзбекистон ҳукуматининг суд-медицина лаборатория тизимини такомиллаштириш учун мўлжалланган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилган. Ўзбекистон ҳукумати Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Суд-медицина Бюроси учун Тошкентда янги бино қурмоқда.

Тошкентдаги суд- медицина лабораториясининг ходимлари янги жиҳозлар уларнинг ишларига қай даражада таъсир кўрсатганлигини ҳамда бу ускуналар Ургенч ва Фарғона лабораторияларини қай даражада яхшилаши мумкинлигини катта иштиёқ билан гапириб ўтишди. Бир мисол, дейди улар, номаълум пестицид ютиб юбориб, комага тушиб қолган ёш боладан олинган суюқликларни таҳлил қилишда ГХМСнинг ёрдами катта бўлди. ГХМС ушбу заҳарли моддани дақиқалар ичида аниқлашга ёрдам берди, ҳолбуки илгари бунинг ҳеч имкони йўқ эди, дейди улар.

“Ушбу жиҳоз бизнинг ҳаётимизни анча осонлаштирди”, дейди Тошкент лабораториясининг суд-медицина экспертларидан бири. “Энди бизнинг лабораториямиз дунёнинг бошқа лабораторияларидан қолишмайди деса бўлади”.